Экономика и инновационные технологииКаримов Норбой Ганиевич, Султанов Махмуд Ахмедович2018
ПРОБЛЕМЫ И НАПРАВЛЕНИЯ РАЗВИТИЯ ЭЛЕКТРОННОЙ ТОРГОВЛИ В УСЛОВИЯХ ЦИФРОВИЗАЦИИ
Махмудова Хилола Эркиновна
Экономическое развитие и анализ · 2020 · 440-447 · 2025
Аннотация
International e-commerce is an important and rapidly growing sector of the global economy, which has significantly expanded its scope in recent еars due to digitalization and globalization. Key issues include access to international markets, optimization of purchase and sale processes, as well as transaction security and data protection. The importance of this topic is explained by the introduction of regulatory norms and standards aimed at creating a safe and efficient environment for e-commerce. Keywords: e-commerce, globalization, online trade, digitalization, international markets, logistics, payment systems. III SON - MART, 2025 350-358 350 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart www.sci-p.uz Кириш. Халқаро электрон тижорат бугунги кунда жаҳон иқтисодиётининг муҳим элементи бўлиб, унинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Савдони рақамлаштириш ва глобаллаштириш шароитида у нафақат анъанавий савдо усулларига муқобил бўлибгина қолмай, балки йирик компаниялар учун ҳам, кичик ва ўрта корхоналар учун ҳам бизнес имкониятлари кўламини сезиларли даражада кенгайтириш имконини беради. Унинг муҳимлиги қўйидагилар омиллар билан белгиланади, жумладан: Иқтисодиётнинг глобаллашуви. Интернет ва рақамли технологияларнинг ривожланиши билан мамлакатлар ўртасидаги чегаралар йўқ бўлиб бормоқда, шу сабабли мижозларнинг сони кескин ошишига олиб келади. Электрон тижорат компанияларга жисмоний мавжуд бўлмасда, улар сотувчиларга халқаро бозорларга чиқиш имконини беради, товарларни ташиш ва сақлаш харажатларини камайтиради. Онлайн харидларни кўпайиши. Сўнгги йилларда Интернет-технологияларнинг ривожланиши, логистиканинг яхшиланиши ва харид қилиш қулайлиги билан боғлиқ бўлган онлайн савдо ҳажмининг кескин ўсиши кузатилмоқда. Айниқса, сезиларли ўзгаришлар CОВИД-19 пандемияси даврида, кўплаб корхоналар онлайн режимга ўтишга мажбур бўлган ва истеъмолчилар товар ва хизматларни сотиб олишнинг янги усулларини фаол равишда ўргана бошлаган пайтдан ривожлана бормоқда. Халқаро логистика ва тўлов тизимларини ривожлантириш. Халқаро логистика ва глобал тўлов тизимларининг такомиллашуви халқаро харидларни кўпроқ мижозлар учун очиқ қилди. Бундай ўзгаришлар халқаро савдони қулай, хавфсиз ва истеъмолчиларга чет эл бозорларида тез ва самарали харид қилиш имконини яратиб берди. Шундай қилиб, халқаро электрон тижорат глобал иқтисодиётнинг асосий йўналиши бўлиб, янги бизнес имкониятларини таклиф қилади, савдо бозорини кенгайтиради ва глобаллашув жараёнини тезлаштиради. Шу билан бирга, у халқаро стандартларга риоя қилиш ва хавфсизликни таъминлаш зарурати каби қатор муаммоларни келтириб чиқаради. Бу халқаро электрон тижоратнинг долзарб тенденциялари ва муаммоларини чуқурроқ ўрганиш ва таҳлил қилиш муҳимлигини таъкидлайди. Адабиётлар шарҳи. Ҳозирги кунда электрон тижорат савдо соҳаси ва ҳар бир давлат миллий иқтисодиётининг энг жадал ривожланаётган сегментларидан бири бўлиб, замонавий ҳаётдаги рақамли ўзгаришларнинг таъсирини ифодалайди. Бир қатор тадқиқотчилар ҳатто буни “рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш кўрсаткичи” деб ҳам аташади. Невская (2020) фикрига кўра, замонавий жаҳон иқтисодиётининг барқарор тенденцияларидан бири унинг асосий таркибий қисмларини, биринчи навбатда, савдо операцияларини рақамлаштириш ҳисобланади. Бозорнинг барча иштирокчилари учун қўшимча қулайликлардан ташқари, янги технологиялар ва бизнес форматлар минтақавий, саноат ва жаҳон бозорлари фаолиятида ўзгаришларга олиб келади. Бундай ўзгаришлар ортидан қўшилган қиймат таркиби ўзгаради, рақобат, меҳнат бозорининг табиати ва тузилишига тубдан таъсир қилади ҳамда давлат томонидан тартибга солиш учун янги талабларни тақдим этади. Электрон тижорат концепцияси 1960 йилларга бориб тақалади, лекин биринчи марта 1983 йилда Калифорниянинг Вулкан шаҳрида тижорат коммунал хизматлари қўмитаси йиғилишида шакллантирилган. Калифорния штати ассамблеяси аввалроқ қўмита таҳлилчилари Роберт Жейкобсон ва Жон Статтон томонидан ишлаб чиқилган «электрон тижорат» атамасини расман киритди. 1984 йилдаги «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун чиқарилди, унга «телекоммуникация тармоғи орқали товарлар ва 351 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, mart www.sci-p.uz хизматларни харид қилиш» учун мўлжалланган «электрон савдо тизимлари» киради (Белов, 2021) Электрон тижоратнинг амалга оширишили даврида адабиётларда электрон тижоратнинг кўплаб таърифлари пайдо бўлди ва улар тўлдирилиб, бойитилиб борилмоқда. Масалан халқаро электрон тижоратни технологик нуқтаи назардан «маълумотлар алмашинувининг электрон воситаларидан фойдаланган ҳолда тижорат операцияларини такомиллаштириш ва ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш технологиялари» деб таърифлаш мумкин ёки “халқаро электрон тижорат – бу рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлайдиган ва товарларни/хизматларни буюртма қилишни, тўловларни амалга оширишни ва бошқаларни ўз ичига олган бизнес операцияларининг тўлиқ ёпиқ циклини таъминловчи технология” (Крутин, 2018). “Электрон тижорат” тушунчасининг ўзига хос хусусияти унинг ахборот технологияларидан фойдаланиш б
Доказательный фрагмент
«International e-commerce is an important and rapidly growing sector of the global economy, which has significantly expanded its scope in recent еars due to digitalization and globalization.»
Образец извлечения
Демо-превьюInternational e-commerce is an important and rapidly growing sector of the global economy, which has significantly expanded its scope in recent еars due to digitalization and globalization. Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.
- Цитирований
- 0
- Тип
- Журнал
- Страна
- Узбекистан
- Ключевые слова
- e-commerce, globalization, online trade, digitalization, international markets, электрон тижорат, рақамлаштириш, глобализация, онлайн савдо, логистика, цифровизациялогистика, logistics, халқаро бозорлар, payment systems, глобаллашув, платежные системы, тўлов тизимлари, цифровизация, электронная коммерция, онлайн торговл
Смежные источники
Решение социальных проблем в управлении и экономикеMANAGEMENT AND ECONOMY, Гиёсова Василя Авазовна +12026
Лучшие интеллектуальные исследованияQurbonov Yorqinbek Avazxonovich2025
The American Journal of Applied sciencesShohista Qobiljonovna Yuldasheva, Okhistaxon Khabibjonova2021