Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Вопросы совершенствования методики девальвации национальной валюты
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ · Зафар Бердиназаров
Экономика и инновационные технологии · 63 · 871-880 · 2017
Аннотация
This article is devoted for the analysis of the improvement of methodological foundations of the devaluation policy of the national currency, and proposed new methodological approaches to its implementation. On the basis of this methodological approach, there was a developed forecast of the exchange rate formation in the midterm period (2017-20121). Калит сўзлар: девальвация, экспорт ва импорт эластиклиги, реал самарали айирбошлаш курси. Кириш Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сонли “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб миллий валюта девальвациясини жорий йил бошига (1$=3231.48 сўм) нисбатан 2.5 бараварга (1$=8100.00 сўм) оширди. Марказий банк томонидан миллий валюта алмашув курсини бундай кескин равишда девальвациялашга сабаб бўлган омилларни илмий ва амалий нуқтаи назардан тадқиқ қилиш, таҳлил қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш валюта сиёсатининг истиқболдаги самарасини белгилаб берувчи муҳим иқтисодий йўналиш сифатида долзарблик аҳамият касб этади. Миллий валюта алмашув курсининг бундай даражадаги девальвацияси мамлакат экспорт кўрсаткичларини ҳам қисқа ёки ўрта муддатларда мана шундай кескин даражада оширишга имконият яратадими ёки умуман Марказий банкнинг девальвация сиёсати қандай илмий-услубий (методологик) асосларга № 5, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил таянган ҳолда амалга ошириляпти, мана шулар ҳақида ўз таҳлилларимизни амалга оширамиз. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Адабиётлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, республикамизда мазкур мавзуда айни вақтгача бирорта илмий тадқиқот иши амалга оширилмаган. Аммо унинг айрим жиҳатларини ифодаловчи масалалар, яъни девальвация натижасининг баъзи иқтисодий кўрсаткичларга, хусусан экспорт кўрсаткичларига, инвестиция ва жамғармаларга бўлган таъсири бир қатор маҳаллий иқтисодчи олимлар, жумладан С.Чепель, Н.Сиражиддинов, Т.Бобоқуловлар томонидан ўрганилган [1-5]. Худди шунингдек, айнан ушбу мавзу хорижий давлатлар иқтисодчи олимлари томонидан ҳам тадқиқ этилмаган. Лекин унинг бир қатор ўзига хос хусусиятларини кенгроқ очиб беришга бағишланган тадқиқотлар бир қатор хорижий иқтисодчи олимларнинг, жумладан Р.Дорунбуш, М.Чин, В.Торбек, В.Миронов, А.Киреев ва бошқаларнинг илмий изланишларида ўз ифодасини топган [6-10]. Хусусан, Р.Дорунбуш ўзининг “Девальвация, пул ва носавдо товарлари” номли асарида девальвация жараёнига “монетар” феномен сифатида ёндашиб, икки мамлакат ўртасида савдо ва носавдо туридаги товар ва хизматлар нархлари нисбатининг (нисбий харид қобилияти паритети) ўзгаришини айнан девальвация таъсирида юз бериши ва бу ўзгариш шу товар ва хизматларни экспортидан келадиган валюта таклифи ва талабига боғлиқ ҳолда кечишини ёритиб берган. Шунингдек, муаллиф носавдо ва савдо туридаги товар ва хизматларнинг жами савдо айланмасидаги улушига ҳамда реал пул массасининг реал даромаддаги (ЯИМга нисбатан) улушига алоҳида эътибор қаратган. Муаллиф ўз тадқиқотида носавдо хусусидаги товар ва хизматлар хақида фикр билдирганда асосан трансфертлар (пул ўтказмалари) оқими билан боғлиқ жараёнларга эътибор қаратган. Муаллиф тадқиқот натижасида қуйидаги асосий хулосаларни шакллантирган: девальвация жараёнида пул массасининг ўрни ва роли жуда муҳим аҳамиятга эга; пулга бўлган талаб ва таклиф (маҳаллий ва чет элда) ҳамда унинг таъсиридаги нарх-навонинг ўзгариши товар ва хизматлар экспортига сезиларли даражада таъсир кўрсатиб, миллий валютанинг девальвацияланиши ёки ревальвацияланишига олиб келиши мумкинлиги. Девальвация пулнинг реал қийматини камайтирувчи (пасайтирувчи) муҳим монетар омил ҳисобланар экан, у товар ва хизматларнинг нисбий баҳосининг ўзгаришига ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Айниқса, девальвациянинг таъсири савдо ва носавдо хусусиятидаги товар ва хизматлар таркибига ўта сезувчандир. Шу боис, улар доимий равишда мониторинг кузатувлари остида бўлиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаган. Мензи Чин ўзининг “Япония учун экспорт-импорт эластиклиги: янгича ёндашув” номли тадқиқот ишида Япония ташқи савдо операцияларининг (экспорт-импорт) реал эффектив валюта курсига (нархлар нисбати) ва ЯИМга (даромадлар нисбати) нисбатан эластиклигини таҳлил қилиб, унда сезиларли даражадаги барқарор статистик боғлиқлик мавжудлиги тўғрисида хулосага № 5, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил келган. Хусусан, Япониянинг экспорт эластиклиги 0.7 коэффицентни, импорт эластиклиги эса 0.3 коэффициентни ташкил қилиб, Маршалл-Лернер шартига мос келиши таъкидланган. Биз ўз тадқиқот объектимиздаги масалани, яъни миллий валюта девальвацияси услубиётини такомиллаштириш масаласини юқорида номлари қайд этилган мана шу икки иқтисодчининг шу мавзуга алоқадор хулосалари бўйича очиб беришга ҳаракат қиламиз. Тадқиқот методологияси Тадқиқот методологиясинининг наза
Доказательный фрагмент
«This article is devoted for the analysis of the improvement of methodological foundations of the devaluation policy of the national currency, and proposed new methodological approaches to its implementation.»
Образец извлечения
Демо-превьюThis article is devoted for the analysis of the improvement of methodological foundations of the devaluation policy of the national currency, and proposed new methodological approaches to its implementation. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- девальвация, экспорт ва импорт эластиклиги, реал, export-import elasticity, реальная эффективный обменный курс, экспорт ва импорт эластиклиги, devaluation, реал самарали айирбошлаш курси, real effective exchange rate, экспортно-импортная эластичность
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025