К содержанию
РецензированоRU2019

Эффективное использование инвестиций в аграрную экономику Республики Узбекистан

ИНВЕСТИЦИЯДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ · Бабаева Наргиза Музаффаровна · Бегматов Хусан Музаффаржон ўғли

Экономика и инновационные технологии · 2019

Аннотация

The article examines the reforms in the agricultural sector of the Republic of Uzbekistan and the distribution of investments in the sector, conducted an econometric analysis of their effective use, and proposed scientific recommendations for the effective organization of the agricultural economy. Key words: modernization, investment, investment programs, gross agricultural product, econometric model, profitability. Кириш Мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш шароитида фермер хўжаликларини ривожлантиришда ички инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўналишларини ишлаб чиқиш учун ҳозирги вақтда инвестициялардан фойдаланиш масалалари ва унинг ҳолатини ўрганиш зарур. Ўтган давр мобайнида мамлакатда ички инвестициялардан фойдаланиш соҳасида катта ишлар амалга оширилди. Бу мақсадда мамлакатда инвестиция дастурлари тузилмоқда ва амалга оширилмоқда. Бу борада “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”[1] ги фармони ва “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”[2] ги қарори муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан берилган дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилда қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик маҳсулотларининг умумий ҳажми 69504,2 млрд. сўмни ёки 2016 йил мос даврига нисбатан 2,0 % ўсди. Ушбу ижобий натижаларни янада ошириш учун ҳозирги кунда 1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил тармоқ иқтисодиётини ривожлантиришда киритилаётган инвестициялардан самарали фойдаланиш ва «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»[3]ги фармонда соҳага тегишли: - фермер хўжаликлар, энг аввало қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ишлаб чиқараётган, қайта тайёрланаётган, тайёрлаш, сақлаш, сотиш, курилиш ишлари ва хизматлар кўрсатиш билан шуғулланаётган кўп тармоқли фермер хўжаликларини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш; - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек қадоқлаш буюмларини ишлаб чиқариш бўйича энг замонавий юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган, қайта ишловчи янги корхоналарни қуриш, мавжудларини реконструкция ва модернизация қилиш юзасидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш каби устувор вазифалар талаб этилади. Қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилишда ҳудудлар доирасида аграр ишлаб чиқаришнинг ихтисослашув даражаси ва ҳолати тўлиқ инобатга олинмаса, микродаражада бевосита хўжаликларнинг инвестиция фаоллигида самарадорликка эришиш қийин кечади. Чунки, қишлоқ хўжалиги ўзига хослиги, табиий-иқтисодий, жойлашув ҳолати, ихтисослашуви ва ижтимоий шарт-шароитлари турлича эканлиги билан ажралиб туради. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги иқтисодиётига тақсимланаётган инвестиция самарадорлигини ошириш ва тўғри тақсимлаш масалаларига илмий ёндашувни такомиллаштириш танланган мавзунинг долзарблигини белгилайди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Қишлоқ хўжалигига инвестицияларни жалб қилиш асосида иқтисодиётни ривожлантириш вилоятнинг инвестицион жозибадорлигини баҳолаш методологияси бўйича П.С.Осмоловская[4], қишлоқ хўжалигининг барқарор ўсиши ва уларнинг молиявий хавфсизлиги тўғрисида А.Г.Аганбегян[5] ва аграр соҳада ишлаб чиқариш рискини бошқариш билан боғлиқ муаммоларни О.П. Нейфельд[6]лар тадқиқотларида кўриш мумкин. Маҳаллий олимларимиздан А.Абдуғаниев[7] қишлоқ хўжалигида мавжуд бўлган моддий -техника ва меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг ҳозирги ҳолати, корхоналар, тармоқларнинг ривожланиши, иқтисодий самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган ҳолда тахлил қилиниб, келажакда уларнинг самарадорлиги юксалишини таъминловчи омиллар тўғрисида илмий изланишлар олиб боришган. Шунга қарамай қишлоқ хўжалигида инвестициялардан фойдаланиш ва инвестицияларнинг ҳолатлар бўйича тақсимланиши ўрганилмаган бўлиб, бу ўз навбатида мавзу доирасида тадқиқот олиб боришни тақозо этади. Тадқиқот методологияси Мақолада иқтисодий, қиёсий, таҳлил қилиш ва танлама кузатиш, статистик ҳамда кўп омилли эконометрик таҳлил услублари, моделлаштириш жараёнларда иқтисодий-математик ва бошқа усуллар қўлланилган. Таҳлил ва натижалар Мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ривожланишини барқарорлаштириш ва мамлакат аҳолисини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда қишлоқ хўжалиги соҳасига эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш жоизки, 1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бир вақтнинг ўзида ҳам истеъмол ҳам саноат корхоналари фаолиятини таъминлаш учун хомашё сифатида ишлатилиши назарда тутиладиган бўлса, соҳа фаолиятини доимий равишда ўрганиб, тадқиқ этиб б

Доказательный фрагмент

«The article examines the reforms in the agricultural sector of the Republic of Uzbekistan and the distribution of investments in the sector, conducted an econometric analysis of their effective use, and proposed scien…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article examines the reforms in the agricultural sector of the Republic of Uzbekistan and the distribution of investments in the sector, conducted an econometric analysis of their effective use, and proposed scien… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
modernization, investment, investment programs, gross agricultural product, инвестиция дастурлари, валовой сельскохозяйственный продукт, рентабельность, эконометрическая модель, econometric model, модернизация, инвестиция, investment programs, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти, эконометрик модель, gross agricultural product, модернизациялаш, profitability, рентабеллик, инвестиционные программы
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники