К содержанию
РецензированоRU2017

Принципы классификации услуг с учетом изменения потребительского поведения

РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ · Зияева Мухтасар Мансурджановна

Экономика и инновационные технологии · 39-53 · 2017

Аннотация

Мақолада минтақада хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот фаолияти олиб борган қатор олимларнинг фикрлари кўриб чиқилган. Шунингдек Ўзбекистонда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Аннотация: В статье рассмотрены мнения ряда ученых, проводивших научные исследования по развитию сферы услуг в регионе. А также разработаны предложения и рекомендации по развитию сферы услуг в Узбекистане. Absract: The article considers the opinions of a number of scientists who conducted research on the development of the service sector in the region. Also, proposals and recommendations on the development of services in Uzbekistan have been developed. Кириш Пойтахт шаҳарларда, шунингдек, инсон капитали юқори бўлган минтақаларда хизматлар соҳасининг жадал ривожланиши мамлакатдаги ҳудудий номутаносибликларни кучайтиради. Бунинг устига, мамлакат миқёсидаги жараёнлар минтақавий қутбланиш даражаси ҳам оширади, чунки вилоятга бўйсунадиган шаҳарлар минтақаларни марказ билан боғлайдиган потенциал дарвоза сифатида хизмат қилади. Қутбланиш бизнес ва тармоқларнинг ривожланишига ижобий таъсир этишига қарамай, у чекка минтақалар ҳудудий салоҳиятидан фойдаланишда салбий акс этади. Хизматлар соҳасининг ривожига айниқса, аҳолининг маконга оид тақсимоти ва иқтисодий фаолиятига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Шу сабабли хизматлар соҳаси ривожланишида минтақавий ва тармоқ номутаносибликларини миқдорий баҳолаш тадқиқотлари муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси” тўғрисидаги ПФ-4947-сонли фармони [1] нинг учинчи устувор йўналишида ҳам хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни шакллантиришда хизматлар роли ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматларнинг тузилмасини, аввало, хизматларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан ўзгартириш каби масалалар алоҳида белгилаб берилган. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Турли мамлакатларда минтақавий номутаносибликлар концепциялари фарқ қилиб, чехиялик тадқиқотчи А.Кутшераур кўпчилик олимлар томонидан тан олинган номутаносибликларнинг учта асосий турини ажратиб кўрсатган. Булар: - аҳоли ва турмуш сифати билан боғлиқ бўлган ижтимоий минтақалар, уларнинг таъсири ижтимоий инфратузилма, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасида ўз аксини топади; № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил - иқтисодий номутаносибликлар иқтисодий ривожланиш салоҳияти билан боғлиқ бўлиб, уларнинг самараси минтақавий ишлаб чиқариш ва бандлик даражасида кўзга ташланади; - ҳудудий жиҳатлар хизматлар соҳаси бозори ва инфратузилмага таъсир кўрсатади. Минтақавий ва тармоқ номутаносибликларини ўлчашнинг анъанавий усули билан вақтга оид ёки маконга оид ўзгаришлар таҳлили қайд этилган, яъни республика бўйича ва минтақавий ўртача кўрсаткичлар билан таққослаганда стандарт оғиш динамикаси бу оғишларни кузатиш имконини беради. М. Луковикс [2] томонидан ишлаб чиқилган услубиятни номутаносибликларни таҳлил қилишнинг бошқа бир амалий натижа берадиган усули деб ҳисоблаш мумкин бўлиб, унга кўра бир омилли ёндашувлар ривожланиш борасида минтақавий тафовутларни тўлиқ даражада ўлчай олмаслиги таъкидланади. Мураккаброқ хулосаларга эришиш мақсадида у кластер марказлари Евклид масофаси эволюциясини таҳлил қилиб, ҳудудий тафовутларни тадқиқ этишга янгича ёндашувга эга бўлди. Унинг тадқиқотлари Венгрияда минтақавий ривожланиш (конвергенция) нуқтасига етмаган эканлигини аниқлади. Номутаносиб минтақавий ривожланиш баҳоларини тадқиқ этишда В.Спизия [3] кўриб чиқилаётган индикаторларнинг ҳудудий ёки демографик марказлашуви кўрсаткичларидан фойдаланишни таклиф қилади (муаллифнинг фикрига кўра, бундай ёндашув вазиятни чуқурроқ ва комплекс таҳлил қилишга олиб келади). Масалан, хизматлар соҳасининг номутаносиб ривожланишини таҳлил қилиш учун мамлакат бўйича умумий даражага нисатан минтақа аҳолиси улуши ёки минтақа ҳудуди улуши бўйича ўлчанган кўрсатилган хизматлар ҳажмини таққослаш зарур. Итальян олимлари Л.Гаглиарди ва М.Перкоко [4] узоқ муддатли даврда, яъни 1871-1951 йилларда минтақавий тенгсизликлар сабабларини аниқлаш учун саноатлаштириш индекси, сервислаш индексидан фойдаланган. Масалан, саноатлаштириш индекси 15 ёшдан катта ёшдаги эркаклар минтақавий улуши ва минтақавий қўшилган қиймат нисбати сифатида ҳисоблаб чиқилган. Классик ишлаб чиқариш функциясидан қуйидаги кўринишда фойдаланилган: бу ерда: growth – r минтақанинг ўртача йиллик ўсиш логарифми, – қўшилган қиймат логарифми, - 1871 ва 1951 йилларда таълим даражаси логарифми, - қалбаки ва ўзгарувчилар вектори, - минтақа ва вақт доимий самараси, – самарадорликда потенциал шокни акс эттирувчи регрессия хатолари. ўзгарувчи – тармоқ улуши логарифми (s – қишлоқ хўжалиги, саноат, хизматлар соҳаси). Хизматлар соҳасида ихтисослашувга алоқадор натижаларга кўра,

Доказательный фрагмент

«Мақолада минтақада хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот фаолияти олиб борган қатор олимларнинг фикрлари кўриб чиқилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада минтақада хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот фаолияти олиб борган қатор олимларнинг фикрлари кўриб чиқилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Просмотров
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
потребительское поведение, diversification, incentive-effect model, рағбат-таъсир модели, побудительно-эффектная модель, интернет-маркетинг, consumer behavior, маркетинг стратегия, хизмат кўрсатиш, internet marketing, диверсификация, service, маркетинг стратегияси, обслуживание, истеъмолчи хулқ-атвори, marketing strategy
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники