К содержанию
РецензированоRU2026

БОШҚАРУВ КАДРЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ, ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИ ВА ДЕМОКРАТИК ҚАДРИЯТЛАР

MANAGEMENT AND ECONOMY · ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ

Решение социальных проблем в управлении и экономике · 2026

Аннотация

This article explores the issue of women's empowerment in society. Women's activity in political, social and economic processes is an important factor for the sustainable development of society. The article analyzes the importance of gender equality, education, media and political participation. Key words: Society, politics, women, activism, gender, media, research, international experience. Ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий муносабатларни мутаносиблаштиришнинг асосий механизми – бу, демократиядир. Демократия Ўзбекистон ҳудудида истиқомат қилаётган барча фуқаро ва аҳолининг ҳуқуқларини кафолатлаштиришга қаратилган. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари жамиятни демократлаштириш муаммолари, халқнинг 14 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference тарихан таркиб топган анъаналари, урф-одатлари, маънавий қадриятларини инобатга олган ҳолда ҳал этилмоқда. Мамлакат фуқаролик- ҳуқуқий давлат қуриш йўлидан борар экан, бунда биринчи навбатда инсон манфаатлари, жамият ва шахс эҳтиёжларига хизмат қилиш бош масала бўлиб қолишига асосий эътиборни қаратмоқда. “Агар бирор масала юзасидан тегишли фикр билдиришларини истасангиз, эркак кишига мурожаат қилинг, агар масаланинг ижроси таъминланишини истасангиз аёл кишини чақиришингиз зарур”-деган ибора мавжуд.. Дунёга машхур “темир аёл”, лидер ва давлат арбоби Маргаретта Тетчер томонидан билдирилган ушбу фикр аёлларнинг масалани бажаришга жиддий ёндашиши ва натижадорликка кўпроқ интилишини яққол тавсифлайди. Дарҳақиқат ижтимоий тадқиқотларда ҳам хотин-қизлар вазифалар ижросига масъулиятлилиги ва ижро интизомини вақтида таъминлаши, қарорлар қабул қилиш жараёнларида бошқа инсонлар фикрларини ҳам инобатга олиб хулоса қилиши ҳамда бир вақтда бир нечта вазифалар ижросини самарали таъминлай олишлари қайд этилган. Хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллиги ва давлат бошқарувининг муҳим қарорлар қабул қилиш жараёнларидаги иштироки – мамлакат тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, аёлларнинг масалага атрофлича ёндашиши, ички кечинмаларига асосланиб ҳар бир ҳолатни ўз вужудидан ҳис қила олиши туфайли мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларга энг мақбул ечим ва таклифлар ишлаб чиқилиши мумкин бўлади. Аёллар раҳбарлик қилаётган соҳаларда одоб- ахлоқ нормалари қадрият даражасида юксалади. Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармони билан барча шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди. Ўз навбатида, бу орқали президентимиз раҳбар аёлларни шакллантиришнинг амалий мактабини яратиб бердилар. Мана ҳозир қуйи бўғинга қарийб 10 000 нафар маҳалладаги хотин-қизлар фаоли, ўрта бўғинга эса 207 нафар аёллар ҳоким ўринбосарлари – оила ва хотин-қизлар бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари лавозимларига тайинланди. Мазкур соҳада қилинаётган ижобий ишлар ҳақидаги мулоҳазаларимизни давом эттирайлик. Бугунги кунда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигига туртки берадиган тадбирлар оз эмас. 15 SOLUTION OF SOCIAL PROBLEMS IN MANAGEMENT AND ECONOMY International scientific-online conference Уларнинг орасида ҳар йили ўтказиб келинадиган “Ташаббус” кўрик танловлари, истеъдодли ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, маданий-маърифий қадриятларни ҳаётга татбиқ этишдаги ибратли фаолиятини рағбатлантиришда алоҳида ўринга эгадир. Шунингдек, хотин-қизларнинг ижодий ва маънавий қобилиятларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар йили республикамизнинг ижтимоий-сиёсий, илм-фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларида фаоллик кўрсатиб келаётган бир неча хотин-қизларга “Зулфия” номидаги давлат мукофотининг тақдим этилиши аёлларнинг мамлакат ҳаётида фаоллигини оширишга катта туртки бўлмоқда. Мазкур мукофотни қўлга киритган “умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори бўлган ўқувчилари ОТМлар бакалавриатига, бакалавриат талабалари бўлган лауреатлар эса магистратурага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича синовларсиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади. Бундан ташқари “Ҳамшира” кўрик-танлови бу танлов ғолиблари давлат комиссияси қарори билан тегишли ОТМлар мос йўналишига танловдан ташқари кириш имтиҳонисиз қўшимча грант асосида қабул қилинади” . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 март куни “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Мамлакатда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, соғлиғини сақлаш, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни тизимли давом эттириш, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Глобал кун тартибининг барқарор ривожланиш мақсадларини изчил амалга ошириш мақсадида 2022-2026 йиллард

Доказательный фрагмент

«This article explores the issue of women's empowerment in society.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article explores the issue of women's empowerment in society. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Society, politics, women, activism, gender, media, research, хотин-қизлар, сиёсат, халқаро тажриба., гендер, тадқиқот, медиа восита, Жамият, фаоллик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники