Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Models for ensuring employment of the population and the possibility of their use in the conditions of Uzbekistan
Хатамов Очилди Қурбонович · Ортиқов Шавкат Муҳаммадиевич
Экономика и инновационные технологии · 2019
Аннотация
The article analyzes the theoretical views on the economic category “employment of the population”. The basic models of state and regional regulation of employment in foreign countries are studied. Recommendations are given on the use of foreign experience in regulating employment in our country. Key words: population employment, unemployment, labor market, employment programs, employment regulation models, foreign experience. Кириш Бугунги кунда аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш муаммоси жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим макроиқтисодий хусусиятларидан бири бўлиб иқтисодиётда алоҳида аҳамиятга эга. Шунингдек, мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “аҳоли бандлигини ошириш мақсадида аҳолининг реал пул даромадлари ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва даромадлар бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш, янги иш ўринларини яратиш, меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш” асосий вазифа сифатида белгиланган [3]. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришлар жараёнида аҳоли бандлигини таъминлаш муаммоларини тадқиқ этишнинг долзарблиги биринчи навбатда, мазкур тушунчанинг эволюцион қарашлари ва концептуал ёндашувларини тадқиқ қилишни тақозо қилади. Мазкур тушунчанинг ижтимоий-иқтисодий муносабатлари мазмуни турли- туман шакллар воситасида ифодаланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили “Аҳоли бандлиги” тушунчасининг кўпгина таърифлари мавжуд. Илмий адабиётларда кўпинча “бандлик” ва “меҳнат бозори” тушунчаларига бир хил қаралади. Бунда “меҳнат бозори” тушунчасига умумий тавсиф берилади. 4/2019 (№ 00042) http://iqtisodiyot.tsue.uz 78 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2019 yil Ушбу тушунчанинг “тор” ва “кенг” маънодаги талқинлари мавжуд. Кенг маънода - фуқароларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжини қондириш билан боғлиқ бўлган ижтимоий-фойдали фаолияти ва бу фаолият унга иш ҳақи(даромад) келтиради. Тор маънода - бу фуқароларни иш ўрни билан таъминлаш билан боғлиқ бўлган хўжалик фаолияти иштирокидаги иқтисодий муносабатлари мажмуи. Кенг маънода меҳнат бозорини меҳнатдан фойдаланиш, айирбошлаш ва такрор ишлаб чиқаришни таъминловчи ижтимоий муносабатлар, ижтимоий меъёрлар ва институтлар тизими сифатида ҳам қараш мумкин. Натижада, меҳнат бозорида ишга жойлашиш ва меҳнат салоҳиятини такрор ишлаб чиқариш билан боғлиқ муносабатлар юзага келади. Шу нуқтаи назардан, иқтисодчи олима Д.А.Ортиқова меҳнат бозорининг ташкил этилиши ва фаолият юритишини бозор иқтисодиёти шароитида бандликни таъминлаш ва уни қўллаб-қувватлашнинг муҳим ҳалқаси сифатида қарайди[6]. Классик назария мактаб вакили бўлган А.Смит «Халқлар бойлиги табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот» асарида иш билан бандлик одамларнинг фаолияти ва интилишлари уларнинг шахсий иқтисодий манфаатлари орқали белгиланишини таъкидлайди [16]. Академик Қ.Х.Абдураҳмонов “Иш билан бандлик – фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи ва даромад келтирадиган фаолиятидир” деган таърифни беради [5]. Иқтисодчи олимларимиздан А.Ўлмасов ва А.Ваҳобовлар фикрича “Бандлик меҳнат қобилиятига эга бўлган ва меҳнат қилишга иштиёқи бор кишиларни ишга жойлашиб, фойдали меҳнат билан машғул бўлишларидир” [19]. А.Г.Грязнов бандликни иш жой билан таъминлаш ва хўжалик фаолиятида иштироки билан боғлиқ бўлган иқтисодий муносабатлар тўплами деб атайди. Унинг фикрича, бандлик моддий омиллар ишлаб чиқаришга тааллуқли иқтисодий фаол аҳолини тасвирлайди. Бандликда жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи ҳамда истеъмол қилувчи кучлари ўзи намоён қилади. Чунки, ундаги ишлаб чиқаришнинг объектив шароитига муносабат, жами аҳолининг такрор ишлаб чиқариш шароити ҳисобланувчи меҳнаткашлар яшашлари учун маблағлар олиш воситаси бўлиб хизмат қилади[22]. В.А. Пивленков таърифи бўйича, аҳоли бандлиги – бу қонунда белгиланган ёшга етган ва ҳозирги пайтда моддий ёки пул шаклида даромадлар олиб келадиган фаолият билан шуғулланувчи фуқаролардир [15]. Э.Р.Саруханов томонидан бошқача таъриф берилган. Бандлик - ходимлар иштирок этадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатлардир, яъни улар моддий неъматлар ишлаб чиқариш ва такомиллаштиришда инсонлар фаолиятини амалга оширадилар [17]. Л.А Костин фикрига асосланадиган бўлсак, бандлик - барча иқтисодий формацияларга хос бўлган универсал иқтисодий категориядир. Бандлик - бу меҳнаткашларнинг ўзаро ҳамкорликдаги ижтимоий муносабатларидир [11]. Бандлик, деб ёзади Е. В. Шуваева, меҳнат муносабатлари тизимининг энг муҳим унсуридир. Бунда унинг умумбашарий характердалиги бошқалардан фарқ қилувчи жиҳатидир. Чунки, у ихтиёрий ишлаб чиқаришга хос ва унда муҳим омил сифатида намоён бўлади ҳамда ишлаб чиқариш кучлари ривожланиш ва фаолият кўрсатиш 4/2019 (№ 00042) http://iqtisodiyot.tsue.uz 79 “Iqtisodiyot va innovatsion texnologi
Доказательный фрагмент
«The article analyzes the theoretical views on the economic category “employment of the population”.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article analyzes the theoretical views on the economic category “employment of the population”. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- population employment, unemployment, labor market, employment programs, foreign experience, ёшлар меҳнат бозори, бандлик дастурлари, зарубежный опыт, модели регулирования занятости, занятость населения, рынок труда, employment regulation models, безработица, бандликни тартибга солиш моделлари, хорижий тажриба, аҳоли бандлиги, ишсизлик, программы занятости
Смежные источники
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021