К содержанию
РецензированоRU2017

Эффективность использования водных ресурсов в сельском хозяйстве страны

ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ · Амиров Лочинбек Файзуллаевич

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

Мақолада мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини сув ресурслари билан таъминлаш ва ундан фойдаланиш самарадорлиги тадқиқ этилган. Мақоланинг асосий мақсади қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ва келажакда қишлоқ хўжалиги соҳасини сув ресурслари билан таъминлаш самарадорлигини оширадиган зарурий чора- тадбирларни амалга ошириш механизмлари таклиф этишга қаратилган.Шу билан бир қаторда, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш зарурfти асослаб берилган. Аннотация: В данной статье исследуются особенности обеспечения и эффективность управления водными ресурсами сельского хозяйства. Основная цель статьи заключается в оценке эффективного водных ресурсов, предлагаются пути совершенствования стабильного обеспечения снабжения водными ресурсами сельского хозяйства.Наряду с этим, в статье обоснована необходимость внедрения водосберегающих технологий. Annotation: The article was learned providing the water resources and using effectively in our country. The main aims of the article is estimated using effectively of water and increasing effectively water resources in the agriculture and given some advises for using mechanism. Also It was based saving water technology. Калит сўзлар: қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари, сувдан фойдаланиш, сувни тежовчи технологиялар, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги. Кириш Аграр соҳада сув ресурсларидан фойдаланишни бошқаришдан кўзланган асосий мақсад – сувдан мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланиш, сув исрофгарчилигига барҳам бериш ва фойдаланилган сув самарадорлигини оширишдан иборат. Чунки, қишлоқ хўжалиги республикамизда иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Республикада жами истеъмол қилинадиган сувнинг 91 фоизи қишлоқ хўжалигига тўғри келади. Ушбу соҳанинг ривожи бевосита қишлоқ хўжалиги экин майдонларини мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, ишчи ҳолатини сақлаш ва бошқа агротадбирларни ўтказиш, экинлар ҳосилдорлигини ошириш сув ресурслари таъминоти билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2017 йил 7 февралдаги тасдиқланган Ҳаракат дастурининг 3.3 бўлимида алоҳида таъкидланганидек, “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига № 3, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил интенсив усулларни, энг аввало, сув ва сув ресурсларини тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш”[1]. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёвнинг 2016 йилнинг асосий якунлари ва 2017 йилда Ўзбекистонни ижтимой- иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида “ ....экин майдонлари ва экинлар таркибини оптималлаштириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш ва ҳосилдорликни ошириш, мева-сабзавот ва узум етиштиришни кўпайтириш зарур”лигини таъкидлаб ўтди [2]. Дарҳақиқат, сунъий суғоришга асосланган деҳқончиликда сувнинг қадри бебаҳо бўлиб, жами истеъмол қилинадиган сувнинг 10 фоизи республикада шаклланиши, қолган сув қўшни Тожикистон, Қирғизистон ва Афғонистон давлатларидан келиши ҳамда Марказий Осиёда фойдаланиладиган жами сув заҳираларининг 45 фоиздан ортиғи Ўзбекистон улушига тўғри келиши эътиборга олинса, сув заҳиралари билан самарали деҳқончилик қилиш катта масъулият талаб қилишини кўриш мумкин1. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Мамлакат қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги масалаларини ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг[7] роли жуда муҳимлигини эътироф этиш зарур. Аниқ ва сифатли маълумотларга асосланган ҳолда [8] муаммо ва камчиликларни тадқиқ ва таҳлил қилиш, улар асосида тегишли хулоса ва таклифларни бериш орқали муаммоларни ечимини топиш ёки бартараф этиш йўлларини аниқлаш муҳим ҳисобланади. Республикамиз қишлоқ хўжалигида мустақиллик даврида эришилган ютуқлар билан бирга баъзи муаммолар ҳам сақланиб қолмоқдаки, булар асосан сув ресурсларидан самарали фойдаланиш [6] ни доимий таҳлил қилиб бориш, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш сувдан мақсадли ва самарали фойдаланишга[3] йўналтирилган стратегик масалалардан ҳисобланади. Cув ресурсларидан самарали фойдаланишни ривожлантириш стратегиясини белгилаш, бошқарув қарорларни қабул қилиш жараёнини яхшилаш, бошқариш механизмларининг самарали турларини жорий этиш ҳамда фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчилари [5] сув ресурслардан оқилона фойдаланишни даврнинг ўзи талаб қилмоқда. Бу ўринда сув ресурсларидан фойдаланишни бошқариш тамойилларини ҳам ўрганмоғимиз даркор. Бир қатор олимларнинг фикрларига кўра, “мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотлар дастурининг муҳим йўналишларидан бири тобора бозор муносабатлари тизимига ўтиб бораётган иқтисоднинг бошқарув тизимини қатъий қайта қуришдир. Бу муаммо бозор иқтисодиёти шароитилар

Доказательный фрагмент

«Мақолада мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини сув ресурслари билан таъминлаш ва ундан фойдаланиш самарадорлиги тадқиқ этилган.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада мамлакатимиз қишлоқ хўжалигини сув ресурслари билан таъминлаш ва ундан фойдаланиш самарадорлиги тадқиқ этилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари, сувдан фойдаланиш, водосберегающие технологии, эффективность использования водных ресурсов, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги, agriculture, water use, water saving technologies, сувни тежовчи технологиялар, водные ресурсы, сельское хозяйство, water resources, сув ресурслари, сувдан фойдаланиш, water resources efficiency, қишлоқ хўжалиги, водопользование
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники