К содержанию
РецензированоRU2019

Оценка эффективности управления подготовкой конкурентоспособных кадров в системе образования

БОШҚАРУВ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ · Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович

Экономика и инновационные технологии · 2019

Аннотация

The article discusses the effectiveness of governance in higher education institutions, the interaction and effectiveness of the management system and management process, the indicators of the effectiveness of the educational institution, the priorities of the chairs. Кey words: competitiveness, governance, management efficiency, effectiveness, competitiveness, evaluation methods, alternative level. Кириш Ўзбекистон Республикасида “Таълим тўғрисида”ги қонунлар ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг қабул қилиниши билан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш учун замин яратди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек: “Ёшларимизга муносиб таълим бериш, уларнинг илм-фанга бўлган интилишларини рўёбга чиқаришимиз керак. Шу мақсадда, мактабгача таълим тизимини ривожлантиришимиз, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилашимиз керак”. Иқтисодиётни инновацион талаблар асосида тараққий эттиришда аҳолининг билимлилик даражасини ошириш, ишлаб чиқаришнинг интеллектуал салоҳияти, чет эл инвестициялари кўламини кенгайтириш, тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш, ўз навбатида, янги иқтисодий йўналишдаги касб-ҳунар ва мутахассисликлар бўйича кадрлар, шу жумладан, таълим тизимида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифалари ҳисобланади [1]. Албатта, бу каби муаммо ва камчиликларни бартараф этмасдан туриб, олий таълим тизимида замонавий билим ва тайёрганликка эга 2/2019 (№ 00040) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил бўлган рақобатбардош кадрларни тайёрлашни ижобий ҳал этиш мушкулдир. Мамлакатнинг ривожланиш истиқболини, биринчи навбатда, кадрлар салоҳияти ва ундан фойдаланиш даражаси белгилаб беради. Республикамизда олиб борилган ислоҳотлар жараёнида кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатдан юқори босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратилди. Олий таълим тизимида илмий тадқиқотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида жаҳон таълим стандартлари талабларига мос келувчи мутахассисларни тайёрлаш ва илмий салоҳият даражасини кўтариш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ривожланган ва ривожланаётган хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиб, республикамиз давлат таълим стандартларидан келиб чиққан ҳолда, илмий тадқиқотлар олиб бориш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини янада ривожлантириш асосида уларнинг сифат даражасини кўтариш ва самарадорлигини таъминлаш лозим. Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида назарда тутилган таълим муассасалари фаолиятига баҳо беришнинг рейтинг тизимини ишлаб чиқиш ҳам долзарбдир. Олий таълим муассасалари бошкарув жараёни самарадорлигини эришилган амалий натижаларни таҳлил қилиш асосида баҳолаш, яъни қуйидаги муаммоларни ҳал этиш орқали уларни такомиллаштириш лозим бўлади:  муассасадаги бошқарув жараёни ва амалий фаолият натижалари ўртасидаги боғлиқлик жиҳатларини аниқлаш;  олий таълим муассасаси ташкилий тузилмасидаги кафедралар мисолида фаолият натижаларига кўра бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолашни амалга ошириш, бунда бошқарув жараёни билан боғлиқ мезонларни ажратиш;  кафедралар фаолиятини натижалари асосида бошқарув самарадорлигини баҳолашда кўп мезонли комплекс баҳолаш усулларини қўллаш ва олинган натижаларни таҳлил қилиш. Ушбу масалаларни ҳал қилиш уларнинг илмий жиҳатдан асослаш учун қуйидагилар илгари сурилади:  олий таълим муассасаларида бошқарув жараёни самарадорлиги эришилган амалий натижаларда бевосита акс этади;  бошқарув жараёни билан боғлиқ мезонлар тўғри танланганда эришилган амалий натижаларини таҳлил қилиш асосида самарадорликни баҳолаш ҳамда натижа ва бошқарув қарорларини қабул қилиш орасидаги тескари алоқани самарали йўлга қўйиш мумкин;  бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш йўллари амалий фаолият натижаларини баҳолашнинг кўп мезонли ва комплекс баҳолаш усуллари қўлланганда бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш ишончли натижаларни беради;  кафедралар, факультетлар амалий фаолият натижаларини таҳлил қилиш асосида бошқарув жараёни самарадорлигини баҳолаш улар фаолиятининг фаоллашувига, самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш, рақобат муҳитининг кучайишига ижобий таъсир қилади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларидан Т.И. Шамов, П.И. Третьяков, А.В. Тебенкин, А.Н. Асаул, М.В. Никитин, А.Н. Боева каби олимларнинг илмий ишлари таълим тизимини такомиллаштириш масалаларини тадқиқ этишга бағишланган [2]. 2/2019 (№ 00040) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2019 йил Мамлакатимиз олимларининг тадқиқотларида ҳам таълим хизматлари бозорини ривожланти

Доказательный фрагмент

«The article discusses the effectiveness of governance in higher education institutions, the interaction and effectiveness of the management system and management process, the indicators of the effectiveness of the edu…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article discusses the effectiveness of governance in higher education institutions, the interaction and effectiveness of the management system and management process, the indicators of the effectiveness of the edu… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
рақобатбардош, бошқарув жараёни, бошқарув самарадорлиги, governance, рақобатбардош кадрлар, эффективность управления, управление, бошқарув жараёни, альтернативный уровень, муқобиллик даражаси, alternative level, effectiveness, результативность, competitiveness, конкурентоспособность, management efficiency, методы оценки, самарадорлигини аниқлаш, evaluation methods, бошқарув самарадорлиги, баҳолаш усуллари
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники