Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Вопросы повышения инвестиционной активности в сфере туристских услуг на основе кластерного подхода
Олланазаров Бекмурод Давлатмуратович
Экономика и инновационные технологии · 2019
Аннотация
This article discusses the issues of increasing investment activity in the field of tourism services based on the cluster approach. Калит сўзлар: Кластер, инвестиция, ҳудуд, минтақа, кластер ёндашуви, туризм, туристик хизматлар, инвестицион фаоллик. Кириш Маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, барқарор ва мутаносиб иқтисодий ўсишга эришиши, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасининг ошиши кўпчилик ҳолларда миллий иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларига жалб этилаётган инвестиция маблағларининг ҳажми ва таркибига боғлиқ. Шундай экан, ҳар бир мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг устувор йўналиши миллий иқтисо-диётга инвестиция маблағларини жалб этишнинг жозибадор муҳитини шакллантиришга қаратилиши муқаррардир. Яқин келажакда туристик хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш орқали туризм соҳасини иқтисодиётнинг етакчи стратегик секторига айлантиришни устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олган Ўзбекистон учун республикамиз туризм секторининг инвестицион жозибадорлиги ва фаоллигини оширишни тадқиқ этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Дарҳақиқат, мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, “инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди. Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал ривожланади [1]”. Таъкидлаш керакки, 2018 йилда 18 та давлатлараро расмий ташрифлар амалга оширилди ва 52 миллиард АҚШ долларилик 1 минг 80 та лойиҳа бўйича келишувларга эришилди. Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом ва Осиё тараққиёт банклари, бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликдаги инвестициялар ҳажми 8,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бугунги кунда юртимизда, чет эл инвестициялари ҳисобидан қиймати 23 миллиард АҚШ долларини 456 та лойиҳа амалга оширилмоқда [1]. 1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил Тадқиқотларимизга кўра, мамлакат ва минтақалар иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилиш, инвестицион фаолликни ошириш, минтақавий иқтисодиётни ривожлантиришда бир қатор механизмлардан фойдаланилади. Жаҳон амалиётида минтақавий иқтисодиётда самарали қўлланилаётган интеграцион модель бу кластер модели саналади. МДҲлик олимлар Т.В.Сахно ва Н.Н.Волковаларнинг фикрича, “кластернинг ишлаб чиқариш-кооперация ва бошқа ўзаро ҳамкорлик умумий моделларидан асосий фарқли жиҳатларидан бири ҳудудий махаллийлаштириш тамойили ҳисобланади” [2]. Бироқ таъкидлаш керакки, кластернинг географик масштаблари битта шаҳар ёки ҳудуддан тортиб мамлакат миқёсигача ёки ҳатто айрим қўшни давлатларгача тарқалиши мумкин ва минтақавий даража кластер моделининг вариантларидан бири саналади. Т.В.Сахно ва Н.Н.Волковаларнинг таъкидлашича [2], “маъмурият учун кластерлар, биринчидан, иқтисодий сиёсатнинг жуда қулай ва замонавий воситаси; иккинчидан, бу бизнес билан ҳамкорлик қилиш учун жуда яхши майдон; учинчидан, минтақавий ва маҳаллий маъмурий ҳокимият органларига жуда катта ҳажмдаги вазифалар қўйилган бўлиб, уларни ечишга куч, маблағ ва вақт ҳам етишмайди. Кластер ёндашуви эса асосий мақсадлардан бири бўлган аҳоли бандлиги, минтақанинг даромадлилигига эришишда муҳим омил бўлади ва бир қатор етакчи мамлакатларнинг тажрибаси билан тасдиқланган. Кластер назариясининг асосчиси Гарвард мактабининг профессори Майкл Портернинг фикрича “кластерлар постиндустриал иқтисодиётни шаклланиши ва глобаллашув шароитларида рақобат афзалликларига эришиш учун манфаатдор томонларнинг интилишларини бирлаштиришнинг ташкилий шакли”[3] ҳисобланади. Энг асосийси, кластерлар бизнес учун ҳам, минтақа учун ҳам ўз ҳолича инерция бўйича ривожланмаслик учун восита, имкониятдир. Кластер – бу истиқболда ўзини рақобатбардош қилиб таъминлаш, корхонани 5-10 ва унданам кўп муддатга ривожланиш стратегиясини яратишдир. Кластерлар иқтисодиётнинг муайян бир секторида ихтисослашган ва географик жиҳатдан маҳаллийлашган корхоналардан ташкил топади. Иқтисодий тизимда кластер бирлашмалари қуйидаги вазифаларни бажаради: кучли корхоналар майдаларини ўз изидан тортади. Кластернинг муваффақияти калити – соғлом рақобат, лидерларнинг тенглашиши, лидерлардан, минтақа маъмурий ресурсларидан кўмак олиш саналади. Постиндустриал иқтисодиёт даврида кластерлар – ўзаро географик жиҳатдан боғланган, бир ҳудудда турли тармоқларда ишловчи корхоналар гуруҳидир. Масалан, кластерга турагентликлар, туроператорлар, меҳмонхоналар, инфратузилманинг бошқа корхоналари бирлашиши мумкин. Кластерлар минтақалар ҳудудлари иқтисодий ривожланишининг омили сифатида давлатнинг самарали ривожланишига имкон беради. Кластерларни яратиш ва рағбатлантириш негизида минтақавий иқтисодий ривожланиш бизнеснинг ташаббускорлиги, фаоллигини, қонун чиқарувчи ва
Доказательный фрагмент
«This article discusses the issues of increasing investment activity in the field of tourism services based on the cluster approach.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article discusses the issues of increasing investment activity in the field of tourism services based on the cluster approach. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Кластер, инвестиция, ҳудуд, минтақа, кластер ёндашуви, регион, кластер ёндашуви, tourism, кластерный подход, туристические услуги, инвестицион фаоллик, территория, region, investment activity, Cluster, туризм, инвестиционная деятельность, инвестиции, туристик хизматлар, investments, tourist services, territory, cluster approach
Смежные источники
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025