К содержанию
РецензированоRU2018

Методологические аспекты оценки эффективности корпоративного управления в акционерных обществах

Суюнов Дилмурод Холмурадович · Хошимов Элмурод Абдусатторович

Экономика и инновационные технологии · 2018

Аннотация

This article analyzes and systematizes key methods and approaches of assessing corporate governance performance. The ways of improving the practice of independent evaluation of the corporate governance system in joint stock companies of Uzbekistan are evaluated and developed. Калитли сўзлар: корпоратив бошқарув, корпоратив бошқарув самарадорлиги, корпоратив бошқарув тамойиллари, корпоратив бошқарув кодекси, мустақил баҳолаш. Кириш Акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш, хорижий стратегик инвесторларни жалб қилиш орқали миллий иқтисодиёт ўсишининг юқори суръатларини таъминлашнинг устуворлик касб этиши ва долзарблиги корпоратив бошқарув сифати ва самарадорлиги масалаларига эътиборнинг кучайишига олиб келди. Айни пайтда, мамлакатимизда акциядорлик жамияти шаклида фаолият юритиш хорижий инвестор иштирокини талаб қилар экан, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, молиявий ҳисоботларни халқаро стандарт талаблари асосида тузиш, менежмент самарадорлигини таъминлаш ва назорат қилиш, дивиденд сиёсатини тўғри шакллантириш ва акциядорлар учун юқори даромадни таъминлаш нақадар муҳим эканлигини тасаввур этиш қийин эмас. Ўзбекистондаги акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизими шаклан ва мазмунан халқаро стандартлар талабларига мослашиб бормоқда. Бу борада корпоратив бошқарув тизимини чуқур ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор фармон ва қарорлари қабул қилиниб, ижроси 2/2018 (№ 00034) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил таъминланмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947 сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган ҳаракатлар стратегияси”да корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва услубларини жорий этиш ҳамда акциядорларнинг корхонани стратегик бошқаришдаги ролини кучайтириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Ҳозирги вақтда экспертларнинг баҳоси ва эмпирик тадқиқотлар натижаларига кўра, корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш эвазига корпорацияларнинг бозор қиймати 20-30 фоизга ошиши кузатилган. Бундан ташқари, самарали корпоратив бошқарув тизимини шакллантириш миллий фонд бозори капиталлашувининг ошишига, ташқи молиялаштириш манбаларидан фойдаланиш имкониятининг пайдо бўлишига ва пировардида мамлакатда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши ва улар рақобатбардошлигининг юксалишига олиб келади. Шу боисдан ҳам, инвестиция бўйича қарорларни қабул қилишда инвестиция киритилиши мўлжалланган компанияларда корпоратив бошқарувнинг қай даражада йўлга қўйилганлиги, унинг самарадорлиги тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунга монанд тарзда, компанияларнинг корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини баҳолаш, диагностика қилиш мезонлари, услублари ҳам такомиллашиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, корпоратив бошқарув бўйича компаниялар рейтингларини аниқлаш хизматларини ривожлантириш борасида рейтинг агентликлари ўртасида кучли рақобат муҳити шаклланишига ҳам сабаб бўлмоқда. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Ўзбекистон Республикаси Корпоратив бошқарув кодексига кўра, корпоратив бошқарув деганда, акциядорлик жамияти фаолиятини самарали ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ташқи бозорга экспорт қилиш мақсадида акциядорлик жамиятлари ижроия органи, кузатув кенгаши, акциядорлар, меҳнат жамоаси вакиллари ва бошқа манфаатдор томонлар, шу жумладан, кредиторлар ўртасида мазкур шахслар манфаати уйғунлигига эришиш тизими тушунилади [13]. Айни пайтда, самарали корпоратив бошқарув борасида ҳам турлича қарашлар шаклланган. Хусусан, самарали корпоратив бошқарувнинг моҳияти корпорация ва унинг манфаатдор томонлари ўртасидаги ишончли муносабатларнинг йўлга қўйилишини таъминлашда намоён бўлади [1]. Самарали корпоратив бошқарув корпоратив тузилмаларда барча манфаатдор томонлар – компания мижозлари, ходимлари, инвесторлар, мол етказиб берувчилар, ҳукумат ва жамият учун адолат ва шаффофликни таъминлаш асосида акциядорлар 2/2018 (№ 00034) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил мулки қийматини қонуний, этика тамойилларига таяниб ва барқарор равишда максималлаштиришни кўзда тутади[5]. Самарали корпоратив бошқарув компанияларга янада самаралироқ фаолият юритишга, капитал жалб қилиш имкониятларининг ортишига, рискларни камайтиришга ва сифатсиз менежментдан ҳимояланишга ёрдам беради [9]. Шунингдек, бу борада корпоратив бошқарув механизмлари ва назорат шу жиҳати билан ҳам муҳимки, улар принц

Доказательный фрагмент

«This article analyzes and systematizes key methods and approaches of assessing corporate governance performance.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article analyzes and systematizes key methods and approaches of assessing corporate governance performance. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
corporate governance, независимая оценка, корпоратив бошқарув тамойиллари, корпоративное управление, корпоратив бошқарув, corporate governance principles, принципы корпоративного управления, corporate governance effectiveness, кодекс корпоративного управления, корпоратив бошқарув кодекси, independent assessment, эффективность корпоративного управления, corporate governance code, корпоратив бошқарув самарадорлиги, мустақил баҳолаш
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники