К содержанию
РецензированоRU2026

ТОЛЕРАНТЛИК - БИЛИШ ЖАРАЁНИ ТАРКИБИДА

Исматуллаева Гуласал Рахмат қизи (Бухоро муҳандислик техника университети. доц.)

Современная наука и исследования · 2 · 124-130 · 2026

Аннотация

The article presents the idea that the problem of knowledge of the world has always been at the center of attention of philosophy, and that even the ancient philosophers and thinkers of Central Asia (Farabi, Beruni, Abu Ali ibn Sina, A. Navoi) expressed their views on the possibility of knowledge of the world and the attainment of truth. Keywords: ontology, epistemology, value, tolerance, democracy, universality, humanity. Халқимизнинг маънавий-тарихий анъаналарнинг ҳозирги замон воқелигини шакллантиришдаги ролини кўрсатиш зарурати толерантликнинг ижтимоий-ахлоқий жараёндаги роли, миллий хусусиятлар ва умуминсоний қадриятлар билан қай даражада боғлиқлигини кўрсатиш муаммонинг муҳим назарий-методологик жиҳатларидан бири ҳисобланади. Президент Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Барчамизга маълумки, ҳар бир суверен давлат ўзининг бетакрор тарихи ва маданиятига эгадир. Бу тарих, бу маданиятнинг ҳақиқий ижодкори, яратувчиси эса ҳақли равишда шу мамлакат халқи ҳисобланади. 2313 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4 Ўзбекистонимизнинг кўп асрлик тарихи ва кейинги 25 йиллик ривожланиш даври, ўз давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга қаратилган тараққиёти бу ҳақиқатни яна бир бор яққол тасдиқлаб берди. Ана шу бунёдкорлик жараёнининг қудратли ва ҳал қилувчи кучи, ҳеч шубҳасиз, кўпмиллатли халқимиздир. Ўзбек халқининг неча минг йиллик тарихида қандай мураккаб даврлар, оғир синовлар бўлганини барчамиз яхши биламиз. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва биз эришган оламшумул ютуқлар мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчилик, тўсиқ ва синовларни ўз кучи ва иродаси билан енгиб ўтишга қодир, деб баралла айтишга тўла асос беради”1. Толерантлик - бағрикенглик асосидаги, турли қарашларни, эътиқодларни, жаҳон маданиятини хурмат қилиш, умуминсоний қадриятларни қабул қилиш ва тўғри тушуниш, инсонни ўзлигини намоён қилиши асосидаги инсоний якка шахслигининг глобал маънода (жаҳон миқёсида)кўринишидир. Толерантлик тушунчасининг ўзбек тилида турли хил талқинлари мавжуд: чидамлилик, сабр-тоқатлилик, бардошлилик, келишувчанлик, кечиримлилик, очиқ кўнгиллилик, бағрикенглик, кенг феъллилик. Толерантлик замонавий талқинларда ўзгалар фикрига, эътиқодига, хулқига сабр-тоқат қилмоқ, деб баҳоланмоқда. Яна шуни айтиш мумкинки толерантлик сабр - тоқатлик билан дунёни билишни ўрганиш ва бир эътиқодга ёпишиб қолмасдан ўзига ва жамиятга маъқул бўлган хақиқат йўлни танламоқдир. Дунёни билиш масаласи доимо фалсафа фанининг диққат марказида бўлиб келган. Қадимги файласуфлар, Марказий Осиё мутафаккирлари (Фаробий, Беруний, Абу Али Ибн Сино, А.Навоий) хам оламни билиш ва хақиқатга эришиш мумкинлигини таъкидлайдилар. Гносеологик нуқтаи назаридан ўрганишда бағрикенглик мантиқий ҳодиса, ўзига хос мураккаб ва кенг тушунча сифатида талқин этилади. Бу ерда эътибор мазкур тушунча шахс, инсоният, гурухлар ҳаётида содир бўлган, бўлаётган ҳодисаларни нақадар ҳаққоний акс эттирилишига қаратилади. Толерантлик, эркинлик, демократия ҳақида оғиз кўпиртириб гапираётган баъзи Ғарбдаги сиёсатчилар, ўзлари бошқа халқлар озодлиги, эркин, тинч ҳаётига тажовуз қиладилар. Улар шиалар, суннийлар ва қурдларни бир-бирига гиж-гижлаб зиддиятни янада кескинлаштирмоқдалар. Вазифа эса толерантлик моҳиятини, содир бўлиш жараёнларини илмий билиш ва сўнг ундан амалиётда фойдаланиш бўлмоғи даркор. Юртбошимиз истиқлолни мустаҳкамлаш кўп миллатли мамлакатимиз равнақи учун сиёсатда толерантликни муҳим тамойил қилиб олиб иш кўрмоқда. 1Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз.-.Т.- ”збекистон”,2016-Б13 2314 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4 Онтологик маънода ўрганилганда толерантлик-қадрият реал ҳодиса сифатида мавжудми, қачон, қаерда, нима учун шаклланган деган саволларга жавоб ахтарилади. Чунки бағрикенглик ижтимоий-маънавий, кейинчалик сиёсий ҳодиса, фаол муносабатлар сифатида пайдо бўлди ва инсоният ҳаётининг ажралмас қадриятига, ҳодисасига айланди, яъни бағрикенглик ижтимоий борлиқнинг реал томони, мавжуд феномени сифатида ўрганилиши, инсонлар ҳаётида унинг ўрни, аҳамияти кўрсатилиб берилиши лозим. Бағрикенгликнинг энг ёрқин ифодасини илм-фан соҳасида, хусусан Муҳаммад Хоразмий, Фарғоний каби алломаларнинг илмий фаолиятида кузатиш мумкин. Улар қаторида Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий ҳам ўзига хос ўрин тутган. Олимнинг дунёқараши ўз даврида кенг тарқалган қадимги юнон фалсафаси, шунингдек Ёқуб ибн Исҳоқ ал-Киндий, Абу Наср ал-Форобий, Абу Бакр ар-Розий ҳамда Ўрта Осиёда кенг тарқалган мутазилийлар таъсирида шаклланди. Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмийнинг бизгача етиб келган ягона асари “Мафотиҳ ал- улум” (“Илмлар калитлари”)дир. Бу асар ўрта асрларда фанларнинг ривожланиши тарихига молик камёб манба сифатида кўпгина олимларнинг эътиборини тортган. Асарнинг 1160 йилдаги қўлёзмага асосланган матнини 1895 йилида голландиялик шарқшунос Ван Флотен нашр эттирган. Ўрта Осиё мутафаккирларининг бағрикенглиги аввало шундан билинадики, улар қадимги юнон файласуфлари, асосан Арасту асарларида кўтарилган ғоя ва

Доказательный фрагмент

«The article presents the idea that the problem of knowledge of the world has always been at the center of attention of philosophy, and that even the ancient philosophers and thinkers of Central Asia (Farabi, Beruni, A…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article presents the idea that the problem of knowledge of the world has always been at the center of attention of philosophy, and that even the ancient philosophers and thinkers of Central Asia (Farabi, Beruni, A… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
ontology, epistemology, value, tolerance, democracy, universality, humanity, онтология, қадрият, гносеология, бағрикенглик, демократия, инсоният., умуминсонийлик
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники