Научные статьиM.H.Sayidova, S.U.Pulatova2025
КАРТОШКАНИ ЯНГИ ЯРАТИЛГАН “ТОШКЕНТ ЭРТАГИСИ” НАВИНИНИНГ ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
НАВИНИНИНГ ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ (КАРТОШКАНИ ЯНГИ ЯРАТИЛГАН “ТОШКЕНТ ЭРТАГИСИ”) · Рахматуллаев Жасурбек Негматуллаевич (КАРТОШКАНИ ЯНГИ ЯРАТИЛГАН “ТОШКЕНТ ЭРТАГИСИ”)
Инновационные исследования в современном мире: теория и практика · 2026
Аннотация
Ушбу мақолада картошкани янги яратилган “Тошкент эртагиси” навини эртаки муддатда етиштиришнинг иқтисодий кўрсаткичлари натижалари келтирилган. Тадқиқот натижаларига кўра, янги яратилган картошканинг “Тошкент эртагиси” навининг рентабеллик даражаси, стандарт “Санте” навига нисбатан, 29,2 фоизга юқори бўлиши тажрибалар аниқланганлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган. Калит сўзлар: Нав, Тошкент эртагиси, Санте, барча харажат, соф даромад, ҳосилдорлик, рентабеллик, иқтисодий самарадорлик. Аннотация: В статье представлены результаты экономических эффективность выращивания нового сорта картофеля «Ташкент эртагиси» в ранний срок посадки. По результатам исследований экономических эффективность приведены данные о том, что по сравнению со стандартным сортом "Санте" у вновь созданного сорта картофеля "Тошкент эртагиси” на 29,2% выше стандартного сорта «Санте». Ключевые слова: Сорт, Тошкент эртагиси, Санте, общая стоимость, чистая прибыль, урожайность, рентабельность, экономическая эффективность. Кириш. Картошка Шимолий қутбдан бошлаб Кавказорти, асосан Болтиқ бўйи республикалари, Марказий қора тупроқли зона, Волга бўйлари, Бошқирдистон, Урал, Сибирь ва Узоқ Шарқда, шунингдек Ўрта Осиё республикаларида экилади. Картошка ўсимлиги Ўзбекистонда 150 йилдан бери экилиб келинмоқда. Жаҳоннинг картошка ишлаб чиқарувчи мамлакатларида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ва экин ҳосилдорлигини оширишда янги мосланувчан истиқболли навларни яратиш, уруғлик материалларини жадал кўпайтириш йўлларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан биридир. Республикамиз картошкачилигида дунё бозорига рақобатбардош янги навларни яратиш ҳамда уларни жадал кўпайтириш ва уруғчилигини ташкил этиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Картошка асосан туганакларидан кўпайтирилиб, майдон бирлигига сарфланадиган уруғлик миқдори (3,0-4,0 т/га) бўйича энг юқори ўринни эгаллайди[5;6;7;8;9;10]. ТАДҚИҚОТ ЎТКАЗИШ ШАРОИТИ ВА УСЛУБИ Тадқиқотлар Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Тошкент илмий-тажриба станцияси тажриба далаларида 2020-2021 йилларда ўтказилди. Дала ва ишлаб чиқариш тажрибаларини ўтказиш, экиш, экинни парвариш қилиш, ҳосилни йиғиш, ҳисоблаш ва таҳлиллар умумқабул қилинган, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Бутунроссия ўсимликшунослик институти, Бутунроссия картошка хўжалиги илмий-тадқиқот институти, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалик экинларининг янги навларини синаш бўйича Давлат комиссияси услуби ҳамда тавсиялари асосида 28 олиб борилган [1;2;3;4]. Дала тажрибаларида олинган натижаларнинг статистик таҳлили Мicrosoft Еxcel дастури ёрдамида Б.А.Доспехов усулида ҳисобланган. ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ МУҲОКАМАСИ Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир янги нав ёки технологияни қўллашда иқтисодиётга фойда келтирмаса, уни ишлаб чиқариш қабул қилмайди. Фермер-деҳқон хўжаликларига тавсия қилинадиган навлар эртапишар, серҳосил, меваси бозорбоп, йирик, ўсимлиги ташқи муҳит шароитига, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлиши керак. Синалган навлар ҳосилдорлигини ҳисоблашда “Картошка етиштиришда қўлланиладиган технологик карта” дан фойдаландик. Олиб борилган барча сарф- харажатлар қуйидаги йўналишда бажарилди. Эртаги муддатда навшунослик боғчасига экилган картошкани “Тошкент эртагиси” ва “Сантэ” навини иқтисодий самарадорлик кўсаткичлари, минг сўм/ га. (2020-2021йй). Нав намуналари Кўрсаткичлар Тошкент Санте (st) эртагиси Уруғ, ўғит, ЁММ, парваришлаш ва бошқа 18280,0 18280,0 харажатлар Ҳосилни йиғиштириш ва транспорт харажатлари 2860,0 2420,0 Жами харажатлар 21140,0 20700,0 Устама харажатлар, 25% 5285,0 5175,0 Кутилмаган харажатлар (20%) 5285,0 5175,0 Барча харажатлар 31710,0 31050,0 Ҳосилдорлик, т/га 28,6 24,2 Ҳосилни нарҳи,сўм 2300 65780,0 55660,0 Соф даромад 34070,0 24610,0 1тонна маҳсулот таннарҳи 1071,8 1240,3 Рентабеллик даражаси, % 107,4 79,2 Бир гектар майдонга, 3 тонна уруғ сарфланди, 1 кг уруғ нарҳи 3200 сўм, жами 9 600 минг сўм, картошкани озиқлантириш учун сарфланган соф ҳолдаги N P K кг, 200 150 100 аралашма ҳолатда азотли ўғитдан 435 кг, ўғит нарҳи 1кг-2200 сўм, фосфорли ўғитдан 357 кг, ўғит нарҳи 1кг-2500 сўм, калий ўғитидан 200 кг, 1кг-900 сўм жами ўғитга кетган харажат 2 029 минг сўмни ташкил қилади. ЁММ 534,4 л, 1 л-4000 сўм, жами 2 137,6 минг сўм. Суғоришлар сони 8 марта, 1-2 суғоришда гектарига 300 минг сўм, қолган суғоришларда 200 минг сўмдан хақ тўланади. Культивация ва чопиқ нарҳи 500 минг сўм, 2 марта культивация ва 2 марта чопиқ қилинди, жами 2 000 минг сўм, палагни пуштага тараш 2 марта 156,7 минг сўм, 1 тонна ҳосилни териш ва ташишга кетган харажатлар 300 минг сўм, касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш 2 марта 400 минг сўм, жами уруғ, ўғит, парваришлаш ва бошқа харажатларга 18 280 минг сўм, сарф бўлди. Бунда ўртача 1 тонна маҳсулотни йиғиштириш учун 100 минг сарфланди. 29 Картошкани парваришлаш бўйича технологик картада устама харажатлар 25% деб белгиланган. Унга мувофиқ бу харажатлар миқдори жами харажатлар кўр
Доказательный фрагмент
«Ушбу мақолада картошкани янги яратилган “Тошкент эртагиси” навини эртаки муддатда етиштиришнинг иқтисодий кўрсаткичлари натижалари келтирилган.»
Образец извлечения
Демо-превьюУшбу мақолада картошкани янги яратилган “Тошкент эртагиси” навини эртаки муддатда етиштиришнинг иқтисодий кўрсаткичлари натижалари келтирилган. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- Нав, Тошкент эртагиси, Санте, барча харажат, соф даромад, иқтисодий самарадорлик., рентабеллик, ҳосилдорлик
Смежные источники
Общество и инновацииKhosiyat MAMATKULOVA2024
Магистерские диссертацииЮлдашев Ж.Х2014
ИсследовательDAXLDORLIK HISSINING O‘RNI, Nosirova Nozima Safarovna2026