К содержанию
РецензированоRU2018

Методы и критерии оценки продовольственной безопасности региона

УСУЛЛАРИ ВА МЕЗОНЛАРИ · Отабек Аллажонович Абдуғаниев

Экономика и инновационные технологии · 2018

Аннотация

Мақолада озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш кўрсаткичлари таҳлил этилган ва Сурхондарё вилоятининг озиқ-овқат хавфсизлиги баҳоланган. Шу билан бирга вилоят озиқ-овқат хавфсизлигини янада оширишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Аннотация: В статье анализированы показатели продовольственной безопасности региона и на их основы оценена продовольственной безопасности Сурхандарьинской области. А также даны научно-обоснованные и практические рекомендации по совершенствованию продовольственной безопасности региона. Annotation: The article analyzes the food security indicators of the region and assesses the food security of the Surkhandarya region on their basis. And also scientifically grounded and practical recommendations on improving the food security of the region are given. Калитли сўзлар: озиқ-овқат хавфсизлигини, озиқ-овқат маҳсулоти, аҳоли сони, аҳоли даромади, озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш. Кириш Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳал этишни талаб қилаётган ўта муҳим муаммолар, ҳеч шубҳасиз, шу борадаги саъй-ҳаракатларни янада мувофиқлаштириш ва кенг миқёсдаги халқаро ҳамкорликни, келажакка қаратилган ёндашув ва хулосаларни биргаликда ишлаб чиқишни тақозо этади. Шу боисдан ҳам республикамиз Президенти Ш.Мирзиёев: “Озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини ҳал этиш, генетик модификация қилинган маҳсулотлар етиштирмаслик бўйича қатъий назорат ўрнатишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади” деб таъкидлаб ўтгани бу масаланинг эътиборга молик эканлигини кўрсатиб беради[1]. Таҳлиллар бугунги кунгача минтақа озиқ-овқат хавфсизлиги даражасини баҳолаш бўйича ягона усуллар ёки ёндашув мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда. Айрим ҳолатларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни АСМни барқарор ривожлантириш, бошқалар минтақанинг аҳолини озиқ-овқатлар билан ўз-ўзини таъминлаш масаласи сифатида қарайдилар. Одатда озиқ-овқат хавфсизлиги микроиқтисодий даражада амалга оширилади. Аммо уни таъминлаш шароитлари ва омиллари, кўпинча иқтисодиётнинг минтақа даражасида шаклланади. Мамлакат минтақаларини яшаш даражаси ва аҳоли даромадлари тақсимоти бўйича дифференциацияланганлиги, қишлоқ хўжалиги ривожланиши, озиқ-овқат ҳавфсизлигини минтақа даражасида баҳолашни тақозо этади. Бундан мақсад минтақа озиқ-овқат хавфсизлигини етарли даражада қўллаб- қувватлаш учун самарали аграр сиёсат юритишдир. Озиқ-овқат хавфсизлиги бу иқтисодиётнинг шундай ҳолати бўлиб, бунда жаҳон бозори тебранишларидан қатъи назар бир томондан, илмий асосланган кўрсаткичларга мос миқдорда, иккинчи томондан тиббий меъёрлар даражасида 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил истеъмолни қондириш учун шарт-шароит яратилган ҳолда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш кафолатланади[2]. Халқаро статистикада озиқ-овқат хавфсизлиги суткалик аҳоли истеъмол қиладиган озиқ-овқатлар рациони калориялиги билан ўлчанади. Аммо ушбу кўрсаткич ва бошқа ўртача статистик кўрсаткичлар ҳам маълум бир камчиликлардан холи эмас. Сабаби шундаки, биринчидан, ҳар бир миллат озиқ-овқат истеъмолида ўз анъаналарига эга, иккинчидан, озиқ-овқат хавфсизлиги даражасини тушуниш учун аҳолининг аҳоли жон бошига тўғри келувчи даромад бўйича дифференциациялангани ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки аҳолининг катта қатлами мумкин бўлган ўртача миқдорда ҳам овқатлана олмаяпти. Озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолашнинг кўпгина моделлари мамлакат ёки ҳалқаро даражада қўллашга мўлжалланган. Бу моделларга имитация ва прогноз моделларини мисол тариқасида келтиришимиз мумкин. Улар минтақани озиқ- овқатларнинг айрим турлари билан ўз-ўзини таъминлаш мақсадида агро озиқ-овқат тадбирларини аниқлаш имконини беради. Ҳозирги кунда жаҳонда озиқ-овқат хавфсизлиги юқори даражада таъминланган давлатларда, макродаражада озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолашда EPACIS, BLS, Aglink каби прогноз моделларидан муваффақиятли фойдаланилади. Минтақа озиқ- овқат ҳавфсизлигини баҳолаш учун бугунги кунда ўзида барча усул ва услублар мажмуини ўз ичига олган талаб даражасида ишлаб чиқарилган моделлар йўқ ҳисоби. Одатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва динамикасини тавсифловчи кўрсаткичлар қаралади, аҳолининг истеъмол маҳсулотларини харид қилиш қобилияти таҳлил этилади. Озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолашнинг ягона универсал услубияти мавжуд эмаслиги мамлакат минтақалари бўйича таққослама таҳлил ўтказиш имкониятини бермайди. Мазкур камчиликни бартараф этиш нуқтаи назаридан таклиф этилаётган моделларнинг асосини озиқ-овқатларни ишлаб чиқариш ва истеъмолини баҳолаш услубияти ташкил этади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Иқтисодиёт тармоқларида минтақанинг озиқ-овқат билан таъминланганлигини баҳолаш усуллари ва мезонлари бўйича кўплаб илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Минтақа озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг илмий-амалий масалалари мамлакатимиз ва хорижлик иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида кенг тадқиқ этилган бўлиб, улардан C.C.Ғуломов, Д.С.Алматова, Б.Э. Мамарахимов Э.Н.Антамошкина ва б

Доказательный фрагмент

«Мақолада озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш кўрсаткичлари таҳлил этилган ва Сурхондарё вилоятининг озиқ-овқат хавфсизлиги баҳоланган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш кўрсаткичлари таҳлил этилган ва Сурхондарё вилоятининг озиқ-овқат хавфсизлиги баҳоланган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
food production, аҳоли сони, озиқ-овқат хавфсизлигини баҳолаш, food security assessment, оценка продовольственной безопасности, население, озиқ-овқат маҳсулоти, аҳоли даромади, food security, озиқ-овқат хавфсизлигини, income of the population, доходы населения, производство продуктов питания, продовольственная безопасность, population
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники