Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Возможности для развития транспортных услуг в регионе
Қўзибоев Беҳзод Ҳамидович
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
The article shows the role of transport services in the economic development of the region. And also the level of development of transport services in the region has also been analyzed and recommendations on its effectiveness has been given. Калит сўзлар: Минтақа, транспорт хизматлари, юк ва йўловчи айланмаси, юк ва йўловчи ташиш. Кириш Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аҳоли фаровонлигини ошириш учун минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенг тараққий этиш орқали эришиш мумкин. Ривожланган мамлакатларда хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши ялпи ички маҳсулотнинг 70-80 фоизини ташкил этади [3]. Ўзбекистонда эса хизматлар соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 61 фоизни ташкил этмоқда [8]. Хизматлар соҳасини ривожлантиришга республикада катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида хизмат кўрсатиш соҳаси улушини кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган [6]. Хизматлар соҳасини ривожлантиришда транспорт хизматлари муҳим ўрин тутади. Чунки аҳолининг демографик кўпайиши ва шаҳар ҳудудларининг кенгайтирилиши аҳолининг транспорт қатновини тўғри ташкил этишни тақозо қилиб қўяди. Транспорт тузилмаси халқаро ташкилотлари ва Жаҳон банки маълумотларига кўра, жаҳон транспорт хизматлари бозорининг дунё мамлакатлари ЯИМ таркибидаги улуши 4,2 трлн. АҚШ доллари ёки 6,8 фоизни ташкил этиб, йилига 110 млрд. тонна юк ва 1 трлн. нафардан ортиқ йўловчи № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил ташилади. Транспорт хизматлари соҳасида банд бўлган ходимлар сони эса 100 млн. кишини ташкил этади [10]. Ўзбекистон Республикасида ҳам транспорт хизматларининг тури ҳамда сифатини ошириш бўйича бир қанча ишлар олиб борилмоқда. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Республикамизда жадал суръатлар билан замонавий йўл-транспорт ва муҳандислик- коммуникация инфратузилмаси ташкил қилинмоқда. Жумладан, Қамчиқ довонидан ўтадиган, ноёб тоғ туннелини ўз ичига олган Ангрен-Поп темир йўл тармоғи, Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўли қурилди. Тошкентдан Самарқанд, Қарши ва Бухорога йўловчи ташийдиган юқори тезликдаги темир йўл қатнови очилди. Халқаро аэропортлар модернизация қилинди, Навоий аэропорти негизида халқаро логистика маркази ташкил қилинди ва Ўзбекистон миллий автомагистрали барпо этилди” [1]. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Хизматлар соҳасининг иқтисодий ривожланишини моделлаштириш ҳамда прогнозлаш бўйича Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан И.С.Абдуллаев тадқиқотлар олиб борган. Хусусан, олим ўз тадқиқотларида Хоразм вилояти хизматлар соҳасининг йиллик ўсиш суръатлари 2020 йилгача ўртача 12 фоиздан ташкил қилишини таъкидлаб ўтган [4]. Яна бир иқтисодчи олим М.Н.Ирисбекова эса ўз тадқиқотларида маркетинг тамойиллари асосида транспорт хизматлари бозорини оптималлаштириш масалаларига эътибор қаратган ҳамда транспорт хизматларига қуйидагича таъриф беради: “Хизмат кўрсатиш соҳасининг анъанавий таркибий қисмларидан бири – «транспорт хизматлари» иқтисодий категория бўлиб, у ўз таркибига барча турдаги юк ва йўловчилар ташувини ва бу жараёнга мувофиқ келувчи ёки ёрдам берувчи операцияларни қамраб олади” [5]. Фикримизча, транспорт хизматлари – хаво йўлларидаги, қуруқликдаги ва сувдаги барча йўловчи ва юк ташиш хизматларини қамраб олувчи мураккаб иқтисодий тизим ҳисобланади. Албатта, юқоридаги транспорт хизматларига берилган таърифларнинг барчаси бир хил маънони англатади. Фақатгина, улар бир-бирини тўлдиради. Транспорт хизматларини самарали ташкил этиш учун юк ва йўловчи ташишга бўлган талаб шаклланишига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш зарур. Россиялик иқтисодчи Е.П.Володин ўз тадқиқотларида бу омиллар сифатида қуйидагиларни кўрсатади: 1) ижтимоий-иқтисодий омиллар – аҳолининг моддий фаровон қатламининг транспортдан фойдаланиш имкониятлари; 2) ҳудудий омиллар – шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг саноат, иқтисодий ва маданий-маиший аҳамияти: аҳолининг сони ва зичлиги, тортишиш объектларига нисбатан аҳолини қайта жойлаштириш; 3) ташкилий омиллар – маршрут тармоғининг зичлиги, транспорт турлари, аҳолининг вақт сарфлаши, хизмат кўрсатиш сифати; 4) табиий-иқлимий омиллар [2]. № 6, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил Тадқиқот методологияси Тадқиқотда қиёсий таҳлил, мантиқий таҳлил, тизимли таҳлил, статистик гуруҳлаш, синтез, индукция ва дедукция усулларидан фойдаланилди. Таҳлил ва натижалар Хоразм вилояти хизматлар соҳаси таркибида транспорт хизматлари алоҳида ўрин эгаллайди ва жами хизматлардаги улуши 24,8 фоиз ҳисобланади. Шунингдек, жами хизматлар таркибида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 8,3 фоиз, компьютер дастурлаш ва маиший техникаларни таъмирлаш хизматлари 4,1 фоиз, молиявий хизматлар 11,1 фоиз, яшаш ва овқа
Доказательный фрагмент
«The article shows the role of transport services in the economic development of the region.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article shows the role of transport services in the economic development of the region. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Минтақа, транспорт хизматлари, юк ва йўловчи, грузопассажирские транспорт, юк ва йўловчи айланмаси, cargo and passenger transport, грузовой и пассажирский транспорт, транспорт хизматлари, cargo-passenger transport, юк ва йўловчи ташиш, Region, transport services, Регион, транспортные услуги
Смежные источники
Цифровая экономикаMARKETING STRATEGIES, Shadieva Madina Djaloliddin kizi2026
Лучшие интеллектуальные исследованияMuxammadjonov Asadbek Dilshodjon o‘g‘li2025
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021