Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Анализ уровня жизни населения и вопросы повышения благосостояния
ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ · Джуманов Дилшод Сафаралиевич · Сайиткулова Парвина Илҳом қизи
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
This article analyzes reforms in the standard of living and welfare of the country's population, and develops scientific conclusions and recommendations for further improving the living standards and welfare of the population. Калитли сўзлар: аҳоли, турмуш даражаси, фаровонлик, аҳоли даромадлари, эҳтиёж, иш ҳақи, пенсия, товар, озиқ-овқат, истеъмол харажатлари. Кириш Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис қонунчилик палатасига Мурожаатномасида қайд этилишича, давлатимиз иқтисодий сиёсатида нореал рақамлар ортидан қувиш, амалга ошмайдиган хомхаёлларни ҳақиқат сифатида тақдим этишдек номаъқул иш услуби танқидий қайта кўриб чиқилди. Амалий натижадорлик, инсон манфаати ва яна бир бор инсон манфаати ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланди [1]. Шу ўринда, тадқиқотимиз объекти ҳисобланган - аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлиги аҳоли даромадлари, соғлиқни сақлаш, саводхонлик даражаси, маданий ҳаёти, бўш вақтнинг мавжудлиги, атроф муҳит каби бир қатор факторларга боғлиқ бўлиши билан бирга, аҳоли турмуш даражаси давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатида самарадорликни баҳолашнинг энг муҳим мезони ҳисобланиб, уни ошириб бориш ижтимоий ривожланишнинг асосий мақсадидир. Мустақиллик йилларида ушбу йўналиш бўйича мамлакатимизда салмоқли вазифалар бажарилди, яъни давлатимиз ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини олиб бормоқда, мисол учун 2006 йил “Қарияларни қадрлаш йили”, 2007 йил “Аҳолини ижтимоий химоя қилиш йили”, 2008 йил ”Ёшлар йили”, 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши ва шу номларга мос ислоҳотларнинг амалга оширилиши бунинг яққол исботидир. Аҳоли турмуш даражасини ўрганишнинг турли усуллари мавжуд булиб, биз ушбу мақолада статистик тадқиқотларга таянган ҳолда мамлакатимиз аҳолиси турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш масалаларини чет мамлакатлар 3/2018 (№ 00035) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил тажрибаси асосида илмий жиҳатдан таҳлил қиламиз, хулоса ва таклифлар тайёрлаймиз. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш масалаларига энг муҳим вазифалар сифатида қараб, “инсон манфаати ва яна бир бор инсон манфаати ислоҳотларнинг бош мақсади этиб белгиланганлиги”нинг аҳоли турмуш даражаси ошишига давлат сиёсати даражасида аҳамият берилаётганлигидан далолатдир. Мурожаатномада халқ фаровонлиги ва аҳоли турмуш даражасига доир таҳлилий-танқидий маълумотлар келтирилиб, мақоламизда ушбу жиҳатларни ҳам тадқиқотимиз объекти сифатида қараганмиз [1]. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2018 йил ПФ-5308-сонли “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар асосида таҳлиллар қилиб, аҳоли турмуш даражасини оширишга хизмат қилувчи энг муҳим вазифаларни белгилаб оламиз, жумладан, фармонда қайд этилишича, аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида янги йўллар барпо этиш, транспорт-логистика инфратузилмасини янада ривожлантириш, янги темир йўллар қуриш ва электрлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш чораларини кўриш лозим. [2]. Қ.Ҳ. Абдураҳмонов, Ш.Р. Холмўминовнинг тадқиқотларида аҳоли турмуш даражасига таъриф берилиб, уни оширишга доир назарий маълумотлар берилган, жумладан, аҳоли турмуш даражаси деганда уларнинг ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланиши ҳамда кишилар эҳтиёжининг бу неъматлар билан қондирилиш даражаси тушунилади. Биз мақолада ушбу таъриф асосида статистик таҳлиллар қилиб, тегишли хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқамиз [3]. А. Ўлмасовнинг “Иқтисодиёт асослари” китобида аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигининг бир нечта таърифлари назарий жиҳатдан келтирилиб, у мунтазам ўзгариб турадиган, турли неъматларга бўлган эҳтиёжларнинг таркиби ва даражаси билан, бошқа томондан, эҳтиёжни қондириш имкониятлари, товар ва хизматлар бозоридаги ҳолат, аҳоли даромадлари, меҳнаткашларнинг иш ҳақи билан белгиланиши кўрсатиб ўтилган. Бунда аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш юзасидан таклиф, тавсиялар келтирилган [4]. Ғ.Л. Хусаинов, П.И. Сайиткулова Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш масалалари, жумладан, 2017 йилда ўзбекистонликларни нархлар, коммунал хизматлар ва ижара ҳақи, кредитлар, солиқларни тўлашдаги қарзлар туфайли келиб чиққан муаммолар ташвишга солди. Газ, ичимлик суви билан таъ- минлаш масалалари, мактабгача таълим муассасаларининг етишмаслиги, юқори бўлмаган пенсиялар ва ижтимоий нафақалар ҳам фуқароларнинг айрим тоифалари учун ташвиш ва безовталик манбалари таҳлил қилиниб, ушбу тизимни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Бозор муносабат- ларига асосланган Ўзбекистон иқтисодиётида ходимларнинг иш ҳақи масалалари тўғрисида муаллифларнинг ил
Доказательный фрагмент
«This article analyzes reforms in the standard of living and welfare of the country's population, and develops scientific conclusions and recommendations for further improving the living standards and welfare of the po…»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article analyzes reforms in the standard of living and welfare of the country's population, and develops scientific conclusions and recommendations for further improving the living standards and welfare of the po… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- уровень жизни, needs, товары, потребности, wages, озиқ-овқат, потребительские расходы, продукты питания, food, заработная плата, товар, фаровонлик, welfare, доходы населения, standard of living, pensions, аҳоли даромадлари, пенсия, пенсии, аҳоли, population, goods, благосостояние, иш ҳақи, incomes of the population, население, consumer spending, истеъмол харажатлари, турмуш даражаси, эҳтиёж
Смежные источники
Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021