К содержанию
РецензированоRU2019

Направления повышения конкурентоспособности продукции на промышленных предприятиях

ОШИРИШНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРИ · Қосимова Дилором Собировна · Адашев Азимжон Ўринбоевич

Экономика и инновационные технологии · 2019

Аннотация

Industrial enterprises are one of the important sectors of the national economy. At the same time, they are of great importance not only in the economy, but also in the social sector. The article discusses some issues of improving competitiveness and offers and recommendations for improving the competitiveness of products. Калит сўзлар: рақобатбардошлик, сифат, иқтисодий омил, технологик омил, халқаро бозор, солиқ юки, унумдорлик, ички бозор. Кириш Ҳозирги иқтисодиётнинг эркинлашиши ва маҳсулот етиштирувчилар орасида рақобатнинг кескин ривожланиб бораётганлиги, корхоналарнинг самарали фаолияти аввало маҳсулот таннархини пасайтириши, унинг сифатини яхшилаши ва маҳсулотларнинг истъемол бозорида самарали сотилишига боғлиқ. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида қуйдагича келтирилган: Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, халқаро стандартларни ва техник регламентларни тизимли жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Миллий эталонлар базасини ривожлантириш асосида маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатдошлигини ошириш, шунингдек, «Ўзстандарт» агентлигининг тузилмасини халқаро талабларга мувофиқлаштириш мақсадида[1]: Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг устувор вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин: 2/2019 (№ 00040) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил - маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва техник регламентларни жадал жорий этиш орқали уларнинг замонавий талабларга мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорда рақобатдошлигини ошириш; - маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини биринчи навбатда экспорт қилувчи корхоналарда кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштиришни амалга ошириш; - экспорт қилувчи корхоналарга маҳсулотларни сертификатлаштириш масалаларида қулай шароитларни яратиш, миллий сертификатлар ва мувофиқликни баҳолаш ишлари натижалари асосий экспорт бозорларида тан олинишига йўналтирилган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни фаоллаштириш; - техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш, сотиладиган маҳсулотлар хавфсизлигини тизимли назорат қилишни таъминлашда уларнинг самарадорлигини ошириш; - замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш. Бундан англаш мумкинки, саноат корхоналари маҳсулотларини рақобатбардошлигини таъминлаш ва ундаги муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш ҳар томондан долзарб ҳисобланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Мавзу доирасида бир қатор мутахассис олимлар тадқиқот олиб боришган бўлиб, Ш.Ш.Шодмонов, У.В.Ғофуровлар “Рақобат – бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўқнашувидан иборат бўлиб, улар ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ нафлиликка эга бўлиш учун курашни англатади”-деб таъкидлайди[2]. Н.Қ.Йўлдошев, В.И Набоковлар таҳрири остида чиқарилган дарсликда “Рақобатбардошлик - товарнинг унинг рақиб товаридан ҳам аниқ ижтимоий эҳтиёжга мослиги даражаси бўйича ва ҳам уни қаноатлантиришга харажатлар бўйичи фарқланишини акс эттирувчи таърифидир. Капиталистик мамлакатларда “рақобатбардошлик” атамасидан товарга нисбатан камдан-кам фойдаланилади. Уни асосан компаниялар, саноат тармоқлари, алоҳида мамлакатлар иқтисодиётига нисбатан қўллайдилар” дейилган [3]. Шу боис, саноат корхоналарида маҳсулот рақобатбардошлигини оширишда янада чуқур тадқиқот олиб бориш ҳозирги куннинг долзаб масаласи сифатида намоён бўлиб, нафақат илмий балки, амалий аҳамият ҳам касб этади. Тадқиқот методологияси Тақдқиқот методологияси сифатида саноат корхоналарида маҳсулот рақобатбардошлигини оширишнинг йўналишларига оид олимлар фикрини ўрганган ҳолда, кузатиш, иқтисодий таҳлил, статистик гуруҳлаш, қиёсий ва тизимли таҳлил каби усуллардан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар Маҳсулот рақобатбардошлиги эса, биринчи навбатда унинг сифат кўрсаткичига боғлиқ. Бозор муносабатлари шароитида маҳсулот сифати деганда, унга истеъмолчи назари билан ёндашиш лозим, токи у етиштирилган маҳсулотлар орасидан ўзига энг маъқул бўлганини танлаб олиш имкониятига эга бўлсин. 2/2019 (№ 00040) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил Шундан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва хом-ашёсини рақобатбардошлигини бир неча омилларни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқиш лозим:  иқтисодий омил, якуний маҳсулот харажат ва нархдан келиб чиққан ҳолда;  технологик омил, ишлаб чиқаришни истиқболда модернизациялашни ҳисобга олган ҳолда;  ижтимоий омил, ишлаб чиқариш йўналишини ўзгартирганда ижтимоий характерга эга бўлган харажатларни ҳисобга олган ҳолда. Шундан келиб чиқиб, таъкидланганидек, рақобатбардошлик деганда истеъмолчи учун ма

Доказательный фрагмент

«Industrial enterprises are one of the important sectors of the national economy.»

Образец извлечения

Демо-превью

Industrial enterprises are one of the important sectors of the national economy. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
рақобатбардошлик, сифат, иқтисодий омил, технологик омил, международный рынок, экономический фактор, international market, технологический фактор, competitiveness, качество, ички бозор, конкурентоспособность, солиқ юки, tax burden, внутренний рынок, унумдорлик, халқаро бозор, economic factor, налоговая нагрузка, quality, domestic market, productivity, производительность, technological factor
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники