К содержанию
РецензированоRU2026

ТАЛАБАЛАРИНИНГ МУСТАҚИЛ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ

ЭТИШ ТАМОЙИЛЛАРИ · ЮЛДАШОВА Ш.Т.

Образовательные инновации и интеграция · 2026

Аннотация

мазкур мақолада тиббий олий таълим муассасалари талабаларининг касбий фаолиятига тайёргарлик жараёнидаги мустақил фаолиятининг аҳамияти ҳамда уни амалга ошириш тамойилларининг мазмун- моҳияти ёритилган. Калит сўзлар: таълим, жараён, талаба, мустақил фаолият, ривожланиш, мазмун, ғоя, натижа. Жаҳондаги етакчи давлатлар олий таълимини ривожлантириш тажрибасида турли мутахассислик ва йўналишлар бўйича таҳсил олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришда мустақил фаолият ва ишларнинг салмоғи ва аҳамияти юқори даражани ташкил этади. Шу нуқтаи назардан мамлакатимиздаги барча ОТМ лари қаторида тиббий олий таълим муасассалари ўқув-тарбиявий жараёнида бўлажак мутахассис кксбий фаолиятининг пойдевори сифатида компетентли ёндашувнинг амалга оширилиши мустақил ишлаш кўникмалари ва малакалари тизимини шакллантириш, талабалар мустақил фаолияти маданиятини тарбиялаш учун муҳим аҳамият касб этади. Замонавий таълим жараёнида мустақил иш таълимни ташкил этиш шакли сифатида қаралиб, талабаларда зарур ахборотларни мустақил излаш, аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотларда ўқув материали мазмунини ижодий англаш ва қабул қилиш, таҳлил қила олиш қобилиятларини, шунингдек, фаоллик, мустақиллик, ижодкорлик, билишга интилиш хусусиятларини ривожлантириш имкониятини беради. ДТС га асосан ТОТМ талабаларнинг мустақил иши таълим жараёнининг муҳим компоненти ҳисобланиб, маъруза машғулотлари давомида эгалланган билимларни мустаҳкамлаш, ўз навбатида бу билимлар мазмунини англаш ва кенгайтириш, умуммаданий ҳамда касбий компетенцияларни шакллантириш, илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишга оид кўникмаларни ривожлантириш имкониятини бериб, семинар, амалий ҳамда лаборатория машғулотларига тайёргарлик ҳамда жорий, оралиқ, якуний назоратларни топшириш жараёнидаги фаолиятни назарда тутади. https://scientific-jl.com 1 5 7 47-son_1-to’plam_Iyun -2025 ISSN:3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi Бу ўринда талабаларнинг иккита асосий гуруҳи ажратилади. Биринчи гуруҳ вакиллари универсал ўқув компетенцияларига эга бўлган ҳолда мустақил иш вазифаларини муввафақиятли бажарадилар яъни, олинган маълумотларни эслаб қолиш ва тушуниш, мантиқий фикрлаш, ўқув материалини оғзаки ва ёзма баён қилиш, ҳисоблаш, ўлчаш, лойиҳалаш кўникмаларига эга бўладилар. Иккинчи гуруҳ талабалари ўқув материалини ўзлаштиришга йўналтирилган мустақил ишларни мунтазам бажаришда муайян қийинчиликларга дуч келадилар. Улар паст ўқув компетенцияларни намоён қилган ҳолда ўз фаолиятларини суст тарзда ташкил этадилар. Олий таълим жараёнида амалга ошириладиган мустақил ишлар қуйидаги вазифаларни ҳал этишга йўналтирилади: -аудитория ва аудиториядан ташқарида талабалар томонидан эгалланган билим, кўникмаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, уларни ақлий ва жисмоний фаолият стереотипларига айлантириш; - ўқув режасидаги фанлар бўйича қўшимча билим ва кўникмаларни эгаллаш; - илмий-тадқиқот фаолияти билан боғлиқ билим, кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш; - таълим дастурларини сифатли ўзлаштиришга бўлган муносабат ва установкани ривожлантириш; - мустақил фикрлаш, ўз-ўзини ривожлантириш, ўз-ўзини такомиллаштириш фаолиятини ташкил этиш кўникмаларини ривожлантириш; - самарали мустақил касбий назарий, амалий ва ўқув-тадқиқот фаолиятини кўникмаларини ҳосил қилиш. Талабалар мустақил ишлари вазифаларини бажариш ва амалга ошириш учун бир қатор шарт-шароитлар бўлиши талаб этилади. Булар: - моддий-техник базанинг мавжудлиги; -аудитория ва аудиториядан ташқарида талабаларнинг мустақил ишлашлари учун зарурий ахборот фондининг мавжудлиги; -талабаларнинг мустақил ишлар таркибига кирувчи аниқ вазифаларни бажариш учун керакли биноларнинг мавжудлиги; - талабалар мустақил иши вазифалари мазмунининг асосланганлиги; -мустақил ишнинг фан ишчи дастури ҳамда уни бажаришга ажратилган вақт билан боғлиқлиги; -профессор-ўқитувчилар томонидан талабаларда ўз фаолиятини ташкил этиш ва универсал ўқув компетенциялари кўникмаларини шакллантириш -ўқитувчилар томонидан талабалар мустақил ишларини бажаришнинг барча босқичларини назорат қилиб бориш, натижаларнинг жорий ва якуний назорати. https://scientific-jl.com 1 5 8 47-son_1-to’plam_Iyun -2025 ISSN:3030-3621 Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi Замонавий таълим жараёни доирасида мустақил ишларни ташкил этишнинг қуйидаги ўзига хос тамойиллари мавжуд: - ўқитишнинг интерфаоллиги тамойили (талабалар ҳаракатини назорат ва коррекциялашни амалга оширишни таъминлайдиган интерфаол мулоқот ва тескари алоқани таъминлаш) -талабалар интеллектуал қувватларини ривожлантириш тамойили. (тафаккурнинг алгоритмик, кўргазмали-образли, назарий услубларини ҳамда мураккаб вазиятларда қулай ва турли хил қарорлар қабул қилиш, ахборотни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш) — ўқитишнинг дидактик даври узлуксизлиги ва бутунлигини таъминлаш тамойили. (модул, бўлим, ҳамда мавзу доирасида дидактик даврнинг барча бўғинларини амалга ошириш имкониятини ҳосил қилиш) Талабаларнинг мустақил иши ўқитувчи томонидан фаннинг ишчи дастури мазмунида режалаштирилади ва ўз ифодасини топа

Доказательный фрагмент

«мазкур мақолада тиббий олий таълим муассасалари талабаларининг касбий фаолиятига тайёргарлик жараёнидаги мустақил фаолиятининг аҳамияти ҳамда уни амалга ошириш тамойилларининг мазмун- моҳияти ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

мазкур мақолада тиббий олий таълим муассасалари талабаларининг касбий фаолиятига тайёргарлик жараёнидаги мустақил фаолиятининг аҳамияти ҳамда уни амалга ошириш тамойилларининг мазмун- моҳияти ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
таълим, жараён, талаба, мустақил фаолият, ривожланиш, ғоя, Калит сўзлар: таълим, мазмун, натижа.
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники