К содержанию
РецензированоRU2018

Оценка тенденций демографического развития семьи

Абдураманов Хамид Худайбергенович

Экономика и инновационные технологии · 2018

Аннотация

This article analyzes the trends occurring in the demographic development of the family, identifies factors influencing it, substantiates the need to develop and implement the concept of demographic policy in Uzbekistan, and provides scientific proposals for strengthening the family. Калит сўзлар: аҳоли, аҳолининг ёш-жинс таркиби, ажралиш, миграция, никоҳ, оила, туғилиш, ўлим Кириш Фзбекистонда оилани ривожлантиришга глобал даражада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор тараққиёт мақсадлари доирасида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Фзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида қаралади [1]. Фзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон фармонига мувофиқ Фзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий- амалий тадқиқот маркази ташкил этилди. Фзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 мартдаги “Фзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 229-сонли қарорининг 5-илова «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг устави тасдиқланган [2]. Унда оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш «Оила» марказининг асосий вазифалари бири сифатида белгиланган. Фзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Фзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3808-сонли қарорида оилани ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини муваффақиятли олиб боришни тўхтатиб турувчи бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга ва белгиланган мақсадга эришишга тўсқинлик қилаётганлиги, 6/2018 (№ 00038) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2018 йил хусусан оиланинг демографик ривожланишида ўзгаришлар юз бераётганлиги, оила ажралишлари сонининг ўсаётганлиги, мазкур соҳада салбий тенденциялар ва муаммолар сабабини асословчи тадқиқотлар етишмаслиги белгилаб берилган. Мазкур муаммоларнинг мавжудлиги республикада шаклланган демографик вазиятни таҳлил қилишни, демографик ривожланишни рағбатлантиришни ва оила фаровонлиги даражасини оширишни, оила институтини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Фзбекистон Республикасида оиланинг демографик ривожланиши оила институтини мустаҳкамлаш концепциясида акс эттирилган. Оиланинг демографик ривожланиши бўйича қатор олимларнинг илмий ишланмалари мавжуд. Жумладан, демограф олима М.Р.Бўриева томонидан Фзбекистонда илк бор оиланинг ижтимоий-демографик таркиби, турлари таснифланган, оила вазифалари аниқланган ҳамда демографик фаолияти асосланган [3]. Ҳ.Мамадалиева томонидан бозор иқтисодиёти муносабатларининг шаклланиши шароитида оилаларнинг демографик ривожланиши илмий таҳлил қилинган [4]. З.Н.Тожиева томонидан Фзбекистон Республикаси демографик жараёнлари ва улардаги ўзгаришлар минтақаларнинг ҳудудий хусусиятлари билан биргаликда тадқиқ этилган [5]. Н.Н. Юлдашев Фзбекистонда оилаларнинг демографик ҳолати, унинг сонига таъсир этувчи асосий демографик жараёнлар - туғилиш, ўлим ва табиий ўсиш, туғилишнинг йиғинди коэффициенти, никоҳ ва никоҳдан ажралишлар, она ва болалар ўлими кўрсаткичлари таҳлил қилинган [6]. Аммо оиланинг демографик ривожланиши бўйича олиб борилган олимларнинг изланишларини таҳлил қилиш айнан оиланинг демографик ривожланишига никоҳ қуриш ёшидаги аҳолининг ёш-жинс таркиби, меҳнат миграциясининг таъсири бўйича тадқиқотлар олиб борилмаганлигини кўрсатди. Тадқиқот методологияси Тадқиқот методологияси сифатида тизимли таҳлил, тарихийлик ва мантиқийлик, индукция ва дедукция, анализ ва синтез, қиёсий таҳлил, монографик таҳлил усуллари қўлланилди. Таҳлил ва натижалар Оиланинг ташкил топиши ва ривожланиши қатор ижтимоий, иқтисодий ва демографик омиллар билан боғлиқ. Буларнинг ичида оиланинг ташкил бўлиши ва унинг мунтазамлигига демографик омиллар – никоҳга кириш, фарзанд туғилиши ва ажралиш бевосита таъсир этади. Оила ташкил бўлиши ва унинг миқдорий ўзгариб бориши биринчи навбатда жамиятнинг демографик ҳолатига боғлиқ. Демографик ҳолат эса аҳолининг ёш ва жинсий таркиби, никоҳга кириши ва никоҳнинг бекор этилиши (ажралиш), туғилиш, ўлим ва миграция каби жараёнларда ифодаланади. Энди оиланинг демографик ривожланишига таъсир этувчи омилларни батафсил кўриб чиқсак. 1. Аҳолининг ёш ва жинсий таркиби. Оила ташкил топишида аҳолининг ёш ва жинсий таркиби алоҳида аҳамиятга эга. Аҳоли таркибида эркак ва аёллар салмоғининг тенглиги, яъни мутаносиблиги уларнинг никоҳга киришига ва оила 6/2018 (№ 00038) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-

Доказательный фрагмент

«This article analyzes the trends occurring in the demographic development of the family, identifies factors influencing it, substantiates the need to develop and implement the concept of demographic policy in Uzbekist…»

Образец извлечения

Демо-превью

This article analyzes the trends occurring in the demographic development of the family, identifies factors influencing it, substantiates the need to develop and implement the concept of demographic policy in Uzbekist… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
аҳоли, аҳолининг ёш-жинс таркиби, ажралиш, миграция, никоҳ, оила, брак, migration, family, birth, ўлим, развод, семья, marriage, половозрастной состав населения, туғилиш, divorce, population, age and sex composition of the population, население, смерть, death, рождение
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники