К содержанию
РецензированоRU2017

Бережливое производство: как современная концепция эффективного управления ресурсами предприятия

Ёзиев Ғолибжон Лутфуллаевич · Мадатов Феруз Хамидович (Тошкент давлат шарқшунослик институти тадқиқотчиси,)

Экономика и инновационные технологии · 30 · 2017

Аннотация

The article reveals the role of one of the modern production organization concepts "Lean Production" in the effective management of company resources and given the suggestions for its implementation. The theoretical views related to this issue are analyzed and all elements of "Lean Production" concept are revealed. Калит сўзлар: ресурсларни самарали бошқариш, Lean Production, тежамкор ишлаб чиқариш, менежмент тамойиллари, Ягона буюм оқими, Канбан, TPM, 5S тизими, SMED, Кайдзен, Пока-ёкэ. Кириш Корхона бошқарувида замонавий концепцияларни жорий этиш ўта долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Шу ўринда Президентимиз Ш.Мирзиёев 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида ҳам бу борада тўхталиб, “...замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, яъни юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширишдир”- деб таъкилаб ўтган эди [1]. Шу билан бир қаторда таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини оширишнинг зарурлиги 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам белгилаб олинди [12]. Ушбу устувор вазифаларнинг ижроси ҳар бир корхона олдига янгича бошқарув концепцияларини жорий этишни тақозо этади. № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил Бозор иқтисодиёти шароитида фақатгина кам харажат қилган ҳолда юқори даромад олиш имкониятига эга самарали корхоналаргина рақобатга бардош бера оладилар. Корхона харажатлари иккита омил: ташқи ва ички омилларга боғлиқ [2]. Ташқи омилларга корхона ўз таъсирини кўрсата олмайди, яъни улар натижасида юзага келувчи харажатларни камайтира олмайди. Ички омиллар натижасида юзага келувчи харажатларга эса корхона ўз таъсирини ўтказиши, яъни уни камайтириши мумкин. Корхона ресурсларини бошқариш айнан корхона учун ички омил ҳисобланади ва шу сабабдан, ресурсларни самарали бошқаришни ташкил қилиш корхона ихтиёрида бўлади. Шу жиҳатдан қараганда корхона рақобатбардошлигини оширишда ресурсларни самарали бошқариш долзарб аҳамият касб этади. Корхона ресурсларини бошқаришнинг кўплаб методлари мавжуд бўлиб, мазкур мақолада “Lean Production” (Тежамкор ишлаб чиқариш) концепциясининг моҳиятини таҳлил қилиш ва унда белгиланган тамойилларни корхоналарда қўллаш имкониятлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш асосий мақсад қилиб олинган. “Lean Production” концепциясига доир адабиётлар шарҳи Ресурсларни самарали бошқариш хўжалик субъектларининг асосий вазифаларидан биридир. Иқтисодиётнинг бош масаласи, яъни ресурсларнинг чекланганлиги шароитида чексиз эҳтиёжларни тўлароқ қондириш ҳар бир давлат, корхона ва уй хўжаликлари олдига ҳам ресурслардан самарали фойдаланишни зарур қилиб қўяди. “Lean Production” атамаси илк бор Жон Крафчик томонидан киритилган бўлиб, тежамкорлик билан ишлаб чиқариш маъносини англатади [3]. Ўзбекистонлик олимлар орасида мазкур мавзуда илмий изланишлар олиб борган олимлар мавжуд эмас ва бу атама иқтисодий адабиётлар учун янги атама ҳисобланади. Ушбу атаманинг пайдо бўлиши ва ривожи автомобилсозликка бориб тақалади. Япониянинг Тайота компанияси АҚШ компанияларининг автомобилсозликдаги тажрибаларини ўрганган ҳолда уни такомиллаштирди ва натижада TPS (Toyota Production Systems – Тайота ишлаб чиқариш тизими) ни яратди. Кейинчалик АҚШнинг автомобилсозлик компаниялари Тайота компаниясининг тажрибаларини амалиётга татбиқ эта бошлади. Баъзи адабиётларда “Lean Production” атамаси TPS (Toyota Production Systems), яъни “Тoйота ишлаб чиқариш тизими” деб ҳам аталади. Кейинчалик Ж. Лайкер, [4] АҚШ саноат корхоналарининг тажрибаларини таҳлил қилиш асосида тежамкор ишлаб чиқаришни босқичларга ажратди (бу ҳақда батафсил тўхталамиз). Тежамкор ишлаб чиқаришга доир илмий ишларда Тайити Ононинг илмий қарашлари алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб, такрор ишлаб чиқариш мобайнида юзага келадиган йўқотишларни бартараф этиш орқали тежамкор ишлаб чиқаришга эришиш мумкинлигини таъкидлайди. Унинг қарашлари кейинчалик Л. Жеффри [5] ҳамда Жеймс Вумак ва Данэел Жонслар томонидан такомиллаштирилди. [8]. № 2, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил Тадқиқот методологияси Мақолани ёзишда индукцион йўналиш танланган бўлиб, илмий билишнинг диалектик, таҳлил, мантиқийлик ва тарихийлик каби усуллар орқали муаммони очиб беришга ҳаракат қилинган. Тадқиқот муаммоси корхоналарда мавжуд умумий ҳолатларни кузатиш орқали қўйилган. Тадқиқот учун зарур ахборотлар асосан хорижий адабиётлардан олинган. Ресурсларни самарали бошқаришнинг замонавий ечимлари таҳлили: “Lean Production” концепциясининг моҳияти Ресурсларни самарали бошқариш бўйича амалиётда муваффаққиятли қўлланиб келаётган: TQM (Total Quality Management – Умумий Сифат Бошқаруви), JUST-I

Доказательный фрагмент

«The article reveals the role of one of the modern production organization concepts "Lean Production" in the effective management of company resources and given the suggestions for its implementation.»

Образец извлечения

Демо-превью

The article reveals the role of one of the modern production organization concepts "Lean Production" in the effective management of company resources and given the suggestions for its implementation. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ресурсларни самарали бошқариш, Lean Production, effective resource management, Single product flow, TPM, Единый поток продуктов, Kanban, ресурсларни самарали бошқариш, Lean Production, Kaizen, эффективное управление ресурсами, 5S тизими, Пока-ёкэ, менежмент тамойиллари, Ягона буюм оқими, тежамкор ишлаб чиқариш, Канбан, Poka-yoke, Система 5S, Принципы управления, Lean manufacturing, Кайдзен, 5S system, Бережливое производство, Пока-ёке, SMED, Management principles
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники