К содержанию
РецензированоRU2017

Подходы и методы оценки эффективности управления образовательными учреждениями

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БОШҚАРУВИНИНГ · Қаҳҳоров Отабек Сиддиқович

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

В данной статье рассмотрены основные подходы и методы оценки эффективности управления в учреждениях высшего образования. Осуществлена оценка эффективности процесса управления на основе результатов практической деятельности структурных подразделений образовательного учреждения. Annotation: In this article the basic approaches and methods for evaluating the effectiveness of management in higher education institutions. The estimation of the effectiveness of management based on results of the process of practical activity of structural divisions of the educational institution. Калит сўзлар: Таълим тизими, самарадорлик кўрсаткичлари, бошқарув жараёни, таълим сифатини баҳолаш, илмий салоҳият, рейтинг тизими, рейтинг кўрсаткичлари, иерархиялар таҳлили усули, кўп мезонли баҳолаш. Кириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигиининг 24 йиллигига бағишланган маросимдаги маърузасида мамлакатимизнинг бугунги кундаги ва истиқболдаги устувор вазифалари ҳақида тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлади: “Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз”[1]. Рақобат муҳитининг кучайиб бориши таълим муассасаларининг, бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда масъулияти ва мустақиллигини оширади. Бошқарув қарорларининг қанчалик самарали бўлиши кўп жиҳатдан муассасадаги бошқарув жараёнини, унинг натижаларини ўз вақтида, ҳар томонлама объектив баҳолаш билан боғлиқ. Бунинг учун эса, замон талабларидан келиб чиқиб, таълим муассасалари бошқаруви жараёни, унинг самарадорлигини баҳолашда замонавий усул ва услубларни қўллашни тақозо қилади. Ҳозирги вақтда таълим муассасаси ички муҳитида бошқарувнинг турли бўғинларида самарадорлик баҳолашда содда, қулай, эгилувчан услублар етарли бўлмаганлиги учун уларга эҳтиёж мавжуд. Турли характердаги муаммоларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолашга каратилган ва № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил энг мақбул қарорга келишни таъминлайдиган кўп мезонли комплекс таҳлил қилиш ва баҳолаш методларини таълим муассасалари бошқаруви жараёнида самарали қўллаш ўзининг имкониятлари кенглиги ва истиқболлиги билан ажралиб туради. Таълим муассасаси бошқарув жараёни самарадорлигини комплекс баҳолаш кўпгина бозор субъектларида қизиқиш уйғотади ва долзарблигини юқорида келтирилган мулоҳазалар асослайди. Мавзуга оид адабиётлар таҳлили Тадқиқотда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматимиз томонидан соҳага тегишли қабул қилинган қонун ости меъёрий ҳужжатларидан фойдаланилди. Тадқиқот доирасида Т.Саатининг тадқиқотларида иерархиялар таҳлили методи[2], Ш.Қурбонов ва Э.Сейтхалиловларнинг илмий асарида таълим сифатини бошқариш[3], Л.Ф.Колесниковнинг ишларида таълим самарадорлиги тўғрисида[4], М.Мескон, М.Альберт, Ф.Хедоури[5] ҳамда П.Друкернинг тадқиқотларида менежмент[6], А.В.Тебенкиннинг илмий асарларида бошқарув жараёнини ташкил қилиш ва унинг самарадорлигини ошириш[7] тўғрисида назарий фикрлар берилган. Шунингдек, А.Н.Асаул, Б.М.Капаровнинг тадқиқотларида инновацион иқтисодиёт шароитида олий таълим муассасаларини бошқариш[8], М.В.Никитиннинг ишларида таълим муассасаларининг ривожланишини бошқариш тўғрисидаги ғоя ва қарашлар ўз ифодасини топган[9], А.Н.Боеванинг диссертация тадқиқот ишида олий таълим муассасаларида ўқитиш фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш ва яхшилаш йўллари тадқиқ қилинган[10]. Тадқиқот методологияси Тадқиқот жараёнида кузатиш, суҳбат, моделлаштириш, таҳлил, синтез, эксперт баҳолаш, иерархик таҳлил усулларидан фойдаланилди. Таълим муассасалари бошқарув жараёнлари самарадорлигини баҳолашдаги ёндашувлар асосида берилган илмий тавсиялар ва амалий таклифлар, таълим сифатини бошқарув механизмини такомиллаштириш имкониятларини кенгайтиради. Таҳлил ва натижалар Бошқарув жараёни самарадорлиги – бу муайян бошқарув жараёни натижавийлигининг нисбий тавсифи бўлиб, у бошқарув объекти, ҳамда бошқарув фаолияти (бошқарув субъекти)нинг ҳам миқдорий, ҳам сифат тавсифларига эга бўлган турли кўрсаткичларида акс этади. Олий таълим муассасаси самарадорлиги дейилганда талабанинг инсон капиталини ўстиришга қилинган харажатларнинг ва битирувчи оладиган билимларнинг иш берувчилар талабларига мос келиши учун мақсадга мувофиқ сарф-ҳаражатлар қилиш тушунилади. Олий таълим муассасасининг самарадорлик даражаси унинг фаолият натижаларини ҳар томонлама баҳолашга имкон берадиган кўрсаткичлар тизими орқали ифодаланиши лозим. Таълим муассасалари бошқарув самарадорлигини баҳолашга бир қанча ёндашувлар мавжуд бўлиб, уларни асосан, муассасанинг хўжалик фаолияти самарадорлигини баҳолаш, аттестация, аккредитациядан ўтказиш ва лицензиялаш учун ўқув таълим сифатини баҳолаш, таълим муассасаларини № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 2 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, ян

Доказательный фрагмент

«В данной статье рассмотрены основные подходы и методы оценки эффективности управления в учреждениях высшего образования.»

Образец извлечения

Демо-превью

В данной статье рассмотрены основные подходы и методы оценки эффективности управления в учреждениях высшего образования. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
Таълим тизими, самарадорлик кўрсаткичлари, бошқарув, показатели эффективности, rating system, бошқарув жараёни, рейтинг кўрсаткичлари, илмий салоҳият, performance indicators, кўп мезонли баҳолаш, рейтинг тизими, hierarchical analysis method, education quality assessment, Education system, оценка качества образования, самарадорлик кўрсаткичлари, scientific potential, иерархиялар таҳлили усули, метод иерархического анализа, multi-criteria assessment, Система образования, management process, рейтинговые показатели, рейтинговая система, Таълим тизими, таълим сифатини баҳолаш, научный потенциал, процесс управления, rating indicators, многокритериальная оценка
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники