К содержанию
РецензированоRU2026

ҚАЙТА ТИКЛАНАДИГАН ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ

Мирзаев Улуғбек Тельманович

Современная наука и исследования · 2 · 124-130 · 2026

Аннотация

This article emphasizes the importance of using renewable energy sources. Much attention is paid to the use of alternative energy sources in various sectors of the economy throughout the world. Taking this into account, the article reflects the implementation of the "green economy" system in the industrial sectors of our republic in recent years. Key words: energy saving, green economy, civilization, reinforced concrete, fuel, economy. Ҳозирги кунда энергия тежамкорлигини ошириш, экологик тоза, ноанъанавий ва қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки, қайта тикланувчи энергия манбаларидан унумли фойдаланиш ер ости бойликлари ва захираларини тежаш баробарида экологияга чиқарилаѐтган зарарли газларнинг миқдорини камайтириш имконини беради. 2244 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4 Шу боис бутун дунёда иқтисодиётнинг турли соҳаларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга катта эътибор қаратиляпти. Шуларни инобатга олган ҳолда сўнгги йилларда республикамизнинг саноат тармоқларига “яшил иқтисодиёт” тизимини жорий қилиш, ижтимоий соҳасида энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, инновацион тараққиётни жадаллаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Шундан келиб чиқиб, яқин келажакда у ёки бу давлатнинг барқарор ривожланиши учун энергетика тармоғида қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш салмоғига узвий боғлиқ бўлиб қолиши эҳтимолдан ҳоли эмас Саноат ва маиший эҳтиёжлар учун энергия истеъмолининг ҳозирги суръатида замонавий цивилизация атроф-муҳитни ўз-ўзини тиклашининг максимал даражасига етди. Замонавий даврда бозорни бошқаришдаги ишлаб чиқариш ва иқтисодий жараёнлар биосферани экологик инқироз ҳолатига, инсоният эса ресурслар инқирозига олиб келди. Ўтган минг йилликда инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг уйғунлиги рўй бермади. Капитализм ишлаб чиқариш муносабатлари тизими сифатида таназзулга юз тутмоқда, лекин у бошқа ички маконнинг ўсиши - арзон ишчи кучи, савдо бозори ва ундаги табиий ресурсларни шафқатсиз эксплуатация қилиш сабабли ўзининг кўплаб ички қарама-қаршиликларини ечишда давом этмоқда. Энергетика корхоналари учун хом ашё бўлган фойдали қазилмалар доимий равишда тугаб бормоқда. Аниқ маълумки, уларнинг захиралари бир ёки икки авлоддан кейин ўз ниҳоясига етади. Фақатгина айрим сиёсатчиларнинг табиий бойликларнинг битмас-туганмаслиги ва Ернинг тубидан углеводородларни тезроқ ва иложи борича катта миқдорда қазиб олишни исташлари ҳақидаги битмас-туганмас оптимизми келажак авлодларини бундай фойдаги қазилмалардан маҳрум қилади. Инсоният сайёрамиз табиий-иқлим муҳитидаги тез ўзгаришдан хавотирда. Инсоннинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтиришнинг мумкин бўлган йўли - муқобил энергия манбаларини истеъмол (фойдаланиш) соҳасига киритишдир. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш Ердаги экологик ва энергия мувозанатини бузмайди. Агар энергия ресурсларини олишнинг бошқа усуллари топилмаса, инсоният ноанъанавий энергиядан фойдаланишни ўрганиши керак бўлади. Кўпгина мамлакатлар энергия эҳтиёжларини қондириш учун қуёш энергияси, шамол энергияси, геотермик иссиқлик, денгиз тўлқинлари ва қуйи оқимлари ва атроф- муҳит иссиқлигидан фойдаланиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини фаол равишда олиб бормоқдалар. 2245 ResearchBib IF - 11.01, ISSN: 3030-3753, Volume 2 Issue 4 Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш орқали Европа Иттифоқи мамлакатлари ички ва саноат эҳтиёжлари учун энергия истеъмолини (иссиқ сув таъминоти, биноларни иситиш, сувни чучуклаштириш, сузиш ҳавзаларини иситиш, ҳавони тозалаш) 2000 йилга 10% га (ва 2020 йилга қадар - 20% га) камайтирди. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш 14,2 фоизга ўсди. Қайта тикланадиган энергия манбаларидан фаол фойдаланиш йиллар давомида ушбу мамлакатларга нефт ва газ импортини 30 фоизга камайтиришга, шунингдек, ҳавога карбонат ангидрид чиқиндиларини сезиларли даражада камайтиришга имкон берди. Европа Иттифоқи мустақил лабораториялар томонидан қуёш қурилмаларининг сифати ва хавфсизлигини синовдан ўтказиш бўйича янги стандартлар ишлаб чиқди. Давлатлар томонидан қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланганлик учун солиқ ва бошқа иқтисодий имтиёзлар берилади. МДҲ давлатларининг гелиотехниклари халқ хўжалигида турли хил саноат ва маиший гелиотехник тизимлар ва қурилмаларини ишлаб чиқдилар ва улардан муваффақиятли фойдаланмоқдалар, масалан: Қримдаги қуёш станцияси, соф ва тоза материаллар ва қотишмалар олиш учун юқори ҳароратли печлар, тўғридан-тўғри электр энергиясини ишлаб чиқарувчи қуёш панеллари, гелиоошхоналар, ҳавони ёки сувни иситиш коллекторлари, тузсизлантирувчилар (яъни шўр сувни чучук сувга айлантиради), иссиқхоналар, турли мақсадларда қўлланилинадиган, қишлоқ хўжалиги корхоналари учун қуритгичлар, қурилишда қуёш энергиясидан фойдаланиш тажрибаси мавжуд. Асосий қурилиш

Доказательный фрагмент

«This article emphasizes the importance of using renewable energy sources.»

Образец извлечения

Демо-превью

This article emphasizes the importance of using renewable energy sources. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
energy saving, green economy, civilization, reinforced concrete, fuel, энергия тежамкорлиги, тежамкорлик., яшил иқтисодиёт, ёқилғи, темир – бетон, цивилизация
Открыть DOI
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники