К содержанию
РецензированоRU2018

Экономическая сущность экотуризма и вопросы его совершенствования

Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович · Ёқубжонова Ҳулкарбону Ёқубовна

Экономика и инновационные технологии · 2018

Аннотация

This article examines the organizational and economic mechanism of ecotourism, and its meaning is based on a systematic approach. Using the methods of systematic analysis and complex conceptual approach in the research, the author developed the organizational and economic mechanism of theoretical-methodological significance, determined its elements and their practical significance. The practical significance of the results of the research is that the author has the tasks that should be implemented within the framework of his functions to improve the organizational and economic mechanism of business entities engaged in tourism. Калитли сўзлар: экотуризм, экология, экологик муаммолар, туризм индустрияси, экотизим, экотуристик маршрутлар. Кириш Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, дастлаб, 1999 йил қабул қилинган “Туризм тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2006 йил 17 апрелда «Ўзбекистон Республикаси 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 325-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 288-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг N ПФ-4861-сонли, 2016 йил 2 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг туризм сохасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонининг қабул қилиниши ватанимизда туризм, жумладан, туризмнинг янги йўналишларидан бири бўлмиш экотуризм фаолиятини дастурий асосда йўлга қўйишда мустаҳкам пойдевор бўлди. Ушбу фармонда Президентимиз таъкидлаганидек, «…республиканинг барча минтақаларида замонавий жаҳон стандартларига, туристларнинг эҳтиёж ва талабларига жавоб берадиган туризм индустрияси объектларини – меҳмонхоналарни ва жойлаштиришнинг шу каби воситаларини, умумий овқатланиш объектларини, транспорт-логистика тузилмаларини, ахборот марказларини, маданият ва спорт муассасаларини жадал ривожлантириш, асосий туризм йўналишлари бўйича йўл- транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини, йўл-бўйи инфратузилмасини жадал қуриш ва реконструкция қилиш, ушбу мақсадлар учун хорижий инвесторларни кенг жалб этиш [1] каби масалаларнинг қўйилганлиги туризм саноатини жадал ривожлантиришда муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади. Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда республикамизда аҳоли сонининг ўсиши, қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг жадал ривожи, автотранспорт воситалари кўпайиши атроф-муҳитга сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатмоқда. Бунинг оқибатини камайтириш учун эса табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни қайта тиклаш бўйича ҳар томонлама пухта ўрганилган тизимли чора- тадбирларни амалга ошириш зарур. Инсон саломатлигига салбий таъсир этувчи омилларнинг 20-25 фоизи атроф-муҳит билан боғлиқ. Масалан, атмосфера ҳавоси ва сув объектларининг ифлосланиши, тупроқ деградацияси, зарарланган муҳитда етиштирилаётган ёҳуд ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ҳамда бошқа омиллар киши саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, экологик хавфсизликни таъминловчи комплекс чораларни қабул қилиш йўли билан атроф- муҳитга кўрсатилаётган антропоген таъсирни имкон қадар камайтириш мақсадга мувофиқдир. Шу мақсадда минтақаларда экотуризмни жадал ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Таъкидлаш жоизки, ўтказилган бошқа илмий тадқиқотлардан фарқли, мазкур тадқиқотда “экотуризмни жамиятга ижтимоий-иқтисодий моҳияти”ни тўлароқ очиб беришга эътибор берилмоқда. Шу боис, ушбу тушунчанинг мазмун-моҳиятини ёритиб бериш мақсадида соҳа мутахассисларига таниш бўлган “экотуризмни ижтимоий-иқтисодий моҳияти” ибораси бўйича адабиётлар таҳлилини ўтказамиз, улар бўйича қараш ва ёндашувларни умумлаштирамиз. Жаҳон амалиётида ва мутахассислар фикрича, экотуризмни ривожлантириш - муҳофаза этилиши лозим бўлган ҳудудларни эҳтиётлашга қаратилгандир. Мазмунан олиб қараганда, экотуризм ўзини-ўзи ҳимоялашга хизмат қилади. 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил Туризмнинг экологик йўналиши даставвал, дунё миқёсида амалий ишлардан бошланган. Экотуризм айни кунда намунали тарзда ривожланиб келаётган Скандинавия мамлакатларида 1972 йилдан бошлаб фуқароларга китларни томоша қилиш ва ўрганишни ташкил қилиш орқали йиғилган маблағни уларни муҳофазаси учун сарфлашган. Кейинчалик мамлакатда экотуристик маршрутлар ишлаб чиқилиб, улар Европанинг бошқа мамлакатларига, Осиё, Шимолий Америка давлатларига ёйилган. Экотуризмнинг мустақил туристик йўналиш сифатида ривожланиши ХХ аср охири ва ХХI асрнинг бошларига тўғри келди. Лекин ҳозирги кунда экотуризмнинг умумий эътироф этилг

Доказательный фрагмент

«This article examines the organizational and economic mechanism of ecotourism, and its meaning is based on a systematic approach.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article examines the organizational and economic mechanism of ecotourism, and its meaning is based on a systematic approach. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
экология, туризм индустрияси, маршруты экотуризма, экосистема, ecology, экотизим, индустрия туризма, ecotourism routes, экотуристик маршрутлар, экотуризм, ecotourism, экологик муаммолар, ecosystem, tourism industry, environmental problems, экологические проблемы
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники