К содержанию
РецензированоRU2020

Экономический механизм и необходимость развития бизнеса на промышленных предприятиях

САНОАТ КОРХОНАЛАРИДА ТАДБИРКОРЛИК · ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ · МЕХАНИЗМИ ВА ЗАРУРЛИГИ · Саманов Абдурашид Андамович

Экономика и инновационные технологии · 2020

Аннотация

Мазкур мақолада саноат корхоналарида тадбиркорлик фаолиятни ривожлантиришнинг иқтисодий механизми ва унинг зарурлиги, замонавий стратегияларни режалаштиришда фойдаланиладиган моделлар ҳақида фикр юритилган. Саноат тармоғини ривожланишига қаратилган чора-тадбирлар корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигининг ошишига, саноат тармоғида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва бу жараёнларни ташкил этиш билан боғлиқ тушунчалар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни белгиловчи омиллар, саноат тармоғи ва уларда фаолият кўрсатаётган корхоналарда тадбиркорлик лаёқатини мужассамлаштиришдаги омилларга таъриф берилган. Калит сўзлар: Саноат, режалаштириш, кичик бизнес, механизм, иқтисодий самарадорлик, замонавий стратегия, бозор, тадбиркорлик, қиймат. Аннотация: В данной статье рассматриваются экономический механизм развития бизнеса на промышленных предприятиях и его необходимость, модели, используемые при планировании современных стратегий. Меры, направленные на развитие промышленного сектора, описаны с точки зрения повышения экономической эффективности предприятий, концепций, связанных с развитием и организацией предпринимательства в промышленном секторе, факторов определяющих развитие малого бизнеса и частного предпринимательства. Ключевые слова: промышленность, планирование, малое предпринимательство, механизм, экономическая эффективность, современная стратегия, рынок, предпринимательство, стоимость. Кириш Етакчи тармоқлардан ҳисобланган саноат тармоғи мамлакатимиз иқтисодиётини ривожланишига катта ҳисса қўшиб келаётган тармоқлардан биридир. Ушбу саноат тармоғини янада ривожлантиришнинг имкониятлари кенглигини эътиборга олиб, тармоқнинг самарадорлигини янада ошириш, халқаро бозорларга мос рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва саноат брендини бутун дунёга танитиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Саноат тармоғини ривожланишига қаратилган барча чора-тадбирлар корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигининг ошишига, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга хизмат қилмоқда. Саноат корхоналарининг тадбиркорлик фаолияти янада самарали ташкил этиш ички ва ташқи бозорда рақобатбардошлик даражасини аниқлаш, рақобатбардошлик омиллари таъсирчанлик даражасини ўрганиш, корхоналарга муносиб баҳо бериш, йўл 1/2020 (№ 00045) http://iqtisodiyot.tsue.uz 179 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil қўйилаётган камчилик ва муаммоларни аниқлаш ҳамда ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан самарали фойдаланиш долзарб аҳамият касб этади. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъбири билан айтганда “Иқтисодиётдаги тизимли ўзгаришлар натижасида ялпи ички маҳсулот таркибида саноатнинг улуши жорий йилда 35 фоиздан 37 фоизга ортиши кутилмоқда. Бироқ айрим шаҳар ва туманларда бу ўта муҳим масалага етарлича эътибор берилмаяпти. Оқибатда, республиканинг 27 та туманида саноатнинг улуши вилоят кўрсаткичининг 1 фоизига ҳам етмайди. Шу сабабли, ҳар бир туман ва шаҳар саноатини ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурлар ишлаб чиқиш керак [1]. Саноат республикамиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Чунки, саноат ўзининг қўшимча қиймат яратиши, аҳоли эҳтиёжини қондиришдаги ўрни ва юқори даражага эга бўлган ишлаб чиқариш локомотиви билан бошқа соҳа ва тармоқлардан тубдан фарқ қилади. Саноат тармоғининг ривожланиши миллий иқтисодиётнинг барқарор суръатлар билан ривожланишига олиб келади. Иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан саналган саноат тармоғи корхоналарида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун қуйидаги ўзгаришларни босқичма-босқич амалга оширишни талаб этади: - давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш орқали чинакам мулкдорлар синфини янада кўпайтириш; - аввалдан шаклланган, хом ашё етказиб беришга ихтисослашган тармоқлардан воз кечиш, уларнинг ўрнида тайёр маҳсулот тайёрловчи қувватларни барпо этиш; - моддий (ер, капитал) ва шахсий инсоний (меҳнат, тадбиркорлик) ресурслардан самарали фойдаланиш, шу орқали ишлаб чиқаришни инновацион йўл билан ривожлантириш; - саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи субъектлар эркин фаолият юритиши учун давлат томонидан ҳам ижтимоий-иқтисодий, ҳам ҳуқуқий кафолатлар бериш; - жаҳон бозорига Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кириб бориши учун замонавий хорижий фирмалар тажрибаси ва техника-технологияларини мамлакат саноатига жорий этиш, бунинг учун қулай инвестицион муҳит яратиш; - мавжуд ишлаб чиқариш тажрибалари, малакали кадрлар салоҳияти ва барча интеллектуал мулкни босқичма-босқич ривожлантириш; - ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун молиявий қўллаб қувватлаш манбалари томонидан имтиёзлар яратиш, молиявий маблағларни мақсадли йўналишларга жалб этиш. Умуман, саноат тармоғида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва бу жараёнларни ташкил этиш билан боғлиқ жуда кўп тушунчалар мавжуд. Кичик бизнесни ривожлантириш механизми ана шундай тушунчалар қаторига киради. “Механизм” тушунчаси юнон тилидан олинган бўлиб, механикадан кириб келган. У иқтисодий ж

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада саноат корхоналарида тадбиркорлик фаолиятни ривожлантиришнинг иқтисодий механизми ва унинг зарурлиги, замонавий стратегияларни режалаштиришда фойдаланиладиган моделлар ҳақида фикр юритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада саноат корхоналарида тадбиркорлик фаолиятни ривожлантиришнинг иқтисодий механизми ва унинг зарурлиги, замонавий стратегияларни режалаштиришда фойдаланиладиган моделлар ҳақида фикр юритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Саноат, режалаштириш, кичик бизнес, механизм, иқтисодий, тадбиркорлик, замонавий стратегия, planning, entrepreneurship, современная стратегия, промышленность, market, предпринимательство, кичик бизнес, mechanism, планирование, малое предпринимательство, economic efficiency, рынок, modern strategy, стоимость, қиймат, small business, иқтисодий самарадорлик, cost, industry, экономическая эффективность, бозор
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники