Цифровая экономикаMENEJMENT VA MARKETING, Eldorbekov Gʻofurbek Iskandarbek oʻgʻli +12026
Роль транспортных услуг в продовольственной безопасности
ХИЗМАТЛАРИНИНГ ЎРНИ · Икрамов Мурат Акрамович · ТДИУ профессори · Эшматов Санжар · ТДИУ ассистенти · Набиева Н. М. · ФарПИ ассистенти
Экономика и инновационные технологии · 2017
Аннотация
The article is devoted to the study of transport issues food security provision. We examined the scientific views of scholars and international organizations about the role of transport services in food security provision and presented the analyzes of the implemented measures and existent opportunities for improving transport services in Uzbekistan. Калит сўзлар: озиқ-овқат хавфсизлиги, таранспорт хизматлари, логистик марказлар, ташув жараёнлари. Кириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Орипов 2016 йил 14- декабрда Олий мажлис ва Сенатнинг қўшма мажлисидаги нутқида 2017 йилги давлат дастурининг биринчи галдаги вазифалар орасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди [2]. Ушбу масалани ижобий ҳал этиш борасида озиқ-овқатлар транспортировкасини ташкил этиш ҳамда ташқи бозорга етказиб бериш муҳим ўрин эгаллайди. Мустақиллик йиллари мобайнида мева-сабзавотларнинг асосий турлари бўйича сотилиш ҳажми етти маротабага ошди – 72,1 минг тоннадан деярли 500 минг тоннагача етган [4]. Экспорт таркибидаги 73 фоизини мева-сабзоват ташкил этган бўлса, қуритилган ва қайта ишланган маҳсулот 14 фоизни ҳамда қолган 13 фоизни дон-дуккак маҳсулотлари ташкил этган [4]. Статистик маълумотларга кўра 2016 йил тўққиз ой мобайнида республикамизнинг мева- сабзавот маҳсулотининг экспорт ҳажми 1,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этган [4]. 2014 йил “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистон № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил мазкур соҳада етакчилар қаторида эканлигини намоён этган бўлсада, ҳали бу соҳада ечимини кутаётган масалалар бор эканлигини кўришимиз мумкин. Шулардан бири бўлиб етиштирилаётган ва ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини ички ва ташқи бозорга етказиш жараёнидаги транспорт таъминотидан самарали фойдаланиш масаласидир. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти таърифига кўра, озиқ-овқат хавфсизлиги – барча аҳолининг ҳаёт кечириши учун ҳажм ва сифат жиҳатдан етарли бўлган озиқ-овқатга ҳам жисмоний ҳам иқтисодий имкониятларнинг етарлилигидир [7]. Ушбу таърифда аҳолининг жисмоний ва иқтисодий имкониятларини калит сўзлари бўлиб, ушбу имкониятларни оширишга озиқ-овқат маҳсулотларининг транспорт харажатларини пасайтириш ва логистик инфратузилмани ривожлантириш орқали эришилади. Кўпгина адабиётларда транспорт-коммуникация тизимининг ривожланмаганлиги озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир этувчи омил сифатида қаралади. Хусусан, Н.В. Муратов озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир этувчи таҳдидларни санаб, мамлакат транспорт ташувлари бозорида хорижий логистика ва транспорт компанияларининг устунлиги ҳамда уларнинг монополлашуви мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги учун катта таҳдидлардан экани келтириб ўтилади [8]. Фредерик М. транспортировкага озиқ-овқат хавфсизлигининг ажралмас қисми сифатида қараб, савдо жараёнининг самарадорлигига хизмат қилади деб таъкидлайди [9]. Т.М. Ворожейкина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозорида транспорт харажатларининг юқорилиги соҳани консолидация қилишга тўсқинлик қилувчи омиллардан бири сифатида қарайди [10]. Глобаль озиқ-овқат хавфсизлиги индексини ҳисоблаш методологиясида ҳам транспорт (йўл) инфратузилмасига эътибор қаратилган. Унга кўра, жами 28 та турли хил кўрсаткичларни 3 та гуруҳга ажратилган ҳолда таҳлиллар ўтказилади [11]. Булардан кўриниб турибдики, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда транспорт хизматларини такомиллаштириш кўп жиҳатдан долзарб аҳамият касб этади. Тадқиқот методологияси Мақолани ёзишда таҳлил ва мантиқийлик каби усулларидан фойдаланиб, муаммони очиб беришга ҳаракат қилинган. Тадқиқот учун зарур ахборотлар асосан хорижий адабиётлар, статистик ва меъёрий-ҳуқуқий маълумотлар базасидан олинган. Таҳлил ва натижалар Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида логистика, жумладан, транспорт операцияларини амалга ошираётган провайдерлар миқдори жуда кам. Навоий, Ангрен логистик марказлар фаолиятини юритилиш тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, алоҳида хизмат турлари билан, яъни транспорт, юкларни экспедициялаш, божхона № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил тартибларини амалга ошириш, сақлаш, юклашга ўхшаган хизматларни кўрсатиш бўйича алоҳида компаниялар мавжуд. Масалан, мева-сабзавотни юклаш ва ташувни амалга ошириш борасида республикамизда 200 дан ортиқ транспорт компаниялари мавжуд бўлиб, уларда жами 640 дан кўпроқ авторефрежираторлар ўртача йиллик ташув қуввати 12840 тонна юкни ташкил этади [6]. Экспорт маҳсулотлари, жумладан, янги етиштирилган мева- сабзоватларни “Ўрта Осиётранс” акционер жамиятининг 170 тадан ортиқ автопоездлар ёрдамида амалга оширилиб, Жанубий Кореянинг “Hanjin CoLtd” билан ҳамкорликда “Евроосиё Логистика Сервис” қўшма корхонаси ташкил қилинган. Ушбу қўшма корхонанинг транспорт воситалари асосан Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётга
Доказательный фрагмент
«The article is devoted to the study of transport issues food security provision.»
Образец извлечения
Демо-превьюThe article is devoted to the study of transport issues food security provision. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- озиқ-овқат хавфсизлиги, таранспорт хизматлари, пищевая безопасность, food safety, логистик марказлар, таранспорт хизматлари, транспортные процессы, логистические центры, transport processes, ташув жараёнлари, logistics centers, transport services, озиқ-овқат хавфсизлиги, транспортные услуги
Смежные источники
Медицина и инновацииМ Сабиров, О Скосырева +12021
Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025