К содержанию
РецензированоRU2018

Анализ распространенных способов хранения сельскохозяйственной продукции зимой и весной

Хушматов Норқул Саъдуллаевич · Файзуллаева Турсуной Рахматуллаевна

Экономика и инновационные технологии · 2018

Аннотация

The issue of increasing the export potential of agricultural products is considered in the article. It requires not only technical and technological development of the production system, but also a proportional development of the fields of preparation, transportation, storage and processing. Калитли сўзлар: аграр соҳа, озиқ-овқат маҳсулотлари, экспорт, техника, технология, мева, сабзавот, тайёрлаш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, тажриба, деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари. Кириш. Республикамизда амалга оширилаётган аграр иқтисодий ислоҳотлар халқимизнинг тобора ортиб бораётган озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириб бориш билан биргалкида, аграр соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишга йўналтирилган бўлиб, бунда нафақат маҳсулот етиштириш тизимини техник ва технологик жиҳатдан ривожлантириш, балки тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш соҳаларининг ҳам мутаносиб равишда ривожланиб бориши тақозо қилинади. Маълумки мевалар, сабзавотлар, узум ва картошка халқимиз томонидан кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотлар сарасига кириб, уларнинг йил давомида дастурхонимизда бўлиши учун сақлаш тизимини ривожлантириш ва сақлаш усулларини кенг оммалаштириш талаб этилади. Шу билан биргалкида сақлаш давридаги ушбу маҳсулотлар миқдори табиий йўқотишлар туфайли камайиб бориши билан биргаликда сифати ҳам пасайиши кузатилади. Айни пайтда табиий йўқотишлар даражаси маҳсулот тури, йил фасли, сақлаш услуби ва шароити, ҳамда сақлаш типига узвий боғлиқ бўлиши кўплаб тажрибаларда исботланган. Бунда қатор ташкилий, агротехник ва технологик масалаларга эътибор қаратиш талаб этилади. Таъкидлаш лозимки, озиқ-овқат маҳсулотларининг аксарият қисми деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилиши боисдан айниқса деҳқон хўжаликлари шароитида 2/2018 (№ 00034) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил етиштирилган маҳсулотлар кичик ҳажмларга эга бўлади. Бу эса ўз ўрнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотарини баҳор ва қиш ойларида маҳсулотларни сақлашда кўпроқ анъанавий усуллардан фойдаланишга олиб келади. Шунинг учун ҳам деҳқон ва фермер хўжаликлари учун сабзавотлар, мевалар ҳамда картошкани сақлаш борасидаги усуллар ва синовдан ўтган сақлаш билан боғлиқ баъзи технологик ечимлар, амалиёт жараёнида сайқалланган билимлар қуйида баён қилинмоқда. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили. Микулович Л.С. и др. «Товароведение продовольственных товаров» – ушбу манбада дон ва дуккаклилар, мевалар, сабзавотлар, картошка ва сут маҳсулотларининг озуқавий қимматлилиги, кимёвий таркиби, сифати ва сақлаш жараёнидаги талаблар, сақлаш технологиялари атрофлича баён қилинган 1. Джафаров А.Ф. «Товароведение плодов и овощей» – ушбу манбада мевалар, сабзавотлар, илдизмевалар кимёвий таркиби, уларни сақлаш пайтидаги мевалар таркибида юз берадиган биохимик жараёнлар атрофлича ёритилган. Шунингдек, сақлаш усуллари, ҳар бир усулнинг мевалар сифатига таъсири тўғрисида атрофлича маълумотлар берилган. Ушбу маълумотлар бугунги кундаги маълумотлар билан таққослаш орқали илм-фан ва амалиёт тараққиётидаги ўзгаришлар ва фундаментал билимларнинг барҳаётлиги тўғрисида хулоса қилиш мумкин бўлади 2. Михеева Е.Н., Сероштан М.В. “Управление качеством” - ушбу манбада маҳсулотларни охирги истеъмолчиларга етказиб беришдаги сифат замонавий менежментининг ўрни, маҳсулотлар сифатини бошқариш шакллари ва усулларининг эволюцион ўзгариб бориши, маҳсулотларнинг сифатини бошқаришда менежмент тизими, аудити, маҳсулотлар сифатини йиғиб олиш, сақлаш ва савдо жараёнларидаги маҳсулотга қўйиладиган талаблар доирасида сертификациялаш масалалари ўрин олган 3. Литвинова А.В. “Управление качеством продовольственных товаров: теория, методология, практика, под ред. Н.С. Яшина – ушбу манбада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини бошқаридаги назарий масалалар юзасидан муаллифнинг ўз мулоҳазалари ўрин олган. Муаллиф, маҳсулотларнинг сақлаш ва савдога чиқиши жараёнларидаги сифатини аниқлаш, сақлаш ва баҳолаш масалаларини қамраб олган сифатни бошқаришдаги тизимли ёндашувларини баён қилган. Озиқ-овқат маҳсулотларининг мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тизимидаги ўрни ва ролини тавсифлаб берган ҳолда, маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш тизимининг муҳимлиги асослаб берилган. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини тартибга солишдаги давлатнинг иқтисодий усуллари ва уларнинг амал қилиш самарадорлигини ошириш йўналишлари баён қилинган 3. Тадқиқот методологияси Тадқиқотни бажариш жараёнида монографик ўрганиш, абстракт фикрлаш, иқтисодий таҳлил, илмий кузатиш, тажрибаларни умумлаштириш усулларидан фойдаланилган. Маҳсулотларни сақлаш усуллари. Қиш ва баҳор ойларида сақлашга қўйиладиган картошка, олма, пиёз ва узумни сақлашда турли усуллардан фойдаланилади. Жумладан, картошкани сақлаш олма ва узумни сақлашга қараганда анча осонроқ ҳамда технологик жиҳатдан соддароқ бўлиб, сақлаш амалиётида қуйидаги масалаларга эътибор қаратилади. Жумладан, сақлашга жўнатишдан олдин 2/2018 (№ 00034) www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” ил

Доказательный фрагмент

«The issue of increasing the export potential of agricultural products is considered in the article.»

Образец извлечения

Демо-превью

The issue of increasing the export potential of agricultural products is considered in the article. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
preparation, тажриба, vegetables, овощи, аграр соҳа, ташиш, сабзавот, продукты питания, технология, experience, мева, деҳқон хўжаликлари, фрукты, food products, транспортировка, processing, техника, technology, хранение, қайта ишлаш, фермер хўжаликлари, export, аграрный сектор, fruits, тайёрлаш, подготовка, equipment, фермы, технологии, сақлаш, agricultural sector, transportation, переработка, опыт, экспорт, озиқ-овқат маҳсулотлари, storage, farms
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники