К содержанию
РецензированоRU2017

Координация рынка образовательных услуг и рынка труда как фактор трудоустройства молодежи

Муяссар Мирзакаримова · Умида Рахимова

Экономика и инновационные технологии · 2017

Аннотация

Мақолада касб – ҳунар таълими муассасаларининг ёш битирувчи-мутахассисларини ишга жойлаштириш муаммоси таҳлил қилинади. Ёшлар ишсизлигининг сабабларидан бири таълим хизматлари бозорининг меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқ келмаслиги ҳисобланади. Ёшлар ишсизлиги муаммосини комплекс, тизимли ёндошув нуқтаи назаридан ҳал қилиш мақсадга мувофиқ. Аннотация: В статье анализируется проблема трудоустройства молодых выпускников - специалистов профессиональных образовательных учреждений. Один из причин молодёжной безработицы является несоответствие рынка образовательных услуг на потребности рынка труда. Проблему молодёжной безработицы целесообразно решить комплексно, системным подходом. Annotation: Problem job placement young graduate specialist professional of the educational institutions is analyzed in article. One of the reasons of the youth unemployment is a discrepancy market educational services on need market labor. The problem of the youth unemployment reasonable to solve complex, system approaches. Калит сўзлар: бандлик, ишсизлик, ёшлар меҳнат бозори, таълим хизматлари бозори, битирувчилар рақобатбардошлиги, ишга жойлаштириш. Кириш Ишга жойлаштириш, ёшлар бандлиги – бу давлат аҳамиятига молик масала, чунки айнан ёшлар мамлакат кадрлар салоҳиятини ташкил қилади. Ёшлар бандлигини таъминлаш давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг долзарб ва узоқ муддатли вазифаси ҳисобланади. Бугунги кунда инсон салоҳиятининг рақобатбардошлигини ошириш кўп жиҳатдан ёшлар меҳнатидан фойдаланиш соҳасидаги миллий стратегияга боғлиқдир. Меҳнат бозоридаги ёшлар аҳволини баҳолаш зарурати ёшлар – бу мамлакат келажаги эканлиги ва бутун жамиятнинг истиқболдаги ривожланиши улар фаолиятининг бошланғич шароитларига боғлиқлиги билан белгиланади. Бугунги ёшлар кўп жиҳатдан жамиятдаги сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсатади. Шу билан бир қаторда, ёшлар ишга жойлашишда катта қийинчиликларга учраётган ижтимоий ночор тоифалардан бири ҳисобланади. Кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 февралдаги 116-сонли № 1, 2017 www.iqtisodiyot.uz 1 “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил “1996 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 1997 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги фармонида асослаб берилди. Бу ерда кадрлар тайёрлаш тизимининг ривожланиши мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Мазкур фармон кадрлар тайёрлаш тизими ривожланиш даражасининг мамлакатда амалга оширилаётган демократик ва бозор ислоҳотлари талабларига мувофиқ келмаслиги масалаларига эътибор қаратди. Тизимда ўқитиш-касбий дастурларнинг кетма-кетлиги ва узлуксизлигининг мавжуд эмаслиги, давр талабларига жавоб бермайдиган кадрлар тайёрлаш сифат даражаси, таълим жараёнининг етарли бўлмаган моддий-техник ва ахборот асоси, ўқув-тарбия жараёнининг юқори малакали илмий-педагогик кадрлар, ўқув-услубий ва дидактик материаллар билан таъминланганлигининг паст даражаси, таълим тизими, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро фойдали интеграциянинг мавжуд эмаслиги каби муаммолар тўпланиб қолди. Амалдаги таълим тизимида умумтаълим ва касбий дастурлар ўртасидаги кетма-кетликнинг мавжуд эмаслиги натижасида базавий ва умумий ўрта таълим битирувчиларида зарурий касбий йўналиш ва меҳнат фаолияти кўникмалари шаклланмади. Ўсмирлар ва қизлар ўз лаёқатлари, хоҳишлари, ижодий ва меҳнат қизиқишларига мос ҳаёт йўлини танлашда жиддий қийинчиликларга учрадилар. Республикада касбий-техник таълим тизимида ишчи кадрлар тайёрлашга катта маблағлар сарфланди. Бироқ бу харажатлар кўзланган самарани бермади, кадрлар уларга бўлган реал эҳтиёжни ҳисобга олмаган ҳолда тайёрланди, кўплаб касб-ҳунар ўқув юртлари ёшларни партада тутиб туриш учун амал қилганди холос. Касбий-техник ўқув юртларининг янги турдаги таълим муассасаларига ўтиши кўп ҳолларда декларатив хусусиятга эга бўлди. Ҳақиқатда эса улардаги ўқитиш эскирган моддий-техник асосда ва кучсиз ўқув-услубий таъминот, тегишли қайта тайёрлашдан ўтмаган ўқитувчи кадрлар орқали амалга оширилди. Шу сабабли кўпинча касбий-техник ўқув юртларининг битирувчилари узоқ вақт бевосита ишлаб чиқаришда, айниқса, амалий кўникма ва малакани шакллантириш жараёнида ўқиб-ўрганишларига тўғри келди. Бир бўғинли олий таълим меҳнат бозорининг эҳтиёжларини, ишлаб чиқаришдаги таркибий ўзгаришларни ва ижобий халқаро тажрибани тўла ҳисобга олмади. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилишда таълим муассасаларининг мустақиллиги етарли бўлмади, улар касб-ҳунар меҳнати бозорининг ўзгариб бораётган шароитларига ёмон мослашди. Олий таълимнинг илмий салоҳиятидан самарасиз фойдаланилди, етакчи олимлар, мутахассис- амалиётчилар, маданият вакилларини ўқув-услубий жараёнга жалб қилишнинг таъсирчан механизми ишлаб чиқилмади. Кадрлар тайёрлаш жараёни ва илмий муассасалар ўртасида зарурий алоқа мавжуд бўлмади, таълимда фан ютуқларидан фойдаланиш, ўрганиш ва тарқ

Доказательный фрагмент

«Мақолада касб – ҳунар таълими муассасаларининг ёш битирувчи-мутахассисларини ишга жойлаштириш муаммоси таҳлил қилинади.»

Образец извлечения

Демо-превью

Мақолада касб – ҳунар таълими муассасаларининг ёш битирувчи-мутахассисларини ишга жойлаштириш муаммоси таҳлил қилинади. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
бандлик, ишсизлик, ёшлар меҳнат бозори, таълим, educational services market, unemployment, ёшлар меҳнат бозори, competitiveness of graduates, безработица, ишга жойлаштириш, employment, youth labor market, таълим хизматлари бозори, битирувчилар рақобатбардошлиги, конкурентоспособность выпускников, рынок образовательных услуг, занятость, молодежный рынок труда
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники