Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
ЎЗБЕКИСТОНДА КАРТОШКА УРУҒЧИЛИГИ ТИЗИМИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Аҳатқулов Баҳриддин Матлабович
Академические исследования в современной науке · 14-26 · 2026
Аннотация
Ўзбекистон картошка уруғчилиги тизимининг аҳамияти ўрганилган. Ёндашув ва муаммолар таҳлил қилинган шунингдек, имкониятлар баҳоланган, картошка уруғчилидаги замонавий яндашув, ижтимоий ҳолат ҳамда иқтисодий муносабатларга фикр-мулолоҳазалар билдирилган. Калит сўзлар. Ўзбекистон картошка уруғчилиги тизими, агротехнологик амалиётлар, замонавий селекция ва замонавий биотехнологиялар, ижтимоий ҳамда иқтисодий ёндашувлар. Картошка уруғчилиги тизими қишлоқ хўжалигида муҳим ўрин тутади. Шунинг учун, картошка уруғчилиги тизимининг самарадорлигини оширадиган замонавий агрономик ва биотехнологик усуллардан фойдаланилади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бугунги куннинг устувор вазифалардан бири. Бутун дунёда замонавий селекция ва генетик модификация усуллари орқали юқори хосилдор, зараркунандаларга чидамли ва иқлимга мос навлар яратиш бўйича тажрибалар кенгаймоқда. Шу билан бирга, картошка навларнинг генофондини сақлаб қолиш ва замонавий биотехнологиялар асосида ушбу навларнинг генетик хусусиятларини бойитиш ишлари жадаллашмоқда. Айнан, замонавий селекция ва биотехнология усуллар навлар ҳосилдорлигини ошириш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва маҳаллий шароитларга мос экинлар етиштириш имконини яратади. Тажрибаларга назар соладиган бўлсак, стерил шароитда озиқлантирувчи муҳитда ўстирилган тўқималардан генетик жиҳатдан бир хил ўсимликлар олиш мумкин [1], тўқималарнинг юқори кўпайтириш коеффициенти ўсимликларни вируслар ва патоген микроорганизмлардан ҳимоялаш имкониятини беради [2], ушба усуллар ёрдамида қишлоқ хўжалигида соғлом экин материаллари етиштирилади [3] шу билан бирга, автоматлаштирилган агротехнологиялар билан картошка уруғчилиги такомиллаштирилади. 80 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Қишлоқ хўжалигида юқори ҳосилдорликка эришиш ва касалликларни камайтириш учун вируслардан ҳоли уруғликларни ишлаб чиқариш ва уларни кўпайтириш “Ин витро” усулида мувоффақиятли амалга оширилади. Бунда, ҳар бир омон қолган новда учи микропропагация қилинади, клон ишлаб чиқарилади ва вирусдан тозаланади. Ушбу жараёнлар 200 кунгача давом этиши мумкин [4]. Картошка ҳосилини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш учун ундирилган туганаклардан экиш тавсия этилади. Ундирилган туганаклар баҳорда экилса ҳосил 12-15 % га ошади ва 10-15 кун эртароқ пишади. Ундиришда хона ҳарорати 18-22°C бўлиши керак. Экиш вақтида нишлар узунлиги 0,5-1 см (қўлда экишда 3-4 см гача) бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади [5]. Картошка ўсиш даврида озиқ моддаларни она туганакдан олади. Картошка уруғликларининг тугиш даври салқин кунларга тўғри келиши керак. Сақлашда эса салқин омборлардан фойдаланиш ҳамда сақлашда оптимал ҳарорат (7-10°C) ва намлик (90-95%) даражаси муҳим. Картошка пишиш даврларига тавсиф Экилган кундан бошлаб (кун, нишлаган уруғ ҳисобида) Т/р Пишиш гуруҳлари Балл Фойдаланиш Палак сўлишни мумкин бўлган бошланишида шаклда 1. Жуда эртаки 2 55-60 70-80 2. Эртаки 3 60-70 80-90 3. Ўртача эртаки 4 70-80 100-115 4. Ўрта пишар 5 80-100 115-125 5. Ўртача кечки 6 100-110 125-140 6. Кечки 7 110-120 140-150 Манба: И.М.Яшина, Н.Склярова “Картофель” Москва-2000 Картошка етиштиришда замонавий ирригация тизимларидан самарали фойдаланиш ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамиятга эта. Бу усуллар ернинг намлигини оптимал даражада сақлайди ҳамда зарур микдорда сув билан таъминлайди. Сувни тўғридан-тўғри ўсимлик томирларига етказиш орқали сув сарфини камайтириш ва самарадорликни таъминлаш мумкин. 81 ACADEMIC RESEARCH IN MODERN SCIENCE International scientific-online conference Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон шароитида 1 гектар картошкани насос орқали суғоришда 7 минг м3 сув ва 2,3 минг киловат электр-энергия сарфланади (электр-энергия сарфи 1 кв электр-энергия учун 900 сўмдан 2,1 млн сўмгача маблағни ташкил этади). Бу омиллар картошка ишлаб чиқариш таннархини 3,5-4 фоизга оширади. Бундан ташқари, суғориш усуллари картошканинг биокимёвий таркибига ҳам таъсир қилади. Масалан, тажрибада эгатлаб суғоришда қуруқ моддалар миқдори назорат вариантида 18,0 фоиз бўлган бўлса, томчилатиб суғориш усулида 19,0 фоизга, ер остидан суғориш усулли вариантда эса 18,9 фоизга ошган. Крахмал миқдорида ҳам ўзгаришлар кузатилган [6]. Автоматлаштирилган замонавий ирригация тизимлари орқали тупроқдаги намлик ҳолатини кузатиб бориш мумкин. Суғориш усулларига кўра картошка (1 центнер ҳосил) учун сарфланган сув ҳисоби (2014-2016 йилларда олиб борилган тадқиқот натижаси) Ҳосилдорлик т/га Суғориш Мавсумий сув, 1 ц ҳосил учун усуллари сарфи, м3/га сув сарфи, м3/ц Эгатлаб 3750 185,6 суғориш Ёмғирлатиб 1714 80,0 суғориш Томчилатиб 1873 81,0 суғориш Ер остидан 1883 84,0 суғориш Манба: Ўзбекистон аграр фани хабарномаси №3 (3). 2022, 56-58 б. Картошка етиштиришда макро (азот, фосфор, калий) ва микроэлементлар (бор, мис, рух ва бошқалар) муҳим. Уларнинг етмаслиги ва/ёки ортиб кетишини ўсиш, иммун тизим, ҳосил ва сифатга таъсири катта. Картошканинг озиқ элементларга бўлган талаблари ўсиш даврида турлича
Доказательный фрагмент
«Ўзбекистон картошка уруғчилиги тизимининг аҳамияти ўрганилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюЎзбекистон картошка уруғчилиги тизимининг аҳамияти ўрганилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Ўзбекистон картошка уруғчилиги тизими, замонавий селекция ва замонавий биотехнологиялар, ижтимоий ҳамда иқтисодий ёндашувлар., агротехнологик амалиётлар
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Диссертации и авторефератыYusupov Kuanıshbay Baltabayevich2026
Научные статьиI.B.Yangiboyev, E.X.Berdanov +22025