К содержанию
РецензированоRU2017

Маркетинговые исследования картофеля, выращиваемого в Узбекистане

ЎЗБЕКИСТОНДА ЕТИШТИРИЛГАН КАРТОШКАНИНГ · ТОВАРШУНОСЛИК ТАДҚИҚОТЛАРИ · Салихов Сурат Акрамович · ТДИУ, профессори, б.ф.д. · Хамидов Обиджон Хафизович · ТДИУ, доценти, и.ф.н.

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

The article shows the role of the most consumed potato products in human nutrition as food and large changes in the production of agricultural products and their qualitative, quantitative and consumer indicators and place in the economy in recent years in our country. Калит сўзлар: маҳсулот, ишлаб чиқариш, ассортимент, сифат омиллари, миқдор сифат, истеъмол, фойда, агротехника, кимёвий усуллар, органолептик, нав, қиймат, талаб, бозор, экспорт. Кириш Ўзбекистон Республикасида агросаноат мажмуасининг таркибий қисмлари бўлган қишлоқ хўжалиги ва унда етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи озиқ -овқат саноати Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири хисобланади. Қишлоқ хўжалиги республикамизнинг ички ва ташқи истеьмол бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари ва қайта ишлаш саноатига зарур хомашё етказиб бериш билан бирга, қишлоқ хўжалигида етиштириладиган ўсимликлар учун минерал ўғитлар, дефалянтлар ва зараркунандаларга қарши ишлатиладиган воситалар, қишлоқ хўжалик машинасозлиги, маҳсулотларни сақлаш каби бир қатор тармоқлар учун ҳам кафолатли бозор хисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 251- сонли “2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таьминлаш концепцияси “тўғрисида”ги қарорида такидланганидек, республикамизда озиқ-овқат махсулотларини мамалакатимизда ишлаб чиқаришни, айниқса муҳим микронутриентлар билан бойитилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш йўли билан аҳолининг соғлом овқатланишга эҳтиёжини қондиришни таминлайдиган шарт- № 3, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил шароитлар яратиш маҳалий хом ашё асосида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш аҳоли орасида соғлом овқатланиш принциплари жорий этилишига кўмаклашадиган муҳитни шакллантириш ҳамда аҳолининг турли гурухлари орасида овқатланиш рациони ва овқатланиш билан боғлиқ касалликлар ривожланишининг сабабларини ўрганишга йўналтирилган соғлом овқатланиш ва диетология сохасида фундаментал илмий тадқиқотлар ишларини амалга ошириш таъкидланган [1]. Мамлакатимиз Биринчи Призиденти И.А.Каримов мамлакатимизни 2015- йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016-йилга мўлжалланган ижтимоий дастурнинг энг мухим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида “Экин майдонларининг оптималлаштирилиши ва замонавий агротехнологияларнинг жорий этилиши натижасида 2020 йилда бошоқли дон етиштиришни 18,4 фоизга ошириб, унинг ҳажми 8 миллион 500 минг тоннага етказиш, картошка етиштириш 35 фоизга, сабзавотни 30 фоизга, мева ва узумни 21.5 фоиз, гўшт етиштириш 26.2 фоизга, сутни 47.3 фоиз, тухумни 74.5 фоизга кўпайтириш, балиқ етиштириш 2.5 мартага ошириш кўзда тутилмоқда” деб ушбу соҳани бугунги кунда долзарб масала эканлигини таъкидлаб ўтган [2]. Тадқиқот обьекти ва усуллари Тадқиқоти объекти сифатида Ўзбекистон да етиштириаётган сабзавот махсулотларининг холати ва унинг таҳлили ҳамда туганак мевали сабзавотлардан картошка маҳсулотининг сифат ва истеьмол қийматларини ўрганишда Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг маълумотлари асосида ва озиқ-овқатбоп картошка сифатини ГОСТ 7178-88 оргонолептик ва физик кимёвий кўрсаткичларини ўрганиб, баҳо беришда “Исследование продоволственных товаров [5],справочник товароведа продоволственных товаров [6], товароведение продовольственных товаров (лабаротория практикум) [7]да келтирилган методик услублар асосида бажарилди. Натижалар ва уларни таҳлили Сўнгги йилларда давлатлар иқтисодиёти ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар савдосини юқори суръатларда ўсиб бориши ва уни аксарият ривожланаётган давлатлар иқтисодиётида катта наф кўриши кўзда тутилган бўлса-да, амалда ривожланган давлатлар Голландия, Германия, АҚШ ва Шарқий Европа давлатлари каби катта фойда кўриши кўзатилмоқда. Бунда, биринчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқишда замонавий технологияларни жорий этишга давлат томонидан катта субссидиялар ажратилган бўлса, иккинчи томондан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашда соҳага чакана савдо супермаркетлари билан ҳамкорликда ишлаш эвазига харажатларни камайтиришга сабаб бўлди [3]. Картошка озиқ-овқат мақсадлари учун ишлатиладиган хамда юқори истемол қийматига эга бўлиб, унинг таркибида ҳар ҳил витаминлар, оқсил, ёғ, моно ва диссахаридлар, крахмаль, клетчатка, органик кислоталар, минерал моддалар сақланади ва у юқорни маза берувчи хусусиятга эга бўлиб, халқ № 3, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил хўжалигида ундан саноат асосида картошка крахмали, этил спирти, глюкоза, картошкали чипс, крекер ва бошқа маҳсулотлар тайёрланади. Картошка дунёнинг хамма давлатларида етиштирилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрида Ўзбекистонда картошкани 55та нави районлаштирилган. Ўртача инсон томо

Доказательный фрагмент

«The article shows the role of the most consumed potato products in human nutrition as food and large changes in the production of agricultural products and their qualitative, quantitative and consumer indicators and p…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article shows the role of the most consumed potato products in human nutrition as food and large changes in the production of agricultural products and their qualitative, quantitative and consumer indicators and p… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
маҳсулот, ишлаб чиқариш, ассортимент, сифат омиллари, химические методы, production, органолептик, agricultural technology, прибыль, истеъмол, variety, спрос, consumption, органолептика, quality indicators, расход, талаб, агротехника, сорт, market, качество, demand, нав, range, экспорт, product, миқдор сифат, количество, рынок, кимёвий усуллар, organoleptic, export, стоимость, қиймат, показатели качества, бозор, производство, chemical methods, quantity, quality, cost, продукт, profit, фойда
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники