Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
ХУЛҚ-АТВОР МАРКЕТИНГИ
MENEJMENT VA MARKETING · ХУЛҚ-АТВОР МАРКЕТИНГИ · Тилляходжаев Азизхон Алохонович
Цифровая экономика · 2026
Аннотация
The article examines the development of behavioral marketing, its role and significance in the economy, innovative conditions and factors for the development of this area. A scientific proposal and practical recommendations on the formation of ways to develop behavioral marketing in our country are presented. Keywords: behavioral marketing, user behavior, data collection, audience segmentation, data analysis, abandoned cart, audience loyalty, product purchase, product viewing, target audience. КИРИШ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йилнинг 9 декабрь куни мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластерлар ташкил этиш, мева-сабзавотлар етиштириш сифати ва экспорти ҳажмини ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маркетинг йўқлиги, жаҳон бозоридаги ҳолат ўрганилмаслиги оқибатида экспорт талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар етарли миқдорда етиштирилмаётганлигини таъкидлади [1]. Юқорида таъкидланган муаммоларни ҳал этишда хулқ атвор маркетингининг аҳамияти муҳимдир. Чунки, истеъмолчи бозорнинг энг муҳим ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланиб, корхона маҳсулоти ёки хизматини сотиб олади, уни даромад билан таъминлайди. Шунинг учун истеъмолчиларни тадқиқ қилиш маркетингда доимо энг долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади. Бозорда истеъмолчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари, харидларнинг моҳияти уларнинг шахсий, маданий, ижтимоий ва психологик омиллари билан белгиланади, уларни ўрганиш маркетинг тадқиқотларининг энг муҳим вазифаси ҳисобланади. Истеъмолчилар танлови анъанавий равишда иқтисодиётнинг диққат марказида бўлиб келган. Истеъмолчиларни ўрганишнинг оммавий ўрганишга асосланган маркетинг тадқиқотларининг анъанавий ёндашуви истеъмолчиларнинг кўплаб хатти-ҳаракатларини очиб беришга имкон бермайди. Мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тадқиқ қилишда ва ривожланиш концепцияларини ишлаб чиқишда истеъмолнинг ривожланиш қонуниятларни ўрганишга етарлича эътибор берилмаяпти, натижада истеъмолчилар хулқ-атворининг алоҳида босқичлари, уни амалга ошириш алгоритми ва истеъмолчилар қарорларининг ўзгарувчанлигини аниқлашга қаратилган тадқиқотлар етарлича олиб борилмаяпти. “RAQAMLI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNA LI | 7-SON WWW.INFOCOM.UZ 316 MENEJMENT VA MARKETING Шу нуқтаи-назардан биз ўз тадқиқотларимизда хулқ-атвор маркетинги контекстида муваффақиятга интилаётган ташкилотларнинг муаммолари кўриб чиқишга эътибор қаратик. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ Истеъмолчиларни ўрганиш бўйича илк тадқиқотларни А.Смитнинг 1776 йилда энг "Халқлар бойлигининг табиати ва сабаблари тўғрисида тадқиқот" деб номланган китобида кўриш мумкин [2]. Бу борада Немис олими М.Вебер ўзига хос бўлган истеъмолчилар гуруҳлари ва аҳлоқи концепцияси муҳим аҳамиятга эга. Айнан М.Вебер у ёки бу тарзда, истеъмолчилар амалиётини турли позициялардан, шу жумладан ижтимоий-маданий позициялардан тушунишга асос яратди [3]. Олимлар ва социологлар П.Зерило, Д.Френзен ва П.Хирш истеъмолни ўрганишда олтита асосий йўналишни таклиф қилдилар [4]. Шу билан бирга, олимлар ҳар доим ҳам ушбу ёндашувларни фарқлашнинг асосий мезонларини аниқлай олмайдилар. Ҳозирги босқичда улар ичида нафақат товар ва хизматлар бозорини ўзгартириш, балки жамиятнинг истеъмолчилар муҳитининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уни ўзгартиришга қодир бўлган глобал трансформациялар юзага келди. Россиялик иқтисодчилар И.Б.Бородин ва Е.Е.Загородняя қуйидаги тарифни берадилар: “ташкилот фаолиятидаги хулқ-атвор маркетинги – бу маркетинг тамоийллари асосида бозор субъектлари билан ўзаро муносабатда бўлган шахслар, гуруҳлар ва умуман ташкилотнинг хатти-ҳаракатларини бошқаришдир” [5]. Д.В.Васильцова ва Г.И.Коноплёвларнинг фикрича, “ташкилот фаолиятидаги хулқ-атвор маркетинги – бу гуруҳлар, ташкилотлар ва шахсларнинг хатти-ҳаракатларини бошқариш бўйича фаолият бўлиб, у ташкилотнинг барча таркибий элементларининг фаолиятига ва истеъмолчининг бозор эҳтиёжларини қондиришга қаратилган” [6]. Хулқ-атвор маркетинги, шунингдек ташкилотда мижозлар ва шерикларнинг талабларини қондирадиган, уларнинг ташкилот фаолиятига нисбатан кутишлари ва афзалликларини ўрганишга асосланган ҳолда хатти-ҳаракатни яратишга қаратилган бошқарув фаолияти тури» деб ҳам тушунилади [7]. Хулқ-атвор маркетингининг муҳим вазифаларидан бири бу ташкилотнинг мижозларга йўналтирилганлигини тарғиб қилувчи ташкилий маданиятни ва хулқ-атвор маданияти каби таркибий қисмни яратишдир [8]. Ўзбекистонлик олимлардан М.Зияева [9] томонидан маркетинг стратегияларини шакллантириш учун истеъмолчилар хулқ-атворлари моделини ишлаб чиқиш жараёни бўйича тадқиқот олиб борилган. Ж.Жалилов [10] томонидан олиб борилган тадқиқотларда асосий эътибор истеъмолчига йўналтирилган мотивация назариялари ҳисобланиб, асосий тадқиқот объекти WWW.INFOCOM.UZ “RAQAM LI IQTISODIYOT” ILMIY-ELEKTRON JURNALI | 7-SON MENEJMENT VA MARKETING 317 сифатида саноат бозорлари, яъни B2B соҳаларидаги истеъмолчилар тадқиқот қилинган. Шунга кўра Ўзбекистон истеъмол товарлари бозорида истеъмолчилар хулқ-атқорини тадқиқ қилиш ва унинг илмий усулуб
Доказательный фрагмент
«The article examines the development of behavioral marketing, its role and significance in the economy, innovative conditions and factors for the development of this area.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article examines the development of behavioral marketing, its role and significance in the economy, innovative conditions and factors for the development of this area. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- behavioral marketing, user behavior, data collection, audience, audience loyalty, data analysis, product viewing, хулқ-атвор маркетинги, audience segmentation, аудитория сегментацияси, маҳсулотни кўриш, маълумотларни таҳлил қилиш, abandoned cart, product purchase, target audience., маҳсулотни сотиб олиш, мақсадли аудитория., олинган маълумотлар, аудиториянинг содиқлиги, фойдаланувчи хатти-ҳаракати
Смежные источники
Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021