Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Статистическая оценка условий жизни населения
Турғунов Турсунбой Собирович
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
This article outlines the issues of living standards and statistical analysis of its development in Uzbekistan. Калит сўзлар: ижтимоий, иқтисодий, яшаш шароити, турмуш даражаси, аҳоли даромадлари, умумий даромадлар, пул даромадлари, натура шаклидаги даромадлар, бирламчи даромад, трансфертлар, меҳнат фаолияти, ёлланма ишчилар, мол-мулк, олинган даромадлар. Кириш Жаҳонда халқаро ташкилотлар, жумладан Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) томонидан дунё аҳолиси турмуш даражасини ошириш ва камбағалликдан азият чекаётган мамлакатларга кўмаклашиш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, БМТнинг Бош ассамблеясида 2000 йилда қабул қилинган «Минг йиллик тараққиёт дастури» ҳамда 2015 йилда қабул қилинган «2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш мақсадлари дастурлари» [1] бевосита дунё мамлакатлари аҳолисини ижтимоий–иқтисодий қўллаб-қувватлаш, экология бузилишининг олдини олган ҳолда аҳолининг саломатлигини асрашга қаратилган муҳим ишлар сирасига киради. Бу борада Фзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб изчил амалга ошириб келинаётган кенг қамровли ислоҳотлар замирида улуғ мақсад – халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтириш, аҳоли турмуш фаровонлигини оширишдек залворли мақсад турибди. Бир неча йиллардан буён давлат бюджетининг қарийб 60 фоизидан ортиғи аҳолининг турмуш даражасини яхшилашга йўналтирилиши, бюджет маблағларининг асосий қисми таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият соҳаларини юксалтириш, эҳтиёжманд аҳоли гуруҳларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилгани аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш масаласи давлатимизнинг доимий диққат марказида эканлигининг исботидир. Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Фзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сонли Фармони давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш ва уларни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида қабул қилинди. Ушбу устувор йўналишлар Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган бўлиб, унда давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотлар ҳамда ташқи сиёсат юритишнинг муҳим принциплари назарда тутилган[2]. Ҳаракатлар стратегияси халқ 6/2018 (№ 00038) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил билан очиқ мулоқот, республикамиз аҳолиси ва тадбиркорларни безовта қилаётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчиликни қўллаш ва ривожланган хорижий амалиётни таҳлил қилиш натижаларига асосланган. Шунингдек, Фзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ- 3268 сонли «Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги [3] қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар ҳам, яъни бир сўз билан айтганда, Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган барча ҳаракатлар халқимизнинг турмуш даражасини яхшилаш, фаровонлигини оширишга қаратилгандир. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Аҳоли даромадларини ошириш ва юксалтириш, шунингдек, уй хўжаликларининг даромадлари ва харажатларини ўрганиш масалалари Б.К.Ғойибназаров, Ш.Ш.Шодмонов, У.В.Ғофуров, Б.И.Башкатов, О.Ф.Чистик ва бошқаларнинг илмий ишларида тадқиқ этилган. Жумладан, Б.К.Ғойибназаров олиб борган илмий тадқиқотларида айнан аҳоли пул даромадларини ошириш манбалари, уларни статистик ахборотлар базаси, пул даромадларига таъсир қилувчи омиллар ҳамда уларнинг фаолиятини статистик моделлар асосида баҳолаш ва прогнозлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган *5]. Ш.Ш.Шодмонов ва У.Ғафуровларнинг илмий изланишларида эса бозор иқтисодиёти шароитида мулкчиликнинг ҳар хил шакллари амал қилаётганда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, уларнинг даромадлари манбалари, харажатларининг таснифланиши, мулк ва тадбиркорликдан ҳамда иш ҳақи, жорий трансфертлардан олинган даромадларнинг уй хўжалигидаги ўрни каби масалалар ёритиб берилган[6]. Б.И.Башкатовнинг илмий тадқиқотларида аҳоли даромадлари, уларнинг харажати ва жамғармаларини халқаро миллий ҳисоблар тизими стандартлари асосида баҳоланган, аҳоли даромадларини ошириш, жамғармаларини сақлаш масалалари кўп омилли статистик усулларда таҳлил этилиб, даромадлар орасидаги табақаланиш мезонлари статитсик баҳоланган *4+. О.Ф.Чистик илмий тадқиқотларида ҳудудлардаги аҳоли даромадларини даражаси, улар орасидаги тафовутлар, даромадларни ҳосил бўлиш манбалари ва уларга таъсир қилувчи омилларга баҳо берилган. Шунингдек, ушбу тадқиқотларда аҳоли даромадларига харажатларнинг таъсири кўп омилли статистик таҳлил этилган. Даромадларни ошириш учун асосий йўналишлар, даромадлар орасидаги табақалашувни камайтириш йўллари илмий тадқиқ этилган *7+. Амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари ва олиб борилган илмий-назарий изланишларга қарамасдан, айнан бугунги глобаллашув ва демократик бозор ислоҳотлари шароитида аҳоли даромадлари ва харажатларини кенг қамровли статистик таҳлил қилишни такомиллаштириш, таъсир қилувчи омилларни статистик моделлар ас
Доказательный фрагмент
«This article outlines the issues of living standards and statistical analysis of its development in Uzbekistan.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article outlines the issues of living standards and statistical analysis of its development in Uzbekistan. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- ижтимоий, иқтисодий, яшаш шароити, турмуш даражаси, наемные работники, пул даромадлари, living conditions, primary income, заработанный доход, олинган даромадлар, экономические, имущество, общий доход, условия жизни, economic, трудовая деятельность, первичный доход, income in kind, меҳнат фаолияти, умумий даромадлар, доходы населения, standard of living, labor activity, аҳоли даромадлари, трансферты, household income, social, яшаш шароити, employees, жизненный уровень, доходы в натуральной форме, cash income, мол-мулк, total income, трансфертлар, transfers, натура шаклидаги даромадлар, денежные доходы, earned income, социальные, property, турмуш даражаси, ёлланма ишчилар, бирламчи даромад
Смежные источники
Экономика И ОбразованиеМухамеджанова Камола Акрамовна –2011
Экономика и инновационные технологииФ Насриддинов2012
Экономика и инновационные технологииК.Б. Ахмеджанов, ТАНЛАШНИНГ АНИҚЛАШ МАСАЛАЛАРИ2015