К содержанию
РецензированоRU2019

Зарубежный опыт страхования сельскохозяйственных рисков

МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ · Баймирзаев Дилмурод Неъматович

Экономика и инновационные технологии · 2019

Аннотация

The article analyzes the experience of foreign countries in agricultural risk insurance. The advantages and features of the insurance system for managing agricultural risks are shown. The possibilities have been studied and recommendations have been developed on their use in farms of Uzbekistan. Калит сўзлар: қишлоқ хўжалиги, фермер хўжалиги, хатарлар, зарар, суғурта, агросуғурта, суғурта маҳсулотлари, хатарларни бошқариш, кредит, биржа, хеджирлаш, шартнома. Кириш Республикамиздаги мавжуд шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда хатарларни бошқаришдаги хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари ҳамда уларнинг ижобий жиҳатларидан оқилона фойдаланиш қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятининг самарадорлиги ортишига, маҳсулот етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш имкониятларининг ошишига туртки беради. Фан ва технология тараққиётининг айни пайтдаги юксак даражасига қарамай, дунёдаги кўплаб давлатлар аграр тармоқдаги қишлоқ хўжалик экинларига жиддий талофат етказувчи табиий-иқлим ва иқтисодий мазмундаги хатарларнинг кучайиши билан боғлиқ муаммоларга тез-тез дуч келмоқдалар ҳамда бу каби муаммолар тобора глобал характерга эга бўлиб бормоқда. Айни пайтда, ушбу масаланинг халқаро амалиёт тажрибаси таҳлили қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши узлуксизлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлашда хатарларни бошқаришнинг энг самарали усули суғурта эканлигини кўрсатмоқда. Табиий иқлим шароитларига нисбатан юқори даражадаги қарамлик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги хатарларни бошқаришда суғурта ва суғурта тизими имкониятларидан кенг тарзда фойдаланиш заруратини юзага келтиради. Суғурта тармоқда янги технологиялардан фойдаланиш билан боғлиқ хатарлар, кредит ресурсларидан фойдаланишдаги хатарлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини биржа тизими (спот, форвард, фьючерс) орқали сотиш давомида юзага келувчи хатарларни самарали бошқариш имконини беради. Сифатли суғурта хизматлари ва бу борадаги ҳукумат дастурларини ишлаб чиқиш қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб 1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил чиқарувчиларининг молиявий барқарорлигини таъминлашга имкон беради, аграр тармоқни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат бюджети ҳаражатларини қисқартиради. Қишлоқ хўжалик тармоғида суғурта амалиётини ривожлантиришнинг зарурияти қуйидагиларда ўз аксини топади: - қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ўзига хос иқтисодий фаолият тури сифатида юқори даражадаги хатарлар билан боғлиқ эканлиги; - аксарият ҳолларда қишлоқ хўжалик корхоналарининг табиий офатлар ёки ишлаб чиқаришдан кўрган зарарларни мустақил қоплай олмасликлари; - суғурта ҳимоясининг салбий ҳодисалар билан боғлиқ йўқотишларни қоплаш ҳамда аграр тармоқнинг барқарор ривожланиш суръатларини таъминлаш кафолати сифатида хизмат қилиши. Амалиётда қишлоқ хўжалигидаги хатарларни бошқаришга қаратилган турли хил стратегиялар ишлаб чиқилган, бироқ агросуғурта қишлоқ хўжалигида турли хатарлардан, кўзда тутилмаган йўқотишлардан ҳимоя этишнинг самарали воситаси бўлиб қолмоқда. Агросуғурта барча турдаги қишлоқ хўжалик хатарларини бошқаришнинг синалган механизми эканлиги билан бир қаторда суғурта бозорининг барча иштирокчилари манфаатларини бирлаштиришнинг энг мақбул йўли ҳамдир. Шунинг учун аграр соҳани суғурталашнинг замонавий моделларини ривожлантириш унга инновацион ёндашувни тақозо этади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Иқтисодий хатарларни баҳолашнинг назарий ва услубий масалалари Ж.М.Кейнс, Ф.Найт, Ж.Нейман, О.Моргенштерн, Й.Шумпетер ва бошқа таниқли иқтисодчи олимларнинг илмий-тадқиқот ишларида акс этган. Ж.М.Кейнс ўзининг “Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси” китобида хатар муаммосини махсус тадқиқ этмаган бўлсада, ноаниқлик шароитида иқтисодий қарорлар қабул қилиш, кредит хатари, инфляция хатари ҳақида фикрлар юритган. Ф.Найт “Хатар, ноаниқлик ва фойда” китобида мукаммал ва номукаммал рақобат шароитида хатар, ноаниқлик ва корхона фойдаси ўртасидаги боғлиқликни тадқиқ этган. Ж.Нейман ва О.Моргенштернлар ноаниқлик ва хатар тушунчаларини тадқиқ этишда ўйинлар назарияси нуқтаи назардан ёндашганлар. Таниқли австриялик иқтисодчи олим Й.Шумпетер “Иқтисодий ривожланиш назарияси” китобида иқтисодий тизимдаги доимий ўзгаришларга сабаб бўлувчи омилларни тадқиқ этиб, иқтисодий динамикани ўрганиш асосида хатарларни таснифлаш ва гуруҳлаштиришга алоҳида эътибор қаратган. МДҲ мамлакатларида хатарларни бошқариш масалаларини тадқиқ этиш ўтган аср охирларида ниҳоятда фаоллашди. Жумладан, И.Т.Балабанов ўз тадқиқотларида риск-менежментининг мазмуни ва уни ташкил этиш, хатар даражасини пасайтириш усуллари, йўналишлари ва стратегияси, уларни суғурталаш [5], К.В.Балдин хатарлар шароитида бошқарув қарорларини қабул қилишнинг методологик, ташкилий ва технологик асослари [6], С.М.Васин ва В.С.Шутовлар тадбиркорлик фаолиятидаги хатарлар ва уларни туркумлаш, хатарларни аниқлаш ва таҳлил қилиш усуллари, корхона стратегиясида хатарлар бошқариш хусусиятларини [8] тадқиқ этганлар. 1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион

Доказательный фрагмент

«The article analyzes the experience of foreign countries in agricultural risk insurance.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article analyzes the experience of foreign countries in agricultural risk insurance. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
қишлоқ хўжалиги, фермер хўжалиги, хатарлар, зарар, суғурта, credit, биржа, агросуғурта, agriculture, risks, фермер хўжалиги, hedging, договор, хеджирование, риски, страхование, страховые продукты, contract, ферма, agricultural insurance, хеджирлаш, сельское хозяйство, хатарларни бошқариш, insurance products, insurance, убыток, loss, управление рисками, exchange, кредит, суғурта маҳсулотлари, farm, шартнома, агрострахование, risk management, қишлоқ хўжалиги
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники