К содержанию
РецензированоRU2026

Взгляды Нового Просвещения на здоровье человека и физическую активность

ЖАДИД МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИНИНГ ИНСОН · САЛОМАТЛИГИ ВА ЖИСМОНИЙ ҲАРАКАТ ҲАҚИДАГИ · Бегимқулов Зариф Ахмадович

in Library · 04 · 2026

Аннотация

Мазкур мақолада жадид маърифатпарварларининг кишилар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, вояга етаётган фарзандларнинг эзгу фазилатларга эга бўлиб тарбияланиши, уларни турли зарарли одатлар ҳамда нопок иллатлардан халос бўлиши, жисмоний ва руҳий саломатликни асраш, ҳаёт сифатини яхшилаш, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, сиҳат-саломатлик, ҳаракат ва ҳаракатсизликнинг моҳияти борасидаги қарашлари баён қилинган. Калит сўзлар. Жадидчилик ҳаракати, маърифатпарварлик, сабр- тоқат, бадантарбия, саломатлик, зарарли одатлар, соғлом турмуш тарзи, жисмоний ҳаракат, ҳаракатсизлик. Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев жадидлар меросини ўрганишга бағишланган халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган табригида эътироф этганидек: “Фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ инсонлар этиб тарбиялашда тараққийпарвар аждодларимизнинг ақл- заковати, ирода ва матонати барчамиз учун ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади. Биз халқаро илмий марказлар, дунё олимлари билан ҳамкорликда жадидлар фаолиятини янада чуқур ўрганишни долзарб вазифа деб ҳисоблаймиз. Бу ноёб мерос орқали бугунги кунда инсониятни ташвишга солаётган жуда кўп саволларга тўғри жавоб топа оламиз. Бу бебаҳо бойликни қанча фаол тарғиб этсак, халқимиз, айниқса, ёшларимиз бугунги тинч ва эркин ҳаётнинг қадрини англаб етади” [1]. Ўзларининг дастлабки фаолиятларини маърифатпарварликдан бошлаган Туркистон жадидчилик ҳаракати намоёндалари юрт истиқлоли ва тараққиётини замонавий билимлар билан қуролланган, 470 мустақил фикрловчи, соғлом, етук, илғор фикрли, билимли мутахассисларсиз тасаввур эта олмаганлар. Туркистон маърифатпарварлари ёшларни жисмонан ва маънан соғлом, ақлли, билимли, соғлом фикрли, ҳар томонлама етук бўлиб, ўсиб улғайиб, илм эгаллаб, ўз ватанига содиқ хизмат қилувчи замонавий кадрлар бўлиб етишиб чиқишини орзу қилганлар. Шу мақсадда жадидчилик намоёндалари илм-фанни, мактаб ва маорифни улуғлаб, халқни илмли, маданиятли бўлишга, узоқ умр кўришга ҳамда тана аъзоларининг юқори ишчанликда фаолият кўрсатишга, соғлом турмуш кечиришга, фаол жисмоний ҳаракатга ундаганлар. Шунингдек, маърифатпарварлар ўз асарларида кишиларни чекиш, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш каби зарарли одатлардан воз кечиш соғлом турмуш тарзи учун зарурий жиҳат эканлиги, бундай одатлар соғлиқ бўйича жиддий муаммоларга олиб келиши ҳамда инсон умрини қисқартириши мумкинлигини алоҳида таъкидлаганлар [4]. Туркистон жадидчилик ҳаракати намоёндалари ўз қарашларида соғлом турмуш тарзи инсон камолотининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, киши ҳаётида муҳим ўрин тутиши, инсон жисмининг камолотига бориб тақалиши ва унинг тамал тошини қўйиш биологик ёшининг илк давридан амалга оширилишини, миллат соғлиги табиий равишда, соғлом турмуш тарзи орқали ҳал этилишини алоҳида таъкидлаганлар. Яссавий авлодидан бўлган, таниқли драматург, публицист, дин ва жамоат арбоби, ёзувчи, ўзбек драматургияси асосчиси, жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) – 1875 йили Самарқандда туғилган. Беҳбудий ўз асарларида ёшларни жисмоний фаоллик, зарарли одатлардан сақланиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик каби кўникмаларга амал қилишга чақирган. У ёш йигитчаларни турли хил ёмон иллатлардан қайтарган, унинг оқибатларидан ўқувчиларни хабардор қилган ва Самарқандда руслар томонидан очилган пиво дўконларини қаттиқ танқид остига олади [6]. Беҳбудий бундай дўконларнинг масжид ва мадрасалар яқинида жойлашганлиги болаларга салбий таъсир кўрсатишини алоҳида таъкидлаб, барчани келажак авлодни соғлом ўстиришга, зарарли одатлардан воз кечишга чорлайди. Ўзининг бутун умрини маориф, таълим-тарбия соҳасига бахшида этган халқпарвар маърифатчи Абдулла Авлоний (1878-1934) 471 1878 йил Тошкентда косиб оиласида дунёга келган. У XIX аср охири ХХ аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан бири, маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва жамоат арбоби сифатида танилган. Абдулла Авлоний ХХ аср бошида жадидчилик ҳаракатига қўшилиб, Тошкентдаги жадидларнинг фаол иштирокчиларидан бири сифатида танилди. У мактаб ўқувчилари учун “Биринчи муаллим”, “Иккинчи муаллим” (1912), “Тарих”, “Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ” (1913) каби замонаси учун муҳим ҳодиса бўлган дарсликларни ёзган. Аллома томонидан ёзилган асарлар асосан тарбиянинг кечиктириб бўлмайдиган, долзарб масалаларига бағишланган. Абдулла Авлоний тарбияни кенг маънода тушуниб, уни биргина ахлоқ тарбияси билан чегаралаб қўймайди. У ўзининг “Туркий гулистон ёхуд ахлоқ” асарида аввало, боланинг соғлиги ҳақида ғамхўрлик қилиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратади. Авлонийнинг фикрича, соғлом фикр, яхши ахлоқ, илм- маърифатга эга бўлиш учун, аввало, тан саломатлиги зарур. Унинг таъкидлашича, “Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадур. Чунки ўқумоқ, ўқутмоқ, ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун инсонга кучлик, касалсиз жасад лозимдур. Соғ баданга эга бўлмаган инсонлар амалларинда, ишларинда,

Доказательный фрагмент

«Мазкур мақолада жадид маърифатпарварларининг кишилар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, вояга етаётган фарзандларнинг эзгу фазилатларга эга бўлиб тарбияланиши, уларни турли зарарли одатлар ҳамда нопок иллат…»

Образец извлечения

Демо-превью

Мазкур мақолада жадид маърифатпарварларининг кишилар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, вояга етаётган фарзандларнинг эзгу фазилатларга эга бўлиб тарбияланиши, уларни турли зарарли одатлар ҳамда нопок иллат… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Жадидчилик ҳаракати, маърифатпарварлик, сабр-, физическое воспитание, здоровый образ жизни, healthy lifestyle, jismoniy harakat, Youth movement, salomatlik, Jadidchilik harakati, ma’rifatparvarlik, Молодежное движение, patience, physical activity, inactivity., просвещение, гиподинамия., harmful habits, sog‘lom turmush tarzi, zararli odatlar, sabr-toqat, badantarbiya, вредные привычки, physical education, физическая активность, enlightenment, harakatsizlik., health, терпение, здоровье
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники