Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
The effectiveness of marketing research methods in determining the impact of preschool education services on the growth of human capital
Шаропова Нафосат Раджабовна
Экономика и инновационные технологии · 41 · 3-19 · 2020
Аннотация
The article highlights the importance of using marketing research methods to determine the impact of preschool education services on increasing human capital. The analysis showed that the preschooler had a higher probability of higher grades, increased awareness, higher incomes, and higher employment rates. In this study, the author explained that parents need to attend preschool to improve their children's future outcomes. Keywords: marketing research, analysis of variance, discriminatory analysis, correlation, discriminatory function coefficients. Кириш Ўзбекистон мактабгача таълим соҳасида тизимли ислоҳотлар натижасида мактабгача таълим хизматлари бозорида соф рақобат муҳитини яратиш, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини сон ва сифат жиҳатдан ошириш мақсадида хусусий бизнес вакилларига давлат томонидан турли хил имтиёзлар бериш орқали истиқболли ҳамкорликлар амалга оширилмоқда. Аммо, ҳозирги шароитда истеъмолчиларга турли хилдаги арзон ва сифатли мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш, тизимли истеъмолчиларнинг эҳтиёж ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида тизимли маркетинг тадқиқотларини амалга оширишда замонавий тадқиқот усул ва воситаларидан самарали фойдаланиш даражаси пастлигича қолмоқда. Шу боис, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида таълим ва фан соҳасини ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифаларини [2] ижросини таъминлаш мақсадида мактабгача таълим хизматлари истеъмолчиларининг талаб ва эҳтиёжларини аниқлаш, уларнинг таълим хизматлари сифатидан қониқишларини ошириш йўлларини излаш учун уларнинг фикр-мулоҳазаларини тизимли ўрганиш мақсадида замонавий маркетинг тадқиқот усуллари, воситалари ва инновацион таҳлил усулларидан фойдаланиш муаммоларининг самарали ечими сифатида мактабгача таълим хизматлари бозорида замонавий маркетинг тадқиқотларини 1/2020 (№ 00045) http://iqtisodiyot.tsue.uz 167 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” Ilmiy elektron jurnali. № 1, yanvar-fevral, 2020 yil амалга оширишни амалга оширишни тақозо этади. Бу эса мазкур мавзусининг долзарблигини белгилайди. Ушбу тадқиқот иши Ўзбекистон Республикасининг Мактабгача таълим тўғрисида”ги қонуни [1], Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги «2017-2021-йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2707-сонли қарорлари [3] ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 13 декабрдаги “Давлат мактабгача таълим муассасаларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги 3-мҳ-сонли буйруғи [4] ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Таълимнинг энг асосий хусусияти ҳисобланган таълим сифатига энг холис баҳони истеъмолчилар бера олади. Чунки, истеъмолчилар таълим хизматларининг сифатига қараб унга баҳо берадилар, яъни хизматларни сотиб олишга қарор қиладилар. Мактабгача таълимнинг сифати - мактабгача таълим тизимининг ўзига хос хусусияти бўлиб, у амалдаги таълим натижаларининг қонуний талабларга, ижтимоий ва шахсий истиқболларга мувофиқлигини кўрсатади. Мактабгача таълимнинг сифатини ошириш масаласи мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш шароитида жуда долзарб аҳамиятга эга ва шунингдек, мактабгача таълим тизимининг турли даражаларида самарали бошқарув қарорларини талаб қилади. Шунингдек, мактабгача таълим хизматлари самарадорлигини аниқлашда замонавий маркетинг тадқиқот усулларидан фойдаланишнинг илмий-назарий ва методологик муаммоларини кўплаб хорижлик олимлар томонидан ўрганилган. Т.Н. Богуславская (2012) томонидан мактабгача таълим сифатини баҳолаш бўйича илмий ёндашувларни шакллантиришнинг зарурати ва мактабгача таълим сифатини баҳолашда дуч келиш мумкин бўлган асосий муаммолар ўрганилган. Унинг фикрича, таълимнинг энг асосий хусусияти ҳисобланган таълим сифатига ҳаққоний баҳони истеъмолчилар беради. Чунки, истеъмолчилар таълим хизматларининг сифатига қараб унга баҳо берадилар ва шундан кейингина уни сотиб олишга қарор қиладилар [5]. О. Б. Савинская (2015) таъкидлашича, мактабгача таълим хизматлари сифатига энг холис ва обеъктив баҳони унинг истеъмолчилари бўлган ота-оналар беради [6]. Шу сабабли, мактабгача таълимга бўлган талаб ҳажмини ошириш учун ота-оналарнинг таълим сифатидан қониқишларини ошириш зарур. Бу ўз навбатида, мутахассислардан истеъмолчиларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини оширишни талаб этади. Шу кунгача олиб борилган илмий тадқиқотларда ота- оналарнинг мактабгача таълим сифатидан қониқиш даражалари турли давлатларда ҳар хил бўлиши қайд этилган. (Nyland, B., 2016). Hu, B., Zhou, Y., ва Li, K. (2017) ларнинг таъкидлашича, эрта болалик таълими ва парваришлаш хизматларини доимий равишда мониторинг қилиш, баҳолаш ва уни сифатини ошириш жараёнида истеъмолчилар сифатида ота-оналар муҳим роль ўйнайдилар [7]. L.Jang ва бошқалар (2014) томонидан ота-оналарнинг болаларни парвари
Доказательный фрагмент
«The article highlights the importance of using marketing research methods to determine the impact of preschool education services on increasing human capital.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article highlights the importance of using marketing research methods to determine the impact of preschool education services on increasing human capital. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- marketing research, analysis of variance, discriminatory analysis, correlation, discriminatory analysis, маркетинговые исследования, дискриминационный анализ, коррелация, discriminatory function coefficients, дискриминат таҳлил, marketing research, корреляция, дискриминация функция коэффицентлари, маркетинг тадқиқотлари, analysis of variance, дисперсионный анализ, дисперцион таҳлил, коэффициенты дискриминационной функции
Смежные источники
Экономика и инновационные технологииУсмонов Ботир Шукуриллаевич2018
Экономика и инновационные технологииСАМАРАЛИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ, Лола Саатова2018
Экономика и инновационные технологииБаходиржон Байхонов, Мансуржон Бустонов +12018