К содержанию
РецензированоRU2025

ОРГАНИЗАЦИОННО-ПРАВОВЫЕ АСПЕКТЫ РАЗВИТИЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ НЕГОСУДАРСТВЕННЫХ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ОРГАНИЗАЦИЙ

ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ · DSc, проф. Боронов Бобур Фарходович · Саломов Шавкат Фаёсович (Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти)

Экономическое развитие и анализ · 2025

Аннотация

The article describes the importance of non-governmental educational organizations in the national economy of the country, the socio-economic policy of the government in the development of these sectors, the tasks of organizations that control the quality of educational services provided by non-governmental organizations, as well as the current issues of accounting in non-governmental organizations engaged in educational activities. Keywords: non-governmental educational organizations, public preschool educational organizations, non-governmental preschool educational organizations, accounting, educational services, educational process, financial reporting. Кириш. Республикамиз ижтимоий-иқтисодиётини модернизациялаш шароитида иқтисодиётнинг барча тармоқларини ривожлантириш, уларни ислоҳ қилиш, фаолият доирасини янада кенгайтиришга оид қатор ўзгаришлар юз бермоқда. Хусусан, ҳукуматимиз томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш тармоқлари ва ушбу тармоқларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланган таълим хизматлари соҳаларига катта эътибор қаратилиб келинмоқда. 2024 йил учун Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозига эътибор қаратадиган бўлсак, ушбу йил учун прогноз хизматлар кўрсатиш улушини мамлакат ялпи ички маҳсулотга нисбатан 6,1%га ўсишини таъминлаш бўйича вазифа қўйилган. Ушбу кўрсаткичлар шуни кўрсатадики, бугунги келиб, хизмат кўрсатиш соҳаси, хусусан унинг асосий таркибий қисми ҳисобланган таълим хизматлари бўйича мамлакат миллий иқтисодиётида кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилмоқда (Қонун, 2023). Ҳозирги беқарор гоесиёсий вазият ва глобал иқтисодий инқироз шароитида, йилдан-йилга мамлакатимизда аҳоли сони ошиб, 36 800 миллион (Stat.uz, 2024) нафарга етган бир даврда таълим хизматлари соҳасини янада ривожлантириш орқали аҳоли турмуш-тарзини юксалтириш энг устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бу эса, таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар олдида янги вазифаларни юклайди. Қолаверса, мазкур йўналишда чуқур илмий тадқиқотлар олиб бориш, соҳанинг асосий кўрсаткичлари ва уларга таъсир этувчи омилларни таҳлил қилиш, муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, шунингдек мазкур тармоқни тартибга солиш ва бошқаришда замонавий усулларни кенг жорий қилиш заруриятини келтириб чиқаради. Бугунги кунда, ушбу нодавлат мактаблар фаолиятини ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бу борада мамлакатимиз Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида (2023) нодавлат таълим ташкилотлари тармоғини янада кенгайтириш, ушбу фаолиятни амалга ошириш бўйича рухсат бериш тартиб-қоидаларини енгиллаштириш, лицензия олишда назарда тутилган жараёнларни соддалаштиришга оид алоҳида вазифалар белгилаб берилган. Шунингдек, ушбу Фармонда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари учун лицензия бериш тартиб-қоидаларини такомиллаштиришга 269 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, fevral www.e-itt.uz қаратилган қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган: - нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятида ўқитувчиларнинг малака тоифалари, шунингдек синфхоналарда ўқувчиларнинг сонига қўйилган чекловларни енгиллаштириш; - ушбу ташкилотларнинг спорт заллари бўлмаган тақдирда бошқа корхоналарнинг таълим стандартларига тўлиқ жавоб берадиган спорт мажмуаларидан текинга ёки ижара шартномаси асосида фойдаланишлари учун рухсат бериш; - вазирлик ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан текшириш жараёнларини ваколатли органларни хабардор қилган ҳолда ўтказишни ташкил этиш ва бошқалар. Юқорида кўрсатиб ўтилган жараёнлардан айтиш жоизки, бугунги кунда, нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятига бўлган эътибор кундан-кунга кучайиб, ушбу ташкилотларнинг мамлакат миқиёсидаги ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Адабиётлар шарҳи. Мамлакатимизда таълим хизматларига бўлган эътибор кун сайин ошиб, ушбу хизматларни амалга оширувчи таълим хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг фаолиятини тартибга солиш ва уларни ривожлантириш бўйича қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Иқтисодий адабиётларда ҳам таълим хизматлари турлари ва уларнинг сифатини янада ошириш, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қатор илмий тадқиқот ишлари олиб борилган. Жумладан, мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан Тохиров (2022) ўзининг “Таълим хизматлари сифатини оширишда давлат-хусусий шерикликнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини шакллантириш” номли тадқиқот ишида давлат- хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган хўжалик юритувчи субъектлар мисолида таълим хизматлари сифатини ошириш, ушбу хизматлар бозорини ривожлантириш ҳамда уларнинг сифатини белгиловчи кўрсаткичлар тизимини такомиллаштириш каби масалалар тадқиқ этилган. Ҳамидова (2022) эса, олий таълим муассасалари мисолида таълим хизматлари бозорини

Доказательный фрагмент

«The article describes the importance of non-governmental educational organizations in the national economy of the country, the socio-economic policy of the government in the development of these sectors, the tasks of…»

Образец извлечения

Демо-превью

The article describes the importance of non-governmental educational organizations in the national economy of the country, the socio-economic policy of the government in the development of these sectors, the tasks of… Полный текст публикации CiteX не хранит — доступ к первоисточнику открывается по DOI согласно лицензии издателя и выбранному плану.

DOI не указан
Цитирований
0
Тип
Журнал
Страна
Узбекистан
Ключевые слова
non-governmental educational organizations, public preschool educational, государственные дошкольные образовательные организации, financial reporting, educational process, non-governmental preschool educational organizations, бухгалтерия ҳисоби, educational services, бухгалтерский учет, негосударственные образовательные организаци, нодавлат таълим ташкилотлари, таълим жараёни, финансовая отчетность, образовательные услуги, accounting, public preschool educational organizations, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, образовательный процесс, давлат мактабгача таълим ташкилотлари, таълим хизматлари, негосударственные дошкольные образовательные организации, молиявий ҳисобот
Спросить CiteX об этой работе

Смежные источники