К содержанию
РецензированоRU2017

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Фируз Туйғунович Рашидов

Журнал инноваций нового века · 2017

Аннотация

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида 2017 йилдан бугунги кунгача инсон ва шахс ҳуқуқлари, виждон ва эътиқод эркинлигига оид масалаларда амалга оширилган ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва унинг асосида жамият ижтимоий ҳаётида юз берган янгиликлар ва Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси мазмун-моҳиятига оид масалалар акс эттирилган. Калит сўзлар: стратегия, инсон ҳуқуқлари, виждон эркинлиги, концепция, диний ташкилот, ислоҳот, давлат, конфессия, маърифат ва диний бағрикенглик 2017 йил Ўзбекистонда сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларнинг муҳим босқичи сифатида эътироф этилади. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да инсон ҳуқуқларини, шу жумладан виждон эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ташқи сиёсат олиб бориш устувор йўналиш сифатида белгилаб олинди. Миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Биринчидан, турли миллат ва дин вакилларининг ўз салоҳиятини тўлақонли амалга ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун конституциявий кафолатлар белгиланди. Бунда, энг аввало, фуқароларнинг жинси, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонун олдида тенглигини таъминлаш алоҳида эътиборга олинди. Мазкур соҳадаги Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий тамойиллари сирасига фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги, ижтимоий адолат, қонун устуворлиги, миллат ва элатларнинг маданий, тил ва диний қадриятлари, анъана ва урф-одатларини ўзаро ҳурмат қилиш кабилар киритилиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, фуқароларнинг жамоат ва давлат қурилишида иштирок этишини таъминлаш конституциявий кафолат сифатида эътироф этилди. https://scientific-jl.com/new 11 44 66 Volume–75_Issue-1_April-2025 JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS Иккинчидан, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш Ўзбекистоннинг замонавий давлат сифатидаги ривожланиш стратегиясининг ажралмас қисмига айланди. Миллатлараро муносабатлар ва дин соҳасига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аксарияти фуқароларнинг дини ва миллатидан қатъи назар, ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш, жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятларини оширишга қаратилди. Диний ташкилот фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатлари ижро ҳокимияти — адлия органларидан судларга ўтказилиб, уларнинг фаолияти эркинлигининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланди. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи миқдори беш бараварга камайтирилиб, ҳисоботларни тақдим этиш даврийлиги қисқартирилди. 2019 йилда миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси тасдиқланиб, диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича бир қанча қарорлар қабул қилинди. Концепцияга кўра, мазкур соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш, турли миллат ва элатлар вакиллари ўртасида конструктив ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни шакллантириш бўйича янги тизим жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такомиллаштирилди Учинчидан, Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимизда миллатлараро ва конфессиялараро мулоқотни ривожлантириш борасида институционал ёндашув йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Конфессия ишлари бўйича кенгашнинг янги таркиби тасдиқланди. Ўзбекистонда фаолият юритаётган диний конфессиялар вакиллари ҳисобига кенгаш таркиби 9 нафардан 17 нафар аъзога кенгайди. Биринчи марта кенгаш аъзолигига аъзолари оз сонли диний ташкилотларнинг раҳбарлари ҳам киритилган ҳолда, жамоатчилик маслаҳатлашув органи ҳисобланган мазкур кенгашнинг асосий мақсади Ўзбекистондаги мавжуд диний-ижтимоий жараёнларни муҳокама қилиш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат этиб белгиланди. Ўзбекистон ҳудудида яшаётган миллатлар урф-одати ҳамда ислом динининг маданий ва цивилизацион мероси, маънавий-фалсафий аҳамиятини чуқур ўрганиш бўйича ишлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб бундан кўзланган асосий мақсад — фундаментал илмий тадқиқотлар натижалари https://scientific-jl.com/new 11 44 77 Volume–75_Issue-1_April-2025 JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS асосида диний бағрикенглик, миллатлараро муносабатларнинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш ва уни бугунги кун шароитида ривожлантиришдан иборат бўлди. Бу борада Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имо

Доказательный фрагмент

«Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида 2017 йилдан бугунги кунгача инсон ва шахс ҳуқуқлари, виждон ва эътиқод эркинлигига оид масалаларда амалга оширилган ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва унин…»

Образец извлечения

Демо-превью

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида 2017 йилдан бугунги кунгача инсон ва шахс ҳуқуқлари, виждон ва эътиқод эркинлигига оид масалаларда амалга оширилган ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва унин… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
стратегия, инсон ҳуқуқлари, виждон эркинлиги, концепция, маърифат ва диний бағрикенглик, Калит сўзлар: стратегия, давлат, ислоҳот, диний ташкилот, конфессия
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники