К содержанию
РецензированоRU2019

Текст научной работы на тему Формирование толерантности к угрозам у молодежи: диалектика анализа и интерпретации

ЁШЛАРДА ТАҲДИДБАРДОШЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ: · Дармонов Алиёрбек Абдухалилович · E-mail: Darmonov@mail.ru

Экономика и инновационные технологии · 2019

Аннотация

This article discusses the socio-philosophical tasks of forming a sense of tolerance among young people in the context of the implementation of reform in the years of independence. Калит сўзлар: жамият, таҳдидбардошлик, ёшлар, ғоялар, ўзаро муносабат, баркамол авлодни тарбиялаш, ахборот алмашинуви, ҳамкорлик, диалог, ҳаракатлар стратегияси, илмий билим, ишонч туйғуси, миллий манфаатлар. Кириш Маълумки, ХХ асрнинг сўнгги чорагига келиб, кўплаб ривожланган давлатларда ёшларга доир фаолият мустақил фаолият йўналишига айланди, унга доир умуминсоний тенденциялар ва устуворликларни белгилайдиган халқаро ҳужжатлар қабул қилина бошлади. Хусусан, 1985 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Самарали ёшлар сиёсатини шакллантиришнинг асосий қоидалари тўғрисида”ги резолюция ана шу жараённинг бутун дунёда устувор хусусият касб эта бошлаганини англатади. Глобаллашув жараёнлари тобора кенгайиб ва чуқурлашиб бораётган ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида бутунжаҳондаги 2 миллиарддан ортиқ ёш авлод вакилларининг инсоният тараққиётида муҳим ўринга эга бўлаётгани ва ёшлар омилининг алоҳида эътиборни талаб қилаётгани ҳақидаги фикри ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Юртбошимизнинг ушбу анжумандаги “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. ... Шу муносабат билан одамлар, биринчи навбатда, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифадир” деган хулосаси эса БМТга аъзо барча мамлакатлар вакилларининг диққатини ўзига қаратгани бежиз эмас[1]. Президентимизнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 2018 йил 10 июндаги мажлисида илгари сурилган “БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси”ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тўғрисидаги таклифи ҳам айни шу нуқтаи назардан ниҳоятда долзарб вазифалар мавжудлигини англатади[2]. 1/2019 (№ 00039) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2019 йил Бугунги инсоният ҳаёти ва жаҳон тараққиётининг демографик ҳолатига кўра, Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида аҳолиси тез суратлар билан ўсиб бораётган давлатлар қаторига кириши маълум. Юртимиз аҳолиси орасида ёшлар сонининг кўплиги бўйича нафақат Осиё давлатлари, балки бутун дунё мамлакатлари ўртасида етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Бу борада мамлакатимиз ёшларига хос хусусиятлар нуқтаи назаридан, алоҳида таъкидлаш жоизки, дунёдаги ҳар бир давлат ва жамият каби, мамлакатимизда ҳам, ушбу омилга алоҳида аҳамият қаратилиши бежиз эмас. Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунларданоқ 1991 йилнинг 20 ноябрида, Собиқ Иттифоқ республикалари орасида биринчилардан бўлиб, “Ўзбекистoн Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганлиги бунинг яққол далилидир. Истиқлол йилларида мамлакатимизда ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва улар фаолиятининг амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнидаги аҳамиятини ошириш, бу жараёнда замонавий фикрлайдиган, таҳдидбардош ёш авлодни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтаи назардан, 1992 йилда Ўзбекистoн Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. Асосий қонунимизнинг 41-моддасида: “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир”; 45-моддасида: “Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир”; 64- моддасида: “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар”; 117-моддада: “Ўзбекистoн Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар” каби қоида ва меъёрлар акс этган[3]. Конституцияда республикамизнинг барча фуқароларига тааллуқли қоидалар билан бирга, ёшларнинг ҳуқуқлари ва фаолият кафолатлари, уларга тегишли бўлган ушбу ва бошқа меъёрлар ҳам белгилаб қўйилгани, ўз навбатида, мустақил мамлакатимизда истиқлолнинг илк йилларидаёқ ушбу соҳага оид давлат сиёсати шаклланиши ва уни амалга ошириш учун мустаҳкам асос яратилганини яна бир бор исботлайди. Шу билан бирга, мамлакатимиз истиқлолга эришган дастлабки йилларда қабул қилинган ушбу тарихий ҳужжатлар, жамиятимиз ҳаётининг барча соҳалари каби, бу борада бош ислоҳотчи бўлган давлатимизнинг ёшлар масаласига доир сиёсатнинг стратегик йўналишларини мустақил тараққиётимизнинг бошиданоқ тўғри белгилаб олганлигидан далолат беради. Ўз навбатида бу - ўша даврдаёқ давлатимиз сиёсатида ёшлар қатламининг жамиятимиздаги ўрни ва мавқеи тобора ортиб бориши халқимиз тараққиётига хос асосий хусусиятлардан бири эканлиги чуқур англаб олинганини ҳам исботлайди. Шу нуқтаи назардан, ўтган йилларда бу соҳада тадрижий ва тизимли тарзда амалга оширилган туб ислоҳотларнинг бугунги кунга келиб янгича дунёқараш ва демократик тафаккурга эга бўлган ёшларнинг янги авлоди шаклланиши

Доказательный фрагмент

«This article discusses the socio-philosophical tasks of forming a sense of tolerance among young people in the context of the implementation of reform in the years of independence.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article discusses the socio-philosophical tasks of forming a sense of tolerance among young people in the context of the implementation of reform in the years of independence. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
жамият, таҳдидбардошлик, ёшлар, ғоялар, ўзаро муносабат, чувство доверия, диалог, национальные интересы, общество, идеи, баркамол авлодни тарбиялаш, ахборот алмашинуви, scientific knowledge, ҳаракатлар стратегияси, илмий билим, youth, сотрудничество, reciprocity, ҳамкорлик, информационный обмен, sense of trust, ишонч туйғуси, научное знание, education of a literate generation, information exchange, national interests, resistance to threats, взаимность, сопротивление угрозам, cooperation, миллий манфаатлар, dialogue, молодежь, ideas, воспитание грамотного поколения, action strategy, стратегия действий, society
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники