Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ.
Рўзибоев Иномжон Абдувахидович
Исследователь · 2024
Аннотация
Ўзбекистон Республикаси Бюджет тизимида амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар авваламбор бюджет ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган. Бунда бюджет ташкилотлари харажатлар сметалари ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва уларни рўйхатдан ўтказиш ва смета ижроси борасида якуний ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш масалалари бир-бири билан боғлиқ, тизимли жараён бўлиб, уларни мунтазам такомиллаштириб бориш долзарб масалалардан биридир. Таянч иборалар. Бюджет ташкилоти, бюджет маблағлари олувчилар, харажатлар сметаси, харажатлар моддаси, штат жадвали, вақтинчалик харажатлар сметаси, харажатлар сметасини тузиш тартиби, муддатлари, жавобгарлик. Аннотация. Широкомасштабное реформирование бюджетной системы Республики Узбекистан направленно, прежде всего на совершенствование деятельности бюджетных организаций. При этом, составление смет расходов и штатных расписаний, их утверждение, регистрация в надлежащих органах, а также своевременное предоставление отчетов об их исполнении – это целостных системный, взаимозависимый процесс нуждающийся в постоянном совершенствовании. Ключевые слова: бюджетная организация, получатель бюджетных средств, смета расходов, статья расходов, штатное расписание, временная смета расходов, порядок составление сметы расходов, сроки и ответственность. 2024 йил 15 декабрда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 2634-сонли «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадваллари, даромадлар ва харажатлар сметалари, вақтинчалик харажатлар сметалари, шунингдек бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг жамланма харажатлар сметаси ҳамда штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди. https://scientific-jl.com 7 9 63-son_2-to’plam_Iyun-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali Бюджет ташкилотининг харажатлар сметасида унинг барча даромадлари акс этилиши шарт: бу давлат бюджети ёки бюджет ташкилотининг пуллик хизмат кўрсатиши ва бошқа қонунда ман этилмаган фаолияти, унга бириктирилган мулкни ижарага бериш ва бошқалар ҳисобидан тушадиган даромадлари. Бу нуқтаи назардан эътироф этиш керакки, «смета» тушунчасининг мазмуни ҳам кенгайиб бормоқда, чунки унда бюджет ташкилотининг молиявий оқимлари акс этилиши тақозо этилган. Харажатлар сметаси бу ташкилотнинг бир йиллик молиявий режасини акс эттирувчи низоми бўлиб, унда асосий даромадлар манбалари ва йил чораклари бўйича тақсимланган харажатлар ҳажми ва мақсадлари кўрсатилади. Мазкур молиявий низом маблағ олувчи ташкилотнинг маблағ олиш ва харажатларини амалга ошириш борасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини аниқлаштиришга қаратилгандир. Харажатлар сметасини юқорида келтирилган Низомда белгиланган шаклда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар тузадилар. Молия органлари ва бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаларига доир ҳисоб-китобларни ўрнатилган тартибда талаб қилиб бориш мажбуриятлари ва ваколатлари мавжуд. Харажатлар сметаси бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан уларга тегишли молия йили учун етказилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми доирасида тузилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга тегишли молия йили учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмини етказиш тегишли молия органлари ёки бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Бюджет маблағларини тақсимловчиларга тегишли молия йили учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмини етказиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда амалга оширилади. Харажатларнинг қуйидаги гуруҳлари Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар (кўп болали оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошқалар). Иш ҳақига қўшимчалар. Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофиқ). Бошқа харажатлар. Харажатлар сметасини тузиш бўйича ишларни ташкил этиш давомида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, https://scientific-jl.com 8 0 63-son_2-to’plam_Iyun-2025 ISSN:3030- 3 6 1 3 T A D Q I Q O T L A R jahon ilmiy – metodik jurnali давлат қўмиталари ва идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқарма ва бўлимлари ўзларига бўйсунувчи ташкилотларга бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва молия органининг мазкур масала бўйича кўрсатмаларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун сметаларни тузиш тартиби ва муддатлари тўғрисида кўрсатмалар беради. Бир вақтнинг ўзида бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари ва бюдже
Доказательный фрагмент
«Ўзбекистон Республикаси Бюджет тизимида амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар авваламбор бюджет ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюЎзбекистон Республикаси Бюджет тизимида амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотлар авваламбор бюджет ташкилотларнинг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- бюджетная организация, получатель бюджетных, Таянч иборалар. Бюджет ташкилоти, харажатлар сметаси, муддатлари, жавобгарлик., бюджет маблағлари олувчилар, штат жадвали, харажатлар моддаси, харажатлар сметасини тузиш тартиби, вақтинчалик харажатлар сметаси
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Развитие и инновации в наукеАбдусодиқов Маруфжон, Мамаражабов Беҳруз1945
Лучшие интеллектуальные исследованияOSHIRISH YO’LLARI, Sadikov Shoxrux Shuxratovich – +12025