Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Методы организации счетов доходов и расходов в управленческом учете
ТАШКИЛ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ · Жуманиязов Искандар Баходирович
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
In the article some organizational-methodical questions of accounting of costs and incomes in management accounting are investigated. In particular, it contains scientific proposals and practical recommendations on the use of information technologies for autonomous and integrated accounting using the example of light industry enterprises. Калит сўзлар: бошқарув ҳисоби, автоном, интеграциялашган, монистик ва дуалистик усуллар, компьютер сервери. Кириш Мустақиллик йилларида барча соҳаларда кузатилаётганлиги каби юртимизда Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш, қулай ишбилармонлик муҳити яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар юксак самара бермоқда. Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сонли Фармонига биноан пахта хомашёсини қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича ягона комплекс сифатида, шу жумладан саноат кооперациясини кенгайтириш мақсадида Фзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари бирлашмаси “Фзтўқимачиликсаноат” Уюшмаси ташкил этилди [1]. Уюшманинг муҳим тармоқларидан ҳисобланган гиламчилик Хоразм, Самарқанд ва Фарғона водийсида жойлашган бўлиб, ўзбек гиламлари тарихан ўзининг жилодорлиги, гўзал нақшлари ҳамда юқори сифати билан харидоргир бўлиб келган. Ҳозирги кунда республикамиз енгил саноатида фаолият юритаётган “Хоразм гиламлари” масъулияти чекланган жамиятда 162 минг квадрат метрдан ортиқ гилам ва гилам маҳсулотлари тайёрланаётган бўлиб, тармоқда амалга оширилган технологик янгиланишлар туфайли кейинги уч йилда корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми икки баробарга ортди. Швейцариядан келтирилган замонавий технологиялар юқори сифат ва самарадорлик омили бўлганлиги боис, натижада маҳсулотлар нафақат маҳаллий бозорда харидоргир ҳисобланмоқда, балки чет элга ҳам экспорт қилинмоқда. 5/2018 (№ 00037) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил Корхонада ўтган йилларда 600 миллион сўмликдан ортиқ модернизация ишлари бажарилди, натижада маҳсулотларимиз тури, ҳажми ва сифати ҳам ошди. Фтган йили аҳолига 12 миллиард сўмлик маҳсулот етказиб берган бўлсак, 2016 йилнинг охирига келиб, бу кўрсаткични 14 миллиард сўмга етказиш режалаштирилган [2]. Бошқарув ҳисобини илмий жиҳатдан ўрганишда уни ташкил этиш шакллари ва амалиётда қўллаш масалалари муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг қандай шакллари мавжудлигини ўрганиш асосида хулосалар қилишга ҳаракат қиламиз. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Рус иқтисодчиси О.Н.Волковани ёзишича: ”Амалиётда молиявий ва бошқарув ҳисобларининг ўзаро боғликлигининг икки асосий шакли мавжуд: интеграциялашган(адабиётларда унинг бошқа номланиши ҳам мавжуд – ягона, унитар,монистик) ва автоном (ёпиқ, бинар)” [3]. Бу борада проф.Б.А.Ҳасанов ва А.А.Хошимовларнинг фикрини аниқроқ ва тўлақонлироқ деб ҳисоблаймиз: ”Халқаро тажрибада корхоналарда бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг қуйидаги иккита тизими мавжуд: -автоном; -интеграциялашган. Интеграциялашган ва автоном ҳисоб тизимларини ташкил этиш мақсади, таркиби, тамойиллари ва вазифалари ҳамда уларни компьютерлаштириш даражаси корхонанинг ягона ҳисоб юритиш сиёсатида белгилаб қўйилади. Бошқарув ҳисобини ташкил этишнинг автоном тизимининг хусусияти шундаки, унда молиявий ва бошқарув ҳисоби чегаралари аниқ белгиланган бўлади. Бунга кўра, молиявий ҳисобда харажатлар иқтисодий элементлари бўйича, бошқарув ҳисобида эса калькуляция моддалари бўйича таснифланади. Бошқарув ҳисобида харажатлар ҳисобини олиб бориш учун 9100-“Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ëàð таннархи ҳисоби счетлари”, 9400-«Давр харажатлари ҳисоби» каби транзит счетлардан фойдаланилади”*4]. Проф. А.Х.Пардаев ва З.А.Пардаеваларнинг бу масаладаги нуқтаи назари қуйидагича:”Хорижий мамлакатлар амалиётида молиявий (даромадлар ва харажатларнинг тизимли таҳлили) ва бошқарув ҳисоби ўртасидаги ўзаро боғлиқлик даражаси бўйича икки тизим қўлланинади:монистик ва автоном”. Шунингдек бу муаллифлар томонидан монистик ва автоном тизимларнинг ҳам моҳияти очиб берилган. ”Монистик – бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида тўғри ва қарама-қарши алоқадорлик асосида тизимли ва муаммоли ҳисобни бирлаштириб, яхлит ҳолга келтирувчи тизим.Тизимли ҳисоб бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида ишлаб чиқариш харажатларини, тайёр маҳсулот ва унинг сотилишини акс эттириш йўли билан хўжалик юритувчи субъект фаолиятини, унинг молиявий имкониятларини баҳолаш имконини беради”. “Автоном тизим – тизимли ва муаммоли ҳисобларнинг алоҳида-алоҳида тузилиши билан ифодаланади. Молиявий ва бошқарув ҳисоби ўртасидаги алоқа бир хилда номланган жуфт назорат ҳисобварақлари амалга оширилади”. Бошқарув ҳисобини ташкил қилишда қайси тизим танланиши тўғрисида А.Х.Пардаев ва З.А.Пардаевалар қуйидаги фикрни билдиришган:” Бошқарув 5/2018 (№ 00037) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновац
Доказательный фрагмент
«In the article some organizational-methodical questions of accounting of costs and incomes in management accounting are investigated.»
Образец извлечения
Демо-превьюIn the article some organizational-methodical questions of accounting of costs and incomes in management accounting are investigated. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бошқарув ҳисоби, автоном, интеграциялашган, монистик ва, integrated, autonomous, монистический и дуалистический методы, монистик ва дуалистик усуллар, computer server, компьютер сервери, бошқарув ҳисоби, интегрированный, monistic and dualistic methods, management accounting, автономный, компьютерный сервер, управленческий учет
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХудойқулова Ҳуррият Бердиевна2019