К содержанию
РецензированоRU2017

Оптимизация структуры оборотных средств в фермерских хозяйствах

Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич · Бекаева Майра Есенбаевна

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

The article is devoted to the organization and effective management of current assets. In particular, are the main criteria for the classification and grouping of current assets over them. Details covered current assets based on their functions: in the sphere of circulation and production. The analysis revealed the reasons for the accumulation of circulating assets in circulation, particularly in accounts receivable. The specificity of the composition and structure, as well as ways to optimize current assets on farms. Recommended business model of operating farms and propose measures to the content of the optimal structure of current assets. Калит сўзлар: айланма актив, туркумлаш, мезон, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, фермер хўжалиги. Кириш Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш шароитида қишлоқ хўжалиги корхоналари, № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил хусусан, фермер хўжаликлари олдида турган муҳим вазифалардан бири айланма активларнинг мақбул ҳажмини шакллантиришдан иборат. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган фермер хўжаликлари табиий-иқлим ва экологик шароитлар таъсирига жиддий боғлиқ бўлиб, айланма активлар билан таъминланганлиги ҳамда улардан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки агротехник тадбирларни амалга ошириш, маҳсулотларни етиштириш ва сотиш муддатларининг кечикиши айланма капитални ташкил этиш, режалаштириш ва молиялаштириш ҳамда фермер хўжалиги менежментини ҳисоб-таҳлил маълумотлари билан таъминлашга бевосита боғлиқ. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А. Каримов таъкидлаганидек, «кўп тармоқли фермер хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан бирга, уларни чуқур қайта ишлаш, қурилиш ишларини амалга ошириш ва қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш каби йўналишларда самарали фаолият кўрсатмоқда ва ўз истиқболини топмоқда»[1]. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш шароитида қишлоқ хўжалиги корхоналари, хусусан, фермер хўжаликлари олдида турган бундай масалалардан бири ўз айланма капиталининг етишмаслиги ҳисобланади. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган фермер хўжаликлари табиий-иқлим ва экологик шароитлар таъсирига жиддий боғлиқ бўлиб, айланма капиталнинг сифати ҳамда ундан самарали фойдаланишга юқори даражада мажбурдирлар. Чунки агротехник тадбирларни амалга ошириш, маҳсулотларни етиштириш ва сотиш муддатларининг кечикиши айланма капитални ташкил этиш, режалаштириш ва молиялаштириш ҳамда фермер хўжалиги менежментини ҳисоб-таҳлил маълумотлари билан таъминлашга бевосита боғлиқ. Айланма активлар айланма капиталнинг моддий-буюмлашган шаклида намоён бўлади. Бу қисқа муддатли ишлатиш учун мўлжалланган ва битта ишлаб чиқариш-тижорат цикли давомида нақд пулга айлантириладиган маблағлардир. Демак, уларни самарали ташкил этиш ва бошқариш учун қандай мезонларга кўра туркумланиши, тузулмаси ҳамда таркибий қисмлари ўртасидаги нисбат қандай бўлишлиги каби жиҳатларини чуқур тадқиқ қилишимиз зарур. Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили Иқтисодий адабиётларда айланма капитални таърифлаш ва тавсифлашга турлича ёндашувлар мавжуд. Жумладан, профессор Т.С.Маликов ёзишича: «айланма капитал ХЮС айланма (ўзгарувчан, мобиль) активларига аванслаштирилган капитал қийматини ўзида ифодалайди. Бу капитал ХЮС балансининг «Айланма активлар» деб номланган иккинчи бўлимида акс эттирилади. Одатда, айланма капитал қуйидаги бир неча асосий гуруҳларга классификация қилинади: ­ такрор ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишини ҳисобга олган ҳолда функционал мўлжалланганлиги бўйича; ­ шакллантириш ва молиялаштириш манбаларига кўра; ­ ликвидлилик даражасига қараб ва бошқа белгиларига мувофиқ»[2]. № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил Профессор В.А.Чжен таҳрири остида чоп этилган «Язык бизнеса» луғатида берилган таърфига кўра: «айланма активлар (ингл. current assets) бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар бухгалтерия балансининг активида акс эттириладиган, меъёрланадиган ва меъёрланмайдиган айланма маблағлар»[3]. Профессор Н.П.Шуляк «айланма маблағлар корхона мулкларини таркибий қисми ҳисобланади. Уларнинг ҳолати ва самарали фойдаланиш – корхона фаолияти муваффақиятининг муҳим шарти»[4]деб ҳисоблайди. А.М. Бабич ва Л.Н. Павловалар томонидан берилган таърифга кўра: «Айланма маблағлар – корхона активларининг ҳаракатчан (мобиль) қисми бўлиб, шунинг учун уларни молиялаштириш маълум таркиби ва структурасини сақлаб туришга қаратилади. Корхонанинг айланма маблағларига қуйидагилар киради: ­ товар-моддий қийматликлар захиралари; ­ дебиторлик қарзлари; ­ ҳисоб-китоблардаги маблағлар; ­ пул маблағлари»[5]. Тадқиқот методологияси Тадқиқот жараёнида назарий методлардан – мантиқий фикрлаш, адабиётларни шарҳлаш, анализ ва синтез, қиёслаш ва абстракциялаш, моделлаштириш, билимларни тизимли таҳлил қилиш, тасарруф этиш,

Доказательный фрагмент

«The article is devoted to the organization and effective management of current assets.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article is devoted to the organization and effective management of current assets. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
айланма актив, туркумлаш, мезон, қишлоқ хўжалиги, production, эталон, current asset, оборотный актив, agriculture, ферма, фермер хўжалиги, classification, қишлоқ хўжалиги, farm, сельское хозяйство, ишлаб чиқариш, айланма актив, производство, standard, классификация
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники