Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
Прогнозирование количества иностранных туристов на основе временных рядов
Мўминов Холмурод Исроилович
Экономика и инновационные технологии · 5 · 45-55 · 2018
Аннотация
In the article modeling and forecasting of tourism development is considered. Interaction and interrelationship between main factors determining the stateand dynamic characteristics of tourism in a regional scale are described. Калит сўзлар: туризм, корреляция, вақтли қаторлар, регрессион таҳлил,модел, прогнозлаш. Кириш Туризм деганда жисмоний шахснинг доимий истиқомат жойидан соғломлаштириш, маърифий, касбий-амалий ёки бошқа мақсадларда борилган жойда (мамлакатда) ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланмаган ҳолда, бир йил муддатда саёҳат қилиши тушунилади. Мамлакатга ташриф буюрадиган туристлар товарларни харид қилиши, маънавий эҳтиёжларини қондириши, турли хизматлардан баҳраманд бўлиши ҳудуддаги ишлаб чиқарувчилар фаолиятига рағбат бўлиб ҳисобланади. Туризмнинг иқтисодий, ижтимоий-маданий, табиий таъсирларининг ижобий ва салбий томонларини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимизда туризмнинг янада ривожланишига, соҳанинг миллий иқтисодиётда эгаллаган даражасини оширишга ҳукумат томонидан катта эътибор берилмоқда. Фзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Фзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4861-сонли ҳамда 2018 йил 3 февралдаги “Фзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5326-сонли фармонлари туризмни ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароит яратиш, ҳудудларнинг улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва самарали фойдаланиш, соҳага инвестицияларни фаол жалб қилиш, инновацион ғоя ва технологияларни жорий этиш, шунингдек, мамлакатнинг бой табиий, маданий ва тарихий меросининг мавжуд ресурслари ва имкониятларидан фойдаланиш ҳисобига туризмнинг ривожланиши учун қулай шароитлар яратишга ижобий таъсир қилди. Сўнгги йилларда туризм соҳасида қонунчилик базасини, транспорт, меҳмонхона, дам олиш ва спорт-соғломлаштириш, кўнгил очар масканлар, тарихий обидалар ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш, хорижий давлатлар билан алоқаларни ривожлантириш, виза олиш тартибини 6/2018 (№ 00038) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил соддалаштириш, кадрлар тайёрлаш, сайёҳлик инфратузилмаси объектларини барпо этиш ишлари жадал бормоқда [1,2]. Туризм соҳасини ривожланиш тенденцияларини моделлаштириш, соҳа ривожига таъсир қилувчи омиллар ва шарт-шароитларнинг таъсир даражасини таҳлил қилиш ҳамда соҳанинг яқин келажакда ривожланишини прогнозлаш долзарб масала бўлиб, ишда вақтли қаторлар асосида мамлакатимизга ташриф буюрадиган хорижий туристлар миқдорини моделлаш ва прогнозлаш масаласи ўрганилган. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Туризм соҳасида иқтисодий жараёнларни моделлаштириш ва прогнозлаш кўплаб иқтисодчи олимлар томонидан амалга оширилган бўлиб, бу жараён ҳозирги вақтда ҳам долзарб масала сифатида давом этмоқда. Киселова И.А., Трамова А.М. тадқиқотларида туризмда талаб ҳудудга ташриф буюрувчи туристлар ёки улар томонидан қилинадиган харажатлар ёрдамида шаклланишини кўрсатиб, натижа сифатидаги ташриф буюрувчи туристлар миқдорига омиллар сифатида аҳоли жон бошига даромад, туризмдаги нархлар, транспорт харажати, валюта айирбошлаш курсининг таъсири кўп омилли модель сифатида ўрганилган ҳамда Кабардин-Болқон республикасида туристлар ташрифи прогнози ишлаб чиқилган [3]. Chhorn T. ва Chaiboonsri Ch. 2000-2017 йиллар оралиғида Комбоджага ташриф буюрадиган туристлар моделини вақтли қаторлар асосида ишлаб чиққанлар. Эътиборга молик жиҳати шундаки, прогнозлаш логарифмик тўғри чизиқ тенгламаси асосида амалга оширилиб, LM тест ёрдамида, вақтли қаторнинг мода, медиана, максимум ва минимум, гомоскедеклик ҳолати таҳлил қилинган [4]. Petrevska B. ўз тадқиқотида Македонияга сўнгги 18 йил давомида ташриф буюрган хорижий туристлар тенденциясининг моделини вақтли қаторлар асосида ишлаб чиқиб, моделдаги стандарт хатоликни кузатувлар сонига боғлиқ ҳолда, яъни кузатувлар сони тескари қийматининг квадрат илдиз натижаси кўринишида ҳисоблаб кўрсатган [5]. Эквадор Республикаси иқтисодчи олимлари Ж. Амаикуэма ва Л. Амаикуэма туризмнинг мамлакат иқтисодиётида тутган ўрни тўғрисида фикрларини билдириб, 2000-2016 йиллар оралиғида ташриф буюрувчи хорижий туристлар миқдорининг таҳлили ARIMA модель Филипп-Перрон (PP) ва Диккэй-Фуллер (DF) тестлари асосида амалга оширилган. Таҳлиллар хорижий туристлар ташрифи ойлар бўйича турлича кўрсаткичга эга эканлиги ва туризмдан даромад нархлар ўсишига, туристларнинг ўз мамлакатлари ва Эквадордаги нархлар, валюта курси каби омилларга боғлиқлигини кўрсатган [6]. Таиланд олимлари Чаибунсри Ч. ва Чаитип П. Ҳиндистонга ташриф буюраётган хорижий туристларнинг саёҳат муддати (давомийлиги, кун ҳисобида) регрессион модель сифатида таҳлил қилинган бўлиб, ўзгарувчи омиллар сифатида ҳудуддаги социал-демографик, саёҳат имкониятлари, ижтимоий, иқтисодий, табиий ривожланиш омиллари белгилаб олинган. *7+ Морозов М.А. ва Морозова Н.С. тури
Доказательный фрагмент
«In the article modeling and forecasting of tourism development is considered.»
Образец извлечения
Демо-превьюIn the article modeling and forecasting of tourism development is considered. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Просмотров
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- туризм, корреляция, вақтли қаторлар, регрессион таҳлил, модел, correlation, tourism, модель, прогнозлаш, regression analysis, вақтли қаторлар, forecasting, прогнозирование, регрессион таҳлил, регрессионный анализ, time series, временной ряд, model
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021
Экономика и инновационные технологииХудойқулова Ҳуррият Бердиевна2019