Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Пути развития фермерских хозяйств в Бухарской области
РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ · Туробова Ҳулкар Рустамовна · Мадаминова Зулхумор Рўзметовна (Бухоро давлат университети катта ўқитувчиси)
Экономика и инновационные технологии · 2018
Аннотация
In article studied factors affecting the development of farms. The problems of farming are analyzed. The need for effective organization of cooperation is revealed in solving the problem. Калит сўзлар: фермер хўжалиги, мелиорация ва ирригация, кооперация, SWOT- таҳлили, ҳаракатлар стратегияси. Кириш Мамлакатимизда фермер хўжаликларини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар чуқурлашиб бормоқда. Бу ислоҳотлардан асосий мақсад фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва молиявий барқарорлаштириш- дан иборатдир. Олиб борилаётган ислоҳотларни давоми сифатида 2017 йил 9 октябрда Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унда фермер хўжаликлари, умуман қишлоқ хўжалиги тармоғини тубдан ўзгартириш, имкониятлардан тўлиқ самарали фойдаланиш тўғрисида яна бир бор ўйлаб кўриб, амалий тадбирларни ишга солиш зарурлиги таъкидлаб ўтилган[1]. Фермерликни ривожлантириш мақсадида республикамизда қатор ибратли ишлар амалга оширилишига қарамасдан, фермер хўжаликларининг бевосита ривожланишига салбий таъсир этувчи муаммолар вужудга келмоқда: - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда хавф-хатарнинг юқорилиги ва буларни фермернинг ўзи енга олмаслиги; - маҳсулот таннархининг ошиб бораётганлиги ва рақобатбардошлиги пастлиги; - фермерларнинг молиявий ҳолати ва моддий-техника базасини ёмонлиги; - кичик ҳажмдаги ва кўп сонли фермер хўжаликлари бир вақтнинг ўзида маҳсулот етиштириш, моддий-техник ресурслар сотиб олиш, маҳсулот сотиш бозорларини ўрганиш, харидор қидириш ва маҳсулотнинг истеъмолчигача етиб бориши билан боғлиқ ҳаракатини самарали таъмин этиш имкониятига эга эмас; 2/2018 (№ 00034) www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар сони кўплиги ва маҳсулот ҳажми кичиклиги, узоқ бозорларга кичик ҳажмли маҳсулот олиб боришни ёки бозорлардан кичик ҳажмдаги моддий-техник ресурслар сотиб олишни иқтисодий жиҳатдан инкор этади ва транспорт харажатлари маҳсулотнинг рақобатбардошлигини кескин пасайтириб, фермер оладиган даромадининг бир қисмини йўқотади, аксарият ҳолларда зарарига ҳам маҳсулот сотишига мажбур бўлади; - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун омборхоналар, совутиш тизимига эга бўлган ва маҳсулотларни саралаш имконини берувчи объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш харажатлари юқорилиги сабабли кичик ҳажмли фермер хўжалиги учун бундай объектларга эга бўлиш имкони мавжуд эмас. - тез бузилувчи маҳсулотларни бозорга чиқариш ва сотишда уларни саралаш, қадоқлаш, сақлаш ва ташиш учун махсус жиҳозланган транспорт воситалари, совутиш тизимига эга омборхоналар бўлишини талаб этади. Юқоридаги масалаларни ҳал этиш йўлларидан бири фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида кооперация муносабатларини самарали ташкил этиш деб ўйлаймиз. Фермер хўжаликлари кооперациявий муносабатларга киришиш орқали ўзларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилашга муваффақ бўлишлари мумкин. Мамлакат қишлоқ хўжалиги фермер хўжаликлари ривожланиши билан узвий боғлиқ экан, уларнинг юксалишига имкон берадиган илмий-методологик асосларни шакллантириш, устувор йўналиш сифатида кооперация муносабатларини такомиллаштиришга қаратилиши, бу борада илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишнинг зарурлиги мавзунинг долзарблигини белгилайди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожланишига таъсир этувчи омиллар ёки муаммолар кўпгина олимлар ва мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилган. Масалан, Б.Т.Салимов ва М.С.Юсуповларнинг илмий ишларида фермер хўжаликла- рини ривожланиши учун уни экспорт салоҳиятини ошириш зарурлигини айтиб ўтадилар. Экспорт салоҳиятини яхшилашга салбий таъсир этувчи омиллар сифатида фермерларнинг аниқ билим ва ишончли ахборотга эга эмаслиги, маҳсулотлар ишлаб чиқаришда унинг рақобатбардошлигига эътибор берилмаслиги, маҳсулотларни ташиш учун музлаткич-машиналарга эга эмаслиги ёки ташиш харажатларининг юқорилиги, экспортчи фермерларни давлат томонидан қўллаб-қувватланмаслигини айтиб ўтадилар [4]. Э.И.Эргашевнинг илмий мақоласида фермер хўжалигини ривожлантиришда бир- бирига боғлиқ ички ва ташқи омилларнинг ўзаро мутаносиблигини таъминлаш зарурлиги таъкидланади. Шундай омиллардан асосийси бўлиб, фермер хўжаликларининг сифатли маҳсулот етиштириши ва уни рақобатбардошликка таъсир этиши таъкидланади. Ушбу муаммонинг ечими аксарият жиҳатдан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини давлат томонидан тартибга солишнинг комплекс усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга қўллашга боғлиқлиги айтилади[10]. Проф. Т.Ҳ.Фармоновнинг илмий ишларида фермер хўжаликларини истиқболда янада ривожлантириш учун уларни тайёрлов, қайта ишлаш корхоналари ва бошқа хўжалик субъектлари билан бўладиган шартномавий муносабатларини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланади. Шартномавий мун
Доказательный фрагмент
«In article studied factors affecting the development of farms.»
Образец извлечения
Демо-превьюIn article studied factors affecting the development of farms. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- фермер хўжалиги, мелиорация ва ирригация, кооперация, SWOT-, cooperation, ҳаракатлар стратегияси, мелиорация и ирригация, SWOT-analysis, agriculture, стратегия действий, сельское хозяйство, action strategy, SWOT-анализ, melioration and irrigation, SWOT-таҳлили
Смежные источники
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025