К содержанию
РецензированоRU2019

Issues of assessing the impact of financial activities on the increase and decrease in cash flows of enterprises

Eshov Mansur Pulatovich · Associate Professor (Tashkent State Economic University, Candidate of Economic Sciences,) · I.Karimov Street (Tashkent State Economic University, Candidate of Economic Sciences,) · Эшов Мансур Пулатович (Tashkent State Economic University, Candidate of Economic Sciences,)

Экономика и инновационные технологии · 1 · 2019

Аннотация

Ушбу мақолада корхоналарда молиявий фаолиятнинг пул оқими ўсишига ва пасайишига таъсирини баҳолаш масалалари ёритилган. Муаллиф томонидан «Электрқишлоққурилиш» АЖнинг ликвидлиги ва тўлов лаёқати таҳлили ва прогнозининг услубий жиҳатлари таҳлил қилинган. Калит сўзлар: молиявий фаолият, ликвидлик, прогноз, активларни баҳолаш, молиявий барқарорлик. Кириш Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларда ривожланишининг бешта устивор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида энг муҳим вазифалар қаторида хусусий мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоялаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш, хусусан, корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва қийматини оширишга таъсир кўрсатувчи самарали стратегик бошқарув тизимига ўтиш белгилаб берилган. Ушбу устувор вазифаларни ўз вақтида ҳал этиш корхона қийматини самарали бошқариш методологиясини хорижий тажрибалар асосида корхоналар ривожланишининг ички салоҳиятини тавсифловчи фундаментал қийматни баҳолаш ва бошқаришни ҳисобга олиб такомиллаштириш талаб этилади. 4/2019 (№ 00042) http://iqtisodiyot.tsue.uz 19 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil Бунда корхоналар бозор қийматини анъанавий молиявий ва бошқарув ёндашувлари билан тўлдиришга асосланган фундаментал қийматни бошқаришни тавсифловчи тизимни яратиш муҳим ҳисобланади. Шунингдек, тизимли ёндашув асосида корхонанинг фундаментал қийматини бошқаришнинг жаҳон илм-фанида ишлаб чиқилган назарий ва илмий – методологик қоидаларини такомиллаштириш орқали Ўзбекистон иқтисодиёти шароитига мослаштириш ва уни амалиётга жорий этиш усул ҳамда воситаларини ишлаб чиқиш ва синаб кўриш талаб этилади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Корхоналар қийматини бошқариш, инвестицияларни жалб қилиш йўли билан уни босқичма-босқич ошириш, корхоналарни инновацион ривожлантириш ва активларини баҳолашнинг методологик асослари хорижий муаллифларнинг илмий асарларида кенг тадқиқ этилган. Қиймат назарияси масалалари билан А.Маршалл [1], Ж.Милль, Д.Рикардо[2], А.Смит [3] ва бошқа кўпгина классик иқтисодий назария мактаби вакиллари шуғулланганлар. Макроиқтисодий муносабатларнинг турли жиҳатлари, корхоналарни яратилиши сабаблари ва фаолияти С.Л. Брю [5], Р.Г. Коуз [6], P.M.Качалов [7], ва бошқа иқтисодчилар ишларида баён қилинган. Корхоналар қийматини баҳолаш ва бошқариш масалалари бўйича асосий назарий ишланмалар Ф.Блэк [9], Дж.Бреннан, Т.Гордон, бошқа муаллифларнинг ишларида баён қилинган. Иккинчи гуруҳ олимлар Г.Александер, Д.Линтнер [10], X.Марковиц, С.Росс, У.Шарплар акциялар қийматини белгилаш ва молиявий активларга нархларни ташкил қилиш моделларини яратишни ривожлантиршга катта ҳисса қўшганлар. МДҲ мамлакатлари иқтисодчи-олимлари Ю.П. Антонов ва К.Я. Янкевич [11] томонидан корхоналар қийматини баҳолаш ва бошқариш муаммолари бўйича бир қатор тадқиқотлар ўтказилган, жумладан, иқтисодий фойда концепциясига асосланган; кредит молия ташкилотлари қийматини бошқаришнинг бойликлар занжирини яратишга йўналтирган бошқарув концепциясини амалга ошириш механизми ишлаб чиқилган. Корхона қийматини баҳолаш, корхона қийматини стратегик бошқаришнинг концептуал жиҳатлари ва стейкхолдерлар билан ўзаро ҳамкорлик асосида қўшилиш ва ютиб юбориш жараёнида фирма қийматини бошқариш Д.Акназаров, Ш.Зайнутдинов [12] ва Д.Т. Сагдуллаев [13] ишларида ҳам ўз аксини топган. Кўрсатиб ўтилган муаллифларнинг ишлари, шубҳасиз, корхонанинг қиймати асосида бошқариш назариясига катта улуш қўшади. Аммо, корхонани бошқариш муаммосининг мураккаблиги ва кўп қирралилиги туфайли мазкур тадқиқотларда молиявий фаолиятнинг корхона пул оқими ўсишига таъсирини баҳолаш жиҳатлари етарли даражада тадқиқ қилинмаган. Тадқиқот методологияси Ушбу мақоланинг методологияси тизимли ёндашув, илмий-тадқиқот жараёнида кузатиш ҳамда маълумотларни гуруҳлаш ва статистик ишлов бериш, 4/2019 (№ 00042) http://iqtisodiyot.tsue.uz 20 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil солиштириш, таҳлил қилиш ва прогнозлаш усуллари қўлланилган. Хусусан тизимли ёндашув ёрдамида, тадқиқот жараёнида вазифаларни тўғри қўйиш ва уни ечимини топиш, корхоналарда молиявий фаолиятнинг пул оқими ўсишига ва пасайишига таъсирини баҳолаш статистик ишлов бериш, гуруҳлаш ва прогонозлаш орқали бахолаш ёндашувлари ва акция қиймати ва нархига таъсир этувчи омиллар таҳлил қилинади. Таҳлил ва натижалар Пул оқимлари ҳажмига ва уларнинг вақт бўйича шаклланиш характерига таъсир этадиган омилларни ҳисобга олиш уларни бошқариш самарали жараёнини амалга ошириш учун муҳим шарт-шароит бўлиб хизмат қилади. Корхона эгалари ва менежерларининг молиявий менталитети, активларни молиялаштириш ва бошқа молиявий операцияларни амалга оширишнинг консерватив, мўътадил ёки агрессив тамойилларини танлаш корхонанинг пул оқимлари турлари структурасини (турли манбалардан пул маблағлари жалб қилиш ҳажми, қайтариладиган пул оқимлари йўналишлари), алоҳида активлар турларининг суғурта захирал

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада корхоналарда молиявий фаолиятнинг пул оқими ўсишига ва пасайишига таъсирини баҳолаш масалалари ёритилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада корхоналарда молиявий фаолиятнинг пул оқими ўсишига ва пасайишига таъсирини баҳолаш масалалари ёритилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
financial performance, forecasting, asset valuation, financial stability, financial performance, ликвидлик, молиявий барқарорлик, финансовая устойчивость, asset valuation, оценка активов, liquidity, молиявий фаолият, прогноз, ликвидность, прогнозирование, financial stability, активларни баҳолаш, финансовые результаты
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники