К содержанию
РецензированоRU2020

Методика и критерии определения степени паломнической кластеризации святых мест

Навруз-зода Зебинисо Бахтиёровна

Экономика и инновационные технологии · 2020

Аннотация

Мақолада “муқаддас жой” атамасини зиёрат туристик кластери пойдевори сифатида тадқиқ этиб, унинг зиёрат кластербоплик даражасини аниқлаш методологияси ва ўлчов мезонлари ишлаб чиқилган. Бу мезонлар асосида мамлакатимиздаги бир қатор муқаддас жойларнинг реал зиёрат кластербоплигини муаллифлик усулида тўрта:”муқаддас маскан”; “диққатга сазовор муқаддас жой”;“жозибадор зиёрат ҳудуди”ва“кластербоп зиёратгоҳ” сифат даражалари аниқланаган. Калит сўзлар: зиёрат, зиёрат туризми, муқаддас жойлар, кластер, зиёрат кластербоплик, диққатга сазовор муқаддас жой, жозибадор зиёрат ҳудуди, кластербоп зиёратгоҳ. Аннотация: В статье исследуется термин «святое место» как фундамент формирования паломническо-туристического кластера, а также разработана методология и критерии измерения степени кластер образования паломнических дестинаций. Исходя из этих критериев, на основе авторской методики определены четыре качественные степени святых мест: «святилище»; «привлекательные святые святыня»; «привлекательная паломническая дестинация” и «кластерообразующая паломническая дестинация». Ключевые слова: паломничество, паломнический туризм, святые места, кластер, паломническое кластерообразование, священные достопримечательности, привлекательная паломническая дестинация, кластерообразующая паломническая дестинация. Кириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида зиёрат туризмини жадал ривожлантириш зарурлигинин таъкидлаб, юртимизда 8 минг 200 дан зиёд маданий мерос объекти мавжуд бўлиб, туризм маршрутларига уларнинг атиги 500 таси киритилганлигини билдирди [1]. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида “Зиёрат ва анъанавий туризмни ривожлантириш мумкин бўлган йўналишлардаги маданий мерос ва архитектура объектлари сонини 800 тага етказиш ҳамда бу орқали уларнинг ҳолатини яхшилаш” вазифаси қўйилган [2]. Ушбу стратегик вазифани муваффақият билан бажаришда зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида мамлакатимизда мавжуд бўлган муқаддас қадамжоларнинг зиёратбоплиги ёхуд зиёрат қилишга яроқлилигини оширишга қаратилган аниқ ва самарали чора-тадбирларини ишлаб чиқилиши тақозо этади.Чунки, зиёрат туризмининг объекти сифатида муқаддас жойлар ташкил қилади. 1/2020 (№ 00045) http://iqtisodiyot.tsue.uz 236 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil Зиёрат – диндор инсонларнинг муқаддас жойларга ўз жони ва танини соғайтириш, яқинларини дуо қилиш ва ўз иймон-эътиқодига содиқликни намоён этиш мақсадида сажда қилиш, сиғинишга интилишидир. Зиёрат туризми диний туризмнинг бир тури бўлиб, турли дин намояндаларининг ўз динидаги муқаддас жойларига зиёрат мақсадларини амалга ошириш учун сафар қилишни назарда тутилади. Муқаддас жойлар қанча зиёратбоп бўлса, зиёратчилар оқимини шунча барқароликка эришади. Зиёрат туризмини кластер усулида ташкил этиш натижасида муқаддас жойлар томон зиёратчилар оқими кескин кўпайтириш имконига эга бўлади. Шунинг учун муқаддас жойларнинг зиёрат кластербоплигини аниқлаш асносида зиёратгоҳларни кластерлаштириш, зиёрат туризмини жадал ривожлантиришнинг муҳим босқичи сифатида хизмат қилади. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Адабиётларда “кластер” тушунчасининг турлича ёндашувлари бўйича ҳар хил талқинлари мавжуд. Педагогик нуқтаи назаридан “кластер – бир бош кўринишда ўқув материалларни тизимлашнинг график услубидир” [3]. “Кластер” атамасининг иқтисодий жиҳатига Гарвард университети профессори Майкл Портер эътибор қаратиб, унга “бу маълум бир соҳада ўзаро боғлиқ компаниялар ва муассасаларнинг географик концентрацияси”[4] деб, таъриф берилган. “Туристик кластер” - бу туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилот ва муассасаларининг бирлашмасидир.Ушбу иборанинг турли талқинлари мавжуд. Бир гуруҳ олимлар туристик кластерни тор маънода – “минтақавий туристик-рекреацион тизим сифатида” [5], бошқалари уни кенг маънода - “ҳудуднинг манфаатларини, мустақиллигини, рақобатбардошлигини ва барқарор ривожланишини кучайтиришга йўналтирилган минтақавий бошқарув механизми сифатида” [6] кўриб чиқадилар. Олимлар кластернинг ташкилий тузилишини тадқиқ этганлар. М.А.Морозов туристик кластерлар таркибига туристик ресурсларни, туристик ва умумий инфраструктурани, соҳа кадрларини, сайёҳларни қабул қиладиган туроператроларини, таълим муассасаларини, ҳудуд тўғрисида маълумот манбаларини, давалат ва маҳаллий қўллаб-қувватлаш механизмларини киритишини таклиф қилади [7, 130 с]. Туризм соҳасидаги кластер мазмун-моҳиятига кўра “ҳудуд ва тармоқ белгилари бўйича маҳаллилаштирилган ишлаб чиқариш тизими” [8, 6 б] сифатидаги фикр кластерларни шакллантирувчи “ҳудудга мансублиги” ва кластер доирасидаги хизмат кўрсатувчи субъектларининг “қўшилган қиймат занжири” билан боғланганлиги ҳисобланади. Адабиётларда кластерлар ёндашуви туристик ҳудудларнинг рақобатбардошлигини ошириш воситаси сифатида

Доказательный фрагмент

«Мақолада “муқаддас жой” атамасини зиёрат туристик кластери пойдевори сифатида тадқиқ этиб, унинг зиёрат кластербоплик даражасини аниқлаш методологияси ва ўлчов мезонлари ишлаб чиқилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада “муқаддас жой” атамасини зиёрат туристик кластери пойдевори сифатида тадқиқ этиб, унинг зиёрат кластербоплик даражасини аниқлаш методологияси ва ўлчов мезонлари ишлаб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
зиёрат, зиёрат туризми, муқаддас жойлар, кластер, зиёрат, паломническое кластерообразование, привлекательная паломническая дестинация, кластербоп зиёратгоҳ, паломничество, диққатга сазовор муқаддас жой, зиёрат кластербоплик, sacred sights, attractive pilgrimage destination, pilgrimage clustering, муқаддас жойлар, жозибадор зиёрат ҳудуди, кластерообразующая паломническая дестинация, clustering pilgrimage destination, holy places, зиёрат туризми, pilgrimage, священные достопримечательности, pilgrimage tourism, святые места, cluster, паломнический туризм
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники