Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Роль транспорта в повышении экспортного потенциала сельскохозяйственной продукции Бухарской области
Хўжаев Фазлиддин Элмуродович
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
This article outlines the current state of Agro-society in the production, processing, storage and delivery of agricultural products in Bukhara region, the current status and further development of agricultural processing enterprises and their storage infrastructure in the region. Калит сўзлар: транспорт ташувлари, вилоятнинг ташқи савдо кўрсаткичлари, агрологистика, логистик инфратузилмалар, вилоятнинг ташқи савдо географияси, транспорт йўлаклари. Кириш Иқтисодиётнинг барча соҳалари каби транспорт соҳасини ҳам ривожлантириш Республикамиз ҳукумати олдида турган асосий масалалардан бири бўлиб турибди. Сабаби Республикамизни транспорт – траннзит салохиятини ривожлантирмай туриб, Республикамизда логистика хизматини жаҳон андозаларига олиб чиқмай туриб ташқи савдода юксалишга эришиб бўлмайди. Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган ва амалда жорий этилган “2017-2021 йилларда Фзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси” ҳозирги шароитда яратувчанлик руҳида шижоат билан меҳнат қилаётган Республикамиз аҳолиси сингари Бухоро вилояти аҳолисининг истиқболдаги самарали фаолиятида дастуриламал бўлиб ҳизмат қилмоқда. “2017-2021 йилларда Фзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”нинг 3.3-бандида айнан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва етказиб бериш тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласига эътибор қаратилган. Шу мақсадда ҳукуматимиз томонидан соҳани ривожлантиришга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлар қабил қилинган. Шулардан бири 2017 йил 2 декабрдаги № ПП-3422 “2018 — 2022 йилларда юклар ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификация қилиш ва транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фзбекистон Республикаси Президенти фармони, 2018 йил 24 мартдаги ПҚ-3624-сонли “Ташқи савдони янада эркинлаштириш ва савдо операцияларининг самарадорлигини ошириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Фзбекистон Республикаси Президенти фармони, 06.11.2017 5/2018 (№ 00037) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил йилдаги ПҚ-3377-сонли “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фзбекистон Республикаси Президентининг Қарори. Бундан ташқари 2018 йил10 июлда “Бухоро-Агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисидаги Фзбекистон Республикаси Президенти қарори шулар жумласидандир. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва уни етказиб бериш соҳасида бир қатор хорижий ва республикамиз олимлари ўз илмий асарларини бағишлаганлар; шулардан бири Г.Г.Левкин асарида қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш, қайта ишлаш,сақлаш ва етказиб бериш тизимини бошқариш самарадорлигини ошириш масаласида фикр юритилган. Бунда жумладан агрологистик компаниялар фаолиятини бошқаришда, бошқаришнинг АҚШ модели билан Япония модели таҳлил қилинган. Носов А.Л. Состав и развитие логистической инфраструктуры региона дарслигида ҳудудларда логистика хизмати ва логистика инфратузилмаларини ривожлантириш ва унга таъсир этувчи омиллар тўғрисида фикр берилган. Жумладан ҳудудларда логистик компаниялар, хусусан агрологистикага ихтисослашган корхоналар ташкил этиш ўша ҳудуднинг ахолисининг сони, географик жойлашуви, экиладиган ер майдони ҳажми, экиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари, ҳудуднинг марказдан қанча масофада жойлашганлиги каби бир қатор омиллар ҳисобга олиниши тўғрисида маълумот берилган. Bowersox D. J., Closs D. J. Logistical Management. The Integrated Supply Chain process. Уз асарида логистика ва логистик корхоналар фаолиятини бошқариш тизимини такомиллаштириш, пировард натижада ушбу логистик компаниялар фаолиятини самарадорлигини оширишини таъкидлаб ўтганлар. Фзбекистонлик иқтисодчи олимлардан А.Саматов қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва етказиб беришни янада ривожлантириш транспорт масалаларини кўриб чиққан. Жумладан қишлоқ хўжалиги махсулотларини сифатли ва тез истеъмолчиларга етказиб беришда оптимал йўналишлар орқали камҳаражат талаб қилаётган транспорт воситаларини танлаш афзалликлари тўғрисида фикр юритганлар. Кариева Я.К “Транспорт логистикаси” дарслигида С.А. Салихов, З.С.Искандаров,И.С.Хотамов, Ф.Э.Хўжаевлар “Қишлоқ хўжалиги махсулотларини тайёрлаш, сақлаш ва ташишнинг хусусиятлари” номли монаграфияда Фзбекистонда аграр ислоҳотларнинг асосий йўналишлари, логистика ва логистик инфратузилмаларни шакллантиришнинг назарий асослари, Республикамизда агрологистика инфратузилмасини ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, агрологистика соҳасини ривожлантиришда агрокластерларини ахамияти тўғрисида маълумот бериб ўтганлар. Тадқиқот методологияси Тадқиқот давомида вилоятда қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва етказиб беришда лог
Доказательный фрагмент
«This article outlines the current state of Agro-society in the production, processing, storage and delivery of agricultural products in Bukhara region, the current status and further development of agricultural proces…»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article outlines the current state of Agro-society in the production, processing, storage and delivery of agricultural products in Bukhara region, the current status and further development of agricultural proces… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- транспорт ташувлари, вилоятнинг ташқи савдо кўрсаткичлари, transport, агрологистика, логистик инфратузилмалар, вилоятнинг ташқи савдо географияси, транспорт, вилоятнинг ташқи савдо кўрсаткичлари, agrologistics, transport corridors, логистические инфраструктуры, foreign trade indicators of the region, транспорт йўлаклари, внешнеторговые показатели региона, geography of the region's foreign economic activity, транспортные коридоры, logistics infrastructure, транспорт ташувлари, география внешнеэкономической деятельности региона
Смежные источники
The American Journal of Management and Economics InnovationsAsrakulov Abdurakhmon Sultonovich2020
Информатика и инженерные технологииBАNK INFRАTUZILMАSINING O‘RNI, Samadkulov Muhammadjon Islom o‘g‘li +22016
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011