К содержанию
РецензированоRU2017

Возможности использования энергосберегающих и энергосберегающих технологий в обеспечении устойчивого экономического роста

ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ · Мирзарайимов Дилшод Умар ўғли

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

Мақолада энергия тежамкорлиги ва энергия тежовчи технологияларнинг аҳамияти ёритиб берилган. Шунингдек, иқтисодий тизим сифатида энергия тежовчи технологияларни жорий қилиш таҳлиллари ўтказилган. Энергия тежамкорлиги ва энергия тежовчи технологияларнинг ривожлантиришдаги мавжуд муаммолар ва уларни ечимлари бўйича таклиф ва тавсиялар берилган. Аннотация: В Статье освещено значение энергосбережений и энергосберегающиих технологий. Также, были проанализированы по внедрению энергосберегающиих технологий. Даны предложения и рекомендации по решению и устранению существующих проблем в развитии энергосбережений и энергосберегающиих технологий. Annotation: The article highlights the importance of energy saving and energy- saving technologies. Also, economic systems have been analyzed to implement energy-efficient technologies. Suggestions and recommendations for addressing current problems in the development of energy-saving and energy-saving technologies and their solutions Калит сўзлар: Энергия тежамкорлиги, энергия тежовчи технологиялар, энергия истеъмоли, электр энергияси, энергия самарадорлиги. Кириш Дунёда энергия ишлаб чиқариш ва унинг истеъмолини йилдан-йилга ортиб бориши илмий-техника тараққиётини жонлантириш учун зарурий шарт- шароитларни вужудга келтирмоқда. Бу эса дунё халқлари фаровонлигини яхшиланишига имкон бермоқда. Аммо шу билан бирга энергия истеъмолининг ортиб бораётган ҳажми чекланган углеводород хомашё захирасини катта ҳажмини талаб қилмоқда. Ўтган асрнинг 70 йиллардаги халқаро энергия инқирози кўп мамлакатларни ЯИМ даги энергия истеъмолини пасайтириш ва энергияни тежаш бўйича керакли чора-тадбирларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди [1]. Энергия истеъмолини ўсиши, энергия ресурсларининг импортга боғлиқлигини кучайиши, уларнинг камайиши ва қимматлашиши, шунингдек атроф-муҳитнинг ифлосланиши дунёнинг кўплаб мамлакатлари олдига энергия тежамкорлигига эришиш ва анъанавий энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммоларини ҳал этиш заруратини шарт қилиб қўймоқда. Ушбу муаммоларни ҳал қилишда энергия тежовчи технологияларни № 5, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил жорий қилиш ва улардан фойдаланишни батафсилроқ кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Энергия тежамкорлиги техник жиҳатдан амалга оширса бўладиган, иқтисодий жиҳатдан асосланган, экологик ва ижтимоий нуқтаи назардан мақбул бўлган ҳаётимизнинг одатий тарзини ўзгартирмайдиган инновацион қарорларни қабул қилиш ҳисобидан энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятларидир. Сўнгги пайтларда “энергия тежамкорлиги” ва “энергия тежовчи технологиялар” атамаси юқори долзарблик касб этмоқда. Тадқиқотни турли объектлари билан мазкур тушунчани кўп таърифлари мавжуд. Халқаро амалиётда ушбу атама ёқилғи-энергетика ресурсларини самарали (рационал) фойдаланиш ва хўжалик айланмасига жалб этишга йўналтирилган ҳуқуқий, ташкилий, илмий, ишлаб чиқариш, техник ва иқтисодий чора-тадбирларни амалий ифодаси сифатида намоён бўлади. А.А. Андрижиевскийнинг фикрига кўра энергия тежамкорлиги бу энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган ва техник, иқтисодий, ҳуқуқий усулларни қўллаш орқали амалга ошириладиган ташкилий, илмий, амалий ва ахборот фаолият [2]. О.Л. Данилов, П.А. Костюченколар эса энергия тежамкорлигини ҳуқуқий, ташкилий, илмий, ишлаб чиқариш, техник ва иқтисодий жиҳатдан нафақат бирламчи энергия ресурслардан самарали фойдаланишга балки энергиянинг ноанъанавий қайта тикланувчи манбаларини ҳам жалб қилиш орқали органик ёқилғи истеъмолини пасайтириш учун хўжалик фаолиятига йўналтирилган чора-тадбирлар тизими сифатида таърифлашади [3]. Тадқиқот методологияси Мазкур тадқиқотни амалга оширишда эксперт баҳолаш усули энг кўп қўлланиладиган усулларидан бири ҳисобланади. Мазкур усул бевосита соҳа мутахассислари фикридан фойдаланиш асосида баҳолашни назарда тутади. Эконометрик баҳолаш усуллари гуруҳида эса корреляцион ва регрессион таҳлиллар алоҳида аҳамиятга эга. Чунки турли кўрсаткичларнинг энергия тежамкорлиги натижаларига таъсирини тадқиқ қилиш имконини беради. Бундан ташқари иқтисодий таҳлил ва статистик, қиёслаш, танлаб кузатиш, илмий абстракция, тизимли ёндашув каби усуллардан фойдаланиш яхши самара беради. Таҳлил ва натижалар Бугунги ҳаётимизни, иқтисодиёт тармоқларини электр энергиясиз тасаввур эта олмаймиз. Бутун дунёда техника ва технологиялар шиддат билан ривожланиб бориши билан бир қаторда дунёда электр энергиясига бўлган талаб шунчалик ошиб бормоқдаки, натижада электр энергиясининг истеъмоли ишлаб чиқариш ҳажмидан ҳам ортиб кетмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда соҳага инновацион технологияларни татбиқ этиш, янада ривожлантириш ва бунинг натижасида, кўмир, нефть, табиий газ ва бошқа табиий бойликларни тежаш иқтисодиётнинг бош мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Иқтисодиёт тармоқларига энергияни тежовчи технологияларни жорий қилиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим шартларидан № 5, 2

Доказательный фрагмент

«Мақолада энергия тежамкорлиги ва энергия тежовчи технологияларнинг аҳамияти ёритиб берилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада энергия тежамкорлиги ва энергия тежовчи технологияларнинг аҳамияти ёритиб берилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Энергия тежамкорлиги, энергия тежовчи технологиялар, электр энергияси, энергопотребление, электричество, energiya iste'moli, энергия самарадорлиги, energiya samaradorligi, elektr energiyasi, energiya tejovchi texnologiyalar, энергоэффективность, энергия истеъмоли, Энергосбережение, Energiyani tejash, энергосберегающие технологии
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники