Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Факторы, влияющие на развитие туризма в регионах
КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР · Азизтоева Феруза Алпомишевна
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
Иқтисодий ислоҳотлар шароитида маълумки туризмнинг ривожланиши мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. У иқтисодиётни ривожлантириш билан бирга маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш, шу орқали турмуш даражасини яхшилаш, хорижий туристларни жалб қилиш, юртимизни дунёга танитиш, қадимий шаҳарларимиз ва тарихий ёдгорликларимизни асраб авайлаш каби хайрли ишларга салмоқли ҳисса қўшиш имкониятини кенгайтиради. Мақолада Ўзбекистонда туризм соҳасининг асосий омиллари, уни ривожлантиришнинг ҳудудий ўзига хослиги, маҳаллий аҳолини атроф - муҳитни муҳофаза қилиши, бу борада айрим муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари бўйича таклифлар берилган. Калит сўзлар: туризм, туризм инфратузилмаси, туризм индустрияси, сайёҳлик логистикаси, замонавий дам олиш ҳудудлари, туристик хизмат бозори, маънавий озуқа, таассуротлар, туризмнинг жозибадорлиги, туризм саноати. Кириш Бугунги кунда халқаро туризм тармоғига дунё бўйлаб яратилаётган ҳар ўн иккинчи янги иш ўрни тўғри келиб, кейинги ўн йилликда дунё миқёсида 120 миллион кишининг (ишсиз аҳолининг 3,5 фоизи) ушбу тармоқда иш билан таъминланиши кутилмоқда. У мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда инвестиция оқимини таъминлаш учун муҳим восита бўлиб ҳисобланади. Эътироф этиш керакки, истиқлол йилларида Фзбекистонда туризм инфратузилмаси ривожланиб, туристлар учун мўлжалланган объектларнинг ҳар томонлама мақбуллиги, транспорт ва меҳмонхона хизматлари ва умуман, сайёҳлик логистикаси билан боғлиқ барча хизматларнинг қулайлиги, хавфсизлиги, замонавий ахборот технологияларининг жорий этилганлиги таъминланди. Фзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида туристик имкониятлар ҳақида қуйидагича таъкидланди: “Ҳозирги кунда миллий иқтисодиётга юқори даромад келтирадиган истиқболли тармоқлардан бири бу туризмдир. Фзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга бўлган давлат ҳисобланади. Юртимизда 7 минг 300 дан ортиқ маданий мерос объектлари мавжуд ва уларнинг аксарияти ЮНЕСКО рўйхатига киритилган” [1]. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, туризм жаҳон савдосининг энг йирик тармоғига айланиб бормоқда, ҳозирги кунда ер юзидаги жами товар ва хизматлар экспортида даромад келтириш бўйича иккита йирик тармоқ-нефть қазиб олиш ва автомобиль саноатидан кейинги учинчи ўринда туради. Туризм соҳаси жаҳонда бўладиган жами экспортнинг 10 фоизини беради, хизматлар савдосининг эса 35 фоизи туризмга тўғри келади. Буюк ипак йўлида жойлашган, асрлар давомида қадимий шаҳарлари билан машҳур, тарихий ва маданий ўтмишга эга Фзбекистон Республикаси туризм тармоғини ривожлантириш учун реал имкониятларга эга. Республикамиз халқаро туризм соҳасидаги имкониятларининг катталиги билан қўшни мамлакатлардан тубдан фарқ қилади. Фзбекистоннинг географик ўрни 5/2018 (№ 00037) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил ниҳоятда қулай, ажойиб табиий- иқлим шароитига эгалиги инсоният маданий тараққиётида ҳам катта ўрин тутади. Фзбекистон иқтисодий барқарор давлатлар қаторига кириб, нодир тарихий архитектура ёдгорликларига, ширин-шакар мевалар, хилма-хил таомлар, ажойиб миллий анъана, урф-одатга эга, ҳалқи эса меҳмондўстлиги билан ажралиб туради. Буларнинг барчаси чет эллик туристлар эътиборини тортади ва туристик саёҳатларга чиқишга ундайди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Иқтисодиётда туризм ва унинг иқтисодий моҳиятини кўрсатувчи таълимотлар, назариялар жуда кўп бўлган. Хусусан, Н.Тўхлиевнинг “Экономика большого туризма” китобида “Туризм (frans. тour – сайр, саёҳат) сайёдлик-саёҳат (сафар) қилиш, фаол дам олиш турларидан бири. Туризм деганда жисмоний шахснинг доимий истиқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий амалий ёки бошқа мақсадларга борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмайдиган ҳолда жўнаб кетиши тушунилади деб таърифланади [2,15]. И.Енджейчик фикрича эса туризмнинг иқтисодий моҳияти кўп жиҳатдан туризмда кенг қамровли бўлган мультипликатив самара таъсирига асосланади. Мультипликатив самара таъсири натижасида туризмдаги битта иш ўрни туризм билан ҳамкорлик тизими орқали боғланган бошқа соҳа ва секторларида еттита янги иш ўрнини яратади. Шу хусусияти сабабли, туризм Фзбекистоннинг кўпгина, айниқса катта рекреацион имкониятлари мавжуд минтақалари ривожланиши учун сифат жиҳатидан янги давр бошланишига туртки бўлиши мумкинки, туризм ҳисобига нафақат ўзларининг ривожланиш тезлигини ошириши балки, йиғилиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳам ҳал этиши мумкин *3+. Иқтисодчи олим О.Х.Хамидовнинг эътироф этишича “Туризм мураккаб, кўп қиррали тушунча бўлиб, у экологик барқарор ривожланиш йўналиши сифатида ўзаро боғлиқ тармоқлар мажмуаси, бир вақтнинг ўзида фаолият тури, рекреация шакли, миллий иқтисодиёт тармоғи ва бўш вақтни кўнгилли ўтказиш усули бўлиб, кўплаб янги иш ўринлари, қўшимча даромадлар яратиш ва тадбиркорликни ва минтақалар иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим манбаи сифатида, бой ва хилма-хил табиат, маданий-тарихий объектлардан таби
Доказательный фрагмент
«Иқтисодий ислоҳотлар шароитида маълумки туризмнинг ривожланиши мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда.»
Образец извлечения
Демо-превьюИқтисодий ислоҳотлар шароитида маълумки туризмнинг ривожланиши мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- туризм, туризм инфратузилмаси, туризм индустрияси, сайёҳлик, современные зоны отдыха, замонавий дам олиш ҳудудлари, tourism, туризм инфратузилмаси, attraction, impressions, инфраструктура туризма, достопримечательность, маънавий озуқа, tourism services market, туристик хизмат бозори, духовная пища, tourism industry, впечатления, туризм саноати, туризмнинг жозибадорлиги, индустрия туризма, логистика туризма, рынок туристских услуг, сайёҳлик логистикаси, tourism infrastructure, modern recreation areas, туризм индустрияси, spiritual food, таассуротлар, tourism logistics
Смежные источники
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025