Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Особенности маркетинговой стратегии в развитии рынка услуг.
СТРАТЕГИЯСИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ · Джанибекова Ширина Кабулджановна
Экономика и инновационные технологии · 17 · 2018
Аннотация
The article considers theoretical aspects of the service sector. Approaches to marketing services have examined the need to manage marketing strategies or control factors in the organization and classification of competitive factors in the services market in the Republic of Uzbekistan. Калит сўзлар: хизмат кўрсатиш, маркетинг стратегияси, истеъмолчилар, Сервакшн модели, анъанавий “4P” моделини, рақобат омиллари. Кириш Фзбекистонда ривожланишнинг замонавий босқичлари жаҳон бозорларида рақобатбардошликни ошириш, шунингдек давом этаётган жаҳон молиявий иқтисодий инқирози шароитида барқарор иқтисодий ўсиш даражасини таъминлаш стратегияларини амалга ошириш билан таърифланади. Фзбекистоннинг жадал ривожланаётган иқтисодиёт тармоқлари қаторига ёрқин ижтимоий хусусиятларга эга бўлган, аҳоли фаравонлигини ва ҳаёт турмуш даражасини оширишга йўналтирилган хизмат кўрсатиш соҳасини кўрсатишимиз мумкин. 2017-2021 йилларда Фзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида «Таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, унинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш: унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш улушини кенгайтириш ҳисобига миллий иқтисодиёт рақобат бардошлигини ошириш» зарурлиги таъкидланган *1+. Хизматлар соҳаси ҳозирги кунда жиддий ўзгаришларни бошдан кечириб, бунда бизнесни юритиш бўйича анъанавий усуллар ўрнига янги, яъни ахборот- коммуникация технологиялари, туризм, консальтинг ва рекрутинг сингари усуллар қўлланилмоқда. Хизмат кўрсатиш жараёнларига янада мукаммал технологиялар ва истеъмолчилар талабларига жавоб берувчи пухта ишлаб чиқилган сервис тизимларининг жорий этилиши корхоналарнинг янги тармоқ ва минтақа хизматлар бозоридаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Маркетинг хизматлари соҳасидаги илмий босмаларни тартибга солиш юзасидан илмий ишлар 1953-1993 йилларда америкалик олимлар Раймонд Фиск, Стивен Браун ва Мэри Битнер томонидан амалга оширилди. 5/2018 (№ 00037) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил Фиск, Бровн ва Битнерлар (1993), хизматлар маркетингига оид адабиётларда хизмат кўрсатиш моҳияти, келиб чиқиши ва қонун қоидаларини ёзиб қолдиришди. Уларнинг илмий изланишлари келажакда таянли маълумотлар сифатида илмий изланишлар мавзусига айланди. Ушбу мавзулар негизи асосида: хизмат кўрсатиш ва логистика, хизмат кўрсатиш тажрибаси, хизмат сифати ва мижоз талаби қондирилиши лойиҳалар ишлаб чиқилди *2+. Кейинчалик Фиск ўз тадқиқотида, Стив Гров ва Жобби Жонлар билан биргаликда (2003) тадқиқот натижаларида уларнинг кузатуви 3 та асосий омилга қаратилган бўларди: хизмат табиийлиги, хизмат соҳаси шунингдек хизмат ва нарх критерияси *3+. Дастлаб Ж. Ратмел томонидан тарихий шаклланган ушбу хизматлар маркетинги 1974 йилда ишлаб чиқилган. “Хизматлар маркетинги” тушунчаси 1970– йилларда ғарб адабиётларида пайдо бўлган “хизматлар соҳасида ревалюция” тушунчасига жавоб тариқасида эндигина вужудга келаётган эди. Ушбу моделнинг асосий мақсади фақатгина хизматлар маркетингига тавсиф бериш эмас, балки ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларда маҳсулот ва хизматлар, маҳсулот маркетинги ва хизмат маркетингини таснифлаш қилишдан иборат. Франциядаги Марсель университети профессорлари П. Эйглие ва Е. Ланжеарлар томонидан «Сервакшн» ёки «ҳаракатдаги хизмат кўрсатиш» хизматлар маркетинги модели сифатида ном олди. П. Эйглие ва Е. Ланжеарлар хизмат кўрсатувчи ташкилотни хизматлар маркетинги учун икки муҳим қисмларга бўлади: истеъмолчилар учун кўринмайдиган ва кўринадиган соҳаларга *4+. Мазкур ёндашувга кўра самарали маркетинг учун ташкилотнинг кўринадиган соҳаси муҳим қисм ҳисобланади. Кўринадиган соҳанинг ўзи хизмат кўрсатувчи ходим ва хизмат кўрсатиш жараёни амалга ошадиган муҳити омилларига бўлинади. Моделга кўра ушбу икки омил мақсадли истеъмолчиларнинг хизматлар жараёнидан қониқишига таъсир қилади. Анъанавий маркетингда менежерга асосий тўртта омилдан фойдаланиши мумкин. М.Д. Битнернинг хизматлар маркетинги асосида хизматлар товар хусусиятига эга сифатида менежер кўшимча уч омил билан биргаликда еттита омилдан фойдаланиши мумкин. Кўриниб турибтики М.Д.Битнернинг моделининг моҳияти П. Эйглие ва Е. Ланжеарлар ҳамда Ж. Ратмел моделлари билан ҳамоҳанг ўхшашликка эга. Тадқиқот методологияси Тақдқиқот методологияси сифатида хизматлар бозорини ривожлантиришда маркетинг стратегиясининг хусусиятларига оид олимлар фикрини ўрганган ҳолда, кузатиш, сўровнома, статистик таҳлил каби усуллардан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар Хизматлар маркетинги концепцияларини таҳлили қуйидаги фикрларни келиб чиқишига ёрдам беради: мазкур моделлар турли тадқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилганлиги ва турли ёндашувлар асосида тузилганлигидан қатъий назар, улар иккита умумий назарий асосланишга эга. Биринчидан, барча концепциялар хизматлар хусусиятини товар сифатида намоён бўлишини узоқлаштиради. Турли даражада хизматларни сезилмас хизмат кўрсатиш манбасидан ажралмас хусусиятин
Доказательный фрагмент
«The article considers theoretical aspects of the service sector.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article considers theoretical aspects of the service sector. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- хизмат кўрсатиш, маркетинг стратегияси, истеъмолчилар, services, конкурентные факторы, рақобат омиллари, Модель Сервакшна, competitive factors, хизмат кўрсатиш, потребители, анъанавий 4P моделини, традиционная модель 4П, consumers, услуги, Сервакшн модели, traditional 4P model, маркетинговая стратегия, маркетинг стратегияси, Service Model, marketing strategy
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025