Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Пути совершенствования использования информационных технологий на рынке туристических услуг
ФОЙДАЛАНИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ · Рузиев Шоҳрузбек Равшан ўғли
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
The article aims to improve the efficiency of information technology in the development of tourism in our country, which addresses the issues of developing information and communication technologies in the creation of tourism products, and identifies the tasks and measures that need to be implemented. Калит сўзлар: туризмда ахборот технологиялари, хизмат кўрсатиш, интернет, бронлаш тизимлари, веб саёҳат, туристик маҳсулот Кириш Ҳозирги кунда туризмнинг жаҳон хўжалигидаги ҳиссаси йил сайин ошиб, макроиқтисодий тармоқлар қаторида ривожланиб бормоқда. Мазкур соҳа дунёдаги кўпгина давлатларнинг даромад манбаи сифатида уларнинг миллий иқтисодиётида асосий ўрин тутади. Шу сабабли Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4861 сонли фармонининг 8- бандида “аэропортларда ва темир йўл вокзалларида қулай туризм ахборот маконини, шу жумладан туризм-ахборот пунктлари фаолиятини, туризм навигация тизимини,...хизматлар даражаси ва сифатини ошириш чора- тадбирларини тизимли равишда амалга ошириш” вазифалари белгиланган бўлиб, мамлакатимизда туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишда ахборот технологияларидан тўлақонли равишда фойдаланиш муҳимлигини белгилайди. Интернет бутун дунёда кенг оммалашган маълумот етказиб бериш манбаи ҳисобланади. Интернет хозирги кунда жамиятимиз ҳаёти ҳамда барча соҳаларда кенг татбиқ қилинган. Ҳозирги кунда туризмни ривожлантиришда интернетнинг тутган ўрни беқиёс ҳисобланади. Барча туризм соҳалари бўйича № 4, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил фаолиятини олиб бораётган ташкилотлар интернетдан бевосита фойдаланади. Интернет орқали ўз ташкилотларини реклама қилиш билан биргаликда, турмаҳсулотларни онлайн тарзда туристга етказиб бермоқда. Интернет туристик ташкилотларга узоқ масофадан туриб ҳамкор ташкилотларга ўз ташкилотлари ҳақида маълумотлар бериш имконини яратади. Тез ва самарали тарзда турмахсулотларини намойиш қилиш имконига эга бўлади. Бундан 15 йилларча олдин турмаҳсулотларни туристга намоён этишда бир қанча воситачилар қатнашар эди. Бугунги кунга келиб эса виртуал воситачи - меҳмонхона, ресторан, туристик ташкилотларнинг шахсий веб саҳифалари вужудга келди. Бу сайёҳ учун бир қанча қулайликларни яратиб беради. Туристик ташкилот аралашувисиз меҳмонхона хизматлари ҳақида маълумот олишни таъминлайди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Россиялик олимлар Н.Морозова ва М.Морозовнинг фикрига кўра замонавий туризм индустрияси янги компьютер технологияларини жорий этилиши билан улкан ўзгаришларга эга бўлди. Ҳар қандай ташкилотни туристик бизнес бозорида замонавий ахборотлар технологиясидан фойдаланилмасдан муваффақиятли фаолият кўрсатиши амалиётда мумкин эмас. Туризм маҳсулотини яратиш ва сотиш технологиясини хусусияти қисқа вақт ичида транспорт воситаларини эришиш ва туристларни жойлаштириш имкониятлари ҳақида маьлумотларни тақдим этиш, жойларни тез бронлаштириш ва резервлашни таъминлаш, ҳамда туристик хизматларни (чипталар, ҳисоблар ва йўналиш бўйича кўрсатмалар каби ҳужжатларни параллель расмийлаштириш, ҳисоб-китоб ва маълумотномали ахборотлар билан таъминлаш ва бошқалар) тақдим этишда қўшимча вазифаларни ечишни автоматлаштиришни таъминлайдиган тизимларни яратишни талаб этади. Бунга тизимда ахборотни қайта ишлаш ва узатиш учун замонавий компьютер технологияларидан кенг фойдаланиш шароитида эришиш мумкин. Туризм индустрияси шунчалик кўп кўринишли ва кўп қирралики турли ахборот технологияларини алоҳида олган туристик фирма ёки отел ишини автоматлаштиришни таъминловчи махсус дастурий воситаларни яратишдан то глобаль компьютер тармоқларидан фойдаланишни талаб этади [1]. Яна бир олим Д.Мухиннинг фикрича, резервлашнинг компьютер тизимлари (GDS (Global Distribution System)) саёҳатлар туризмида энг йирик ва энг муҳим ахборот тизимларидир. Ушбу тизимлар саёҳатларни режалаштиришга, меҳмонхоналарда яшаш, круизлар, транспорт, турлар, валютани алмаштириш ва кўнгил очишни қўшиб айтганимизда, индустриянинг аксарият секторларида резервлашга доир ахборотга киришни таъминлайди. Резервлашнинг компьютер тизимларидан фарқли равишда, отелларни резервлаш ва автомобиль ижараси тизимларидан турагент бевосита фойдалана олмайди, фақат билвосита, яъни авиалинияларни резервлаш компьютер тизимлари ёки телефон орқали фойдаланади. Турагентликнинг маркетинг хизматлари телемаркетинг хизматларидан фойдаланишни таъминланади. Бизнеснинг оператив жиҳатлари билан ишлаш учун туркомпаниялар офисдан туриб қўллаб-қувватлаш тизимини қўллайдилар. Интернет (умуман электрон № 4, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2017 йил тармоқлар ҳам) ҳозирги вақтда турмаҳсулотлар ҳақида муайян ахборотни олишни таъминлаш билан бир қаторда, авилинияларда, отелларда жойларни бронлаб ҳам берадилар [2]. А.Геталенкони
Доказательный фрагмент
«The article aims to improve the efficiency of information technology in the development of tourism in our country, which addresses the issues of developing information and communication technologies in the creation of…»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article aims to improve the efficiency of information technology in the development of tourism in our country, which addresses the issues of developing information and communication technologies in the creation of… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- туризмда ахборот технологиялари, хизмат кўрсатиш, интернет, информационные технологии в туризме, туристик маҳсулот, хизмат кўрсатиш, туризмда ахборот технологиялари, сервисе, бронлаш тизимлари, веб саёҳат, веб-путешествия, системы бронирования, туристический продукт
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025