К содержанию
РецензированоRU2019

Пути повышения качества торговых услуг в условиях инновационного развития экономики

Шавқиев Эркин · Нормуродов Умиджон Нормурод ўғли · Рахимов Зафар Комилович

Экономика и инновационные технологии · 2019

Аннотация

This article discusses the role and importance of trading services, the quality of trading services and the culture of trading. The analysis of indicators of the quality of trading services of the Korzinka.uz supermarket in Samarkand was carried out and recommendations were made to improve the trading services. Keywords: retail, sales service, quality sales service, sales culture, sales service. Кириш Ўзбекистонда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш бўйича тегишли вазифалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ- 4947-сонли фармони [1] билан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” номли учинчи йўналишида белгилаб қўйилган. Ушбу ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларда белгилаб қўйилган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида хизматлар соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг ўрганилиши ва уларни ҳал этилиши ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Жумладан, 2017 йилда кўрсатилган хизматлар ҳажми 116 795,7 млрд.cўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 10,7 фоизга[2] ошди. 1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил Ўзбекистонда миллий иқтисодиётни тубдан ислоҳ қилиш жараёнида социал- иқтисодий сиёсатнинг устувор вазифаларидан бири хизмат кўрсатиш корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш, сифатли товарларни истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб бериш ва сотишда замонавий савдо хизматларини ташкил қилиш ҳамда ушбу хизмат имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Хизматлар таркибида энг катта улуш савдо хизматлари ҳиссасига тўғри келмоқда 27,4 фоиз (транспорт хизматларидан кейин 30,3 фоиз) [3]. Ҳозирги кунда аҳолига савдо хизматларини кўрсатиш объектлари “... озод ва обод юртимиз манзарасининг бир қисмига, тинч ва фаровон ҳаётимиз кўзгусига айланиб бормоқда. Айни пайтда бу борада кўп иш қилишимиз кераклигини барчамиз яхши биламиз. ... хизмат ва савдо маданиятини ошириш − энг долзарб масаладир. Бунда айниқса ривожланган давлатлар тажрибасини ҳисобга олиб, замонавий гипермаркетлар тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим” [4]. Шу сабабдан ҳам бугунги кунда, савдо хизмати сифатини кўтариш орқали савдо корхоналари рақобатбардошлигини таъминлаш ўта аҳамиятлидир. Савдо корхоналари рақобатбардошлигини таъминлашда маркетинг тамойилларидан фойдаланиш, реклама фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш масалалари долзарб ҳисобланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Чакана савдо корхоналарида электрон савдони ривожлантириш орқали мижозларга хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш масалаларини Д.Ферни [5], товарлар ассортиментини бошқариш орқали савдо хизматини ошириш масалаларини В.Снигерева [6], харидорларга товарларни сотиш жараёнида кўрсатиладиган асосий ва қўшимча савдо хизматларини С.Сысоева [7] ўз илмий ишларида батафсил ёритганлар. Республикамизда мустақиллик йилларида савдо соҳаси муаммоларига Б.Абдукаримов [8], А.Солиев [9], Э.С.Файзиев [10], Ф.Б.Абдукаримов [11], О.М.Пардаев [12] лар илмий изланишларини келтириш мумкин. Б.Абдукаримов “савдо хизмати” тушунчасига кенг маънода, “савдо – хизматнинг алоҳида тури бўлиб у бир томондан ишлаб чиқарувчиларга хизмат қилади, иккинчи томондан истеъмолчиларга, учинчи томондан Давлатга хизмат қилади ва тўртинчидан у бошқа иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига ҳам хизмат кўрсатади, уларни хизматларидан истеъмолчи сифатида фойдаланади ва улар билан алоқада бўлади” деб таъкидлаган. А.Солиев “Савдо хизмати сифатини ошириш харидорларга маслаҳат бериш, товарларнинг намуналарини ҳаракатда кўрсатиш, реклама ва ахборотнинг турли шаклларини ривожлантириш йўли билан товар танлаб олишда харидорларга ёрдам беришни ҳам тақозо этади” деб таъриф берган. Э.С.Файзиевнинг таъкидлашича, “савдо хизмати - сотувчи ва харидорнинг ўзаро ҳаракати натижаси ва сотувчининг харидорлар эҳтиёжларини қондиришга қаратилган фаолиятидир”. 1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил Ф.Б.Абдукаримов савдонинг асосий вазифаларидан бири истеъмолчиларга хизмат қилиш ва аҳоли ҳаётини таъминлайдиган алоҳида хизмат соҳаси деб таъкидлаган. О.М.Пардаев “Маҳсулотларни сотиш хизмати деганда, маҳсулот(товар)нинг бир шахсдан иккинчи шахсга пул ёки бошқа шунга тенглаштирилган бойликка алмаштириш эвазига мулк эгасининг (мулкка эгалик ҳуқуқининг) ўзгаришини таъминлаш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар билан боғлиқ муносабатлар тушунилади” деб таъриф берган. Олимлар томонидан асосан савдо соҳасининг назарий асослари тадқиқ этилиб, чакана савдо корхонларида савдо хизмати сифати кўрсаткичлари таҳлили ва савдо хизматини ошириш имкониятлари ўрганилмаган. Тадқиқот методологияси Тадқиқот жараёнида статистик таҳлил, синтез, э

Доказательный фрагмент

«This article discusses the role and importance of trading services, the quality of trading services and the culture of trading.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article discusses the role and importance of trading services, the quality of trading services and the culture of trading. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
retail, sales service, quality sales service, sales culture, sales service, служба продаж, савдо хизмати, савдо хизмати сифати, продаж культура, савдо маданияти, розничная торговля, продаж обслуживание, качество служба продаж, чакана савдо, савдо сервиси
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники