К содержанию
РецензированоRU2026

ТИКУВ-ТРИКОТАЖ КОРХОНАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ БОШҚАРИШ ТАҲЛИЛИ

ТИКУВ-ТРИКОТАЖ КОРХОНАЛАРИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ · БОШҚАРИШ ТАҲЛИЛИ · Вафоева Дилафруз Икромовна

Цифровая экономика · 12 · 2026

Аннотация

The article discusses the competitiveness of enterprises, their place in the competitive environment, and the development and improvement of the activities of sewing and knitting enterprises. Keywords: enterprise, efficiency, innovation, competition, strategy, goal, need, diversification, risk, market. “RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9 -SON WWW.INFOCOM.UZ 160 КИРИШ Бугунги кунда кўплаб ривожланган ва жаҳон иқтисодиётида етакчи ўрин тутадиган мамлакатлар тажрибаси шуни сўзсиз исботлаб бермоқдаки, рақобатдошликка эришиш ва дунё бозорларига чиқиш, биринчи навбатда иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологияларга асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларининг жадал ривожланишини таъминлаш, фаолият кўрсатаётган қувватларни модернизация қилиш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштириш ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.. Бу эса, самарали инновацион бошқарув тизимини шакллантириш ва ривожлантириш каби муҳим масалаларни ҳал этиш заруратини келтириб чиқаради. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ўзбекистонни инновацион тараққиётга олиб чиқиш керак. 2030 йилгача Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича дунёнинг 50 та энг кучли мамлакати қаторидан жой олишни мақсад қилганмиз. Бу илм-фанимиз учун ҳам, давлат органлари, тадбиркорлар, қўйингки, бутун жамият учун ҳам мутлақо янги платформага ўтишни англатади”. МЕТОДОЛОГИЯ Тадқиқот жараёнида тикув-трикотаж корхоналари рақобатбардошлигини бошқариш таҳлили ўрганиш ва илмий тадқиқ қилиш, қиёсий таҳлил ва синтез, илмий абстраксиялаш, статистик гуруҳлаш, ва бошқа усуллардан кенг фойдаланилди. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ Иқтисодий соҳадаги рақобат, ишлаб чиқариш муносабатларининг субъектлари ўртасидаги қулайроқ ишлаб чиқариш шароитига эга бўлиш, унумлироқ технология, иш жойи, яхши бозорни қўлга олиш, умуман, юқори даромад олиш имконияти учун олиб бориладиган курашдан иборат [1]. Рақобатда қўли баланд келишининг яна бир шарти - малакали ва ўта малакали ишчилар ва мутахассисларга эга бўлишдир [2]. Рақобат - бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади [3]. харидор бозорида товарнинг рақобатбардошлигига истеъмолчи нуқтаи назаридан қаралади. Кучли рақобат шароитида бундай ёндашиш рақобатли бозор натижаларига эришишга йўл кўрсатади [4]. Енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда халқаро сифат стандартлари ва техник регламентларга риоя этилишига жиддий эьтибор қаратиш ҳамда лойиҳаларни амалга оширишда ва янги лойиҳаларни ишлаб чиқишда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси WWW.INFOCOM.UZ “RAQA MLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9-SON 161 соҳасидаги қонун ҳужжатларидаги белгиланган талабларга риоя этилишини таьминлаш зарур [5]. МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР Трикотаж-тикувчилик корхоналари фаолиятининг истиқболли ривожланиши корхона раҳбарияти томонидан мазкур бизнесни ривожлантириш истиқболларини тушуниши, ҳамда улар томонидан оқилона бошқарув қарорлари ишлаб чиқилиши ва уларни самарали амалга оширилишининг ташкил этилиши тушунилади. Унинг амалга оширилиши кўп жиҳатдан юқори раҳбариятнинг стратегик фикрлаш даражасига боғлиқдир. Тармоқнинг ҳолати ва ундаги рақобат шартлари тармоқдаги ҳаётий циклнинг босқичи билан (вужудга келиш, тез ўсиш, чўққига эришиш, сўниш), тармоқнинг таркибий тузилиши билан (тарқоқ ёки марказлашган), бешта рақобат кучларининг табиати ва нисбий кучи билан, ҳамда рақобатчилар рақобатининг кенглиги билан аниқланади. Рақобат салоҳиятини кўрадиган бўлсак, у ҳолда кўриб чиқилаётган ёндашувга мувофиқ, маълум корхона учун асосий ва аниқлаштирувчи мулоҳазалар қуйидагиларга олиб келади: 1. Корхона қандай ҳолатда: тармоқда етакчими, мазкур бозорга янги кириб келдими, етакчи корхоналардан кейинми ёки синмаслик учун ўз ҳаражатларини қоплашга ҳаракат қиляптими. 2. Корхонанинг қандай кучли ва заиф томонлари, имкониятлари ва унинг олдида турган ҳавф-хатарлар мавжуд. Тармоқдаги ҳолатни таҳлил қилиш асосида корхона раҳбарияти корхонани ҳаётий циклнинг қандай босқичида эканлигини аниқлаши ва шундан келиб чиққан ҳолда, рақобат стратегиясини ишлаб чиқиши зарур. Трикотаж-тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тармоқнинг таҳлили шуни кўрсатадики, мазкур бозор етуклик босқичидадир. Унга бозордаги улуш учун тўғридан-тўғри рақобатнинг кескинлашуви, истеъмолчиларнинг етказиб бериш шартларини савдолашганда ён босмаслиги, халқаро рақобатнинг кучайиши хосдир. Бундан ташқари, самарали бизнесни шакллантиришнинг таклиф этилаётган схемасига кўра, имкониятлардан фойдаланишга асосланиш сарф- ҳаражатларни қисқартириш ҳисобига рақобатда лидерлик стратегиясини танлашни билдирса, янги имкониятларни излашга асосланиш эса товарлар ва хизматларни табақалаштириш стратегиясини танлашни билдиради (1-расм). “RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 9 -SON WWW.INFOCOM.UZ 162 Самарали бизнес ни йўлга қўйиш Имкониятлардан фойдаланиш Янги имкониятларни излаш Вертикал Горизонтал Ташкилий Интеграция Ташкилий Ин

Доказательный фрагмент

«The article discusses the competitiveness of enterprises, their place in the competitive environment, and the development and improvement of the activities of sewing and knitting enterprises.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article discusses the competitiveness of enterprises, their place in the competitive environment, and the development and improvement of the activities of sewing and knitting enterprises. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
enterprise, efficiency, innovation, competition, strategy, goal, need, diversification, риск, самарадорлик, корхона, стратегия, диверсификация, market., рақобат, бозор., risk, мақсад, инновация, эҳтиёж
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники